Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/99
Sana28.09.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1689565
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   99
Bog'liq
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi

www.ziyouz.com кутубхонаси 
33
кутубхонада сақланиб келар эди. Оти мусул-мон бир неча гумроҳлар томонидан унинг анчагина 
варақлари олинмишдир. Марҳум Татаристон муфтийси ҳазрати Ризафаҳрий бошлиқ Мусоҳазрат ва 
бошқа олимлар бу фожиадан хабар топгач, дарҳол чорасига киришиб, бу улуғ тарихий Қуръон шу кунга 
давр сақланиб қолинишига сабабчи бўлдилар. Аллоҳ уларни раҳмат қилсин! Ҳозирда эса бу Қуръон 
Тошкент музейхонасида сақланиб, четдан келган саёҳатчиларга, айниқса мусулмонлар учун бек 
ҳурматли нодир эсталик ҳисобланади. 
Шундай қилиб, Қоракўл шаҳрида бир ой — қирқ кун чамали турғаним сўнггида, у ердан қайтиб 
Тўқмоққа келдим ва яна бир воқеа устидан чиқдим. Шундоқки, ҳозирги кунларда Арабистонда туришган 
Олтинхон, Мубашширхонларнинг устози, асли Косон зодагонларидан, Фарғона вилоятида обрўйи 
баланд бўлган, замонасига кўра улуғ олимлардан саналган, марҳум Носирхон тўра коммунистларга 
қарши қўзғо-лон кўтармиш эди. Нима қилишларини билолмай, сувга оққан кишидай ҳайронликда турган 
мусулмонлар, ўз диний олимларини илоҳий кучдан холи бўлмаса керак деб гумон қилганликларидан, 
мол-жонларини аямай, у кишига қўшилувчилар ўлка бўйлаб кўпаймиш эди. 
Бироқ, иш вақтидан ўтган, не фурсатлар қўлдан кетган эди. Узоқ-яқиндаги большевикларга қарши 
кўтарилган қўзғолонлар бутунлай бостирилиб, ишлари марказга боғланмиш эди. Пайғамбаримиз 
Муҳаммад алайҳиссаломнинг «Ҳар оқил киши ўз замонасига тушунган бўлсин», деган ҳикматлик 
сўзларига амал қилиш ва пайғамбаримизнинг 23 йиллик нубуват давридаги ибратлик таржимаи ҳолидан 
хабардор бўлиш ҳаммадан кўпроқ ислом олимларига лозим эди. Замонавий сиёсат оламидан хабарсиз 
бўлганликдан у кишининг бутун ишлари тескарисига айланди. Ёлғиз қўзғолончиларгина эмас, шулар 
баҳона ўзларига тўғри келмаган, икки кишига сўзи ўтарлик одамлардан Наманган, Косон атрофлари 
билан ҳеч жойда қолдирмай, отиб-чопиб ўлдирдилар. Қолган қўлга тушганлари қаттиқ қамоқда ёки 
узоқ сургунларга юборилиб, йўқотилди. Бечора Носирхонтўра қочиб юрган еридан икки ўспирин ўғли 
билан ушланиб, Тошкентга келтирилган сўнггида, энг қаттиқ, ер ости, қоронғу зиндонда ётқонлиғини 
эшитган эдик. Сўнгра икки ўғли билан бирликда ўлим жазоси берилиб, дунёдан йўқотилмишдир. Агар 
6у киши ўрнида сиёсат оламидан хабардор, онглик бошқа биров бўлганида, ишни бошқача ташкилий 
равишда олиб борар эди. Бу қадар улуғ қўзғолон майдонида тўкилган ерлик халқ қонлари бекорга 
кетмас эди. Чунки, жанубий томондаги Афғон ва Ҳиндистон чегаралари қўлга келтирилса, у ёқдан 
ёрдам етказиш имконияти туғилмиш эди; онгсизлик шумлигидан шу ишни бажара олмадилар. 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling