Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/99
Sana28.09.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1689565
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   99
Bog'liq
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi

www.ziyouz.com кутубхонаси 
15
эгиз тоғлар билан ўралган бўлса ҳам, даласи кенг, ўтлов яйловлари кўпдир. Улар ичида Орпа, Оқсув 
деган ерларнинг чўпи кучлик, қимизи ортуқ бўлишида атоғи чиқмишдир. Отбошида икки кун 
турганимиздан сўнгра шу ерда қўшилган Қўшмоқ ҳожим билан уч киши йўлдош бўлиб йўлга тушдик. 
Олдимизда бир қўнолғулик Тошрабод чегара тўсқ овуллари қирғиз Шомирқон, рус Чудир бошлиқ бир 
неча аскар борлиғини билган эдик. Булар олдидан ўтишга йўлхатимиз йўқлигидан, Қўшмоқ ҳожим 
маслаҳатича, тўғри йўлни қолдириб, Белошув деган ўғри йўл билан кетмоқчи бўлдик. Йўлда 
кетаётганимизда узокда от етаклаб келаётган бир кишининг қораси кўринмиш эди. Қачонки, чўнг 
йўлдан у йўлга бuрулдик эса, олдимиздан келаётган киши узоққан ишора билан бизни чақирди. Унинг 
бу чақиришидан оддий киши бўлмаса керак деб олдига бордик. Қарасак, чегара соқчилари бошлиғи 
қирғиз Шомирқон экан. Бизни кўриши билан: «Ҳай, сизлар қандай кишисизлар? Очиқ чўнг йўлни қўйиб, 
ёпиқ кичик йўлга кирасизлар? Қани бу ёққа юринглар!», деб бизни бошлаганича, йўл устидаги карвон 
саройга тушурди. Шу орада қаёқдандир икки уч қирғиз йигитлари билан илгарги сипоҳийлардек белига 
кумуш беллик, ёнига эгри қилич осган шу ерлик қирғизларнинг бошлиғи ҳам келиб, устимизга тушди. 
Буни кўрган Қўшмоқ ҳожимнинг кўзлари аланг жаланг бўлиб: «Ҳай аттанг, ишимиз қандай бўлар экан, 
сўраб қолса йўлхатимиз йўқ? Аллоҳ сақласин! Бизни қайтариб, Нориндаги жаллодларга топширса, вақт 
ёмон, оғир кунларга қолмагай эдик», деди. 
Тўғри, бунинг деганидек у кунларда ишчи камбағаллар ҳокимияти қурилганлиқдан, арзимаган нарса 
баҳонаси билан ўлдириш тиргизиш ишларини, инсоннинг энг улуғ ҳуқуқларини инкор қилиб, ўнг сўлини 
ажрата олмаган ишчи қўшчи қўлларига топширмиш эдилар. Халқ ичида оз кўп тушунарлик, кўзга 
кўринарлик, борлиқ кишилар инқилоб душманлари ҳисобланур эди. Уларча ҳақсиз деб танилган 
одамлар жазога тортилиши учун, у кундаги ҳокимлар олдида у бечораларнинг ўзларидан бошқа ҳеч 
қандай гувоҳ-исбот керак эмас эди. Мана шунинг учун унинг сўзидан менга ҳам бироз ташвиш тушган 
бўлса ҳам, эс топган кунимдан бошлаб, ҳар иш Аллоҳдан изнсиз бўлмайди деган ишончим борлиғидан 
ўзига топшириб, бу ишнинг сабабига киришдим. Шундоқки, чой қайнаши билан: «Қани, мирзалар, чой 
ичиб олайлик, биз бўлсак қўлингизда турибмиз», деган бўлиб, дарҳол хуржундаги ёғлиқ кулча, мойлиқ 
қази, мева чеваларни чиқариб дастурхонга тўқдим. 
Илик узилган кўклам вақти эди. Ўзлари оч бўлса керак, бўри қўйга теккандек таомга ҳужум бошлаб 
ейишгани турдилар. Қонишгандан сўнгра: «Хўш, энди сўрашиб-танишайлик, қаёқдан чиқдингиз, қаёққа 
бормоқчисизлар?», дейишди. Мен ҳам тўғрисини сўзлаб: 
«Қўлимизда ҳеч қандай қоғозимиз йўқ, ҳозирги замонни кўриб турасиз, ўзимиздан чўчиган кишилармиз, 
чегарадан ўтиб, Кошғарга бормоқчи бўламиз», дедим. Менинг бу сўзларимга ишониб, бошқа гумон 
қилмаган бўлса ҳам, отказ моллар борми хаёли билан бизга қараб: «Меҳмонлар, хафа бўлманглар, 
қонун бўйича хуржунларни қарашимиз керак», деб меникидан бошлаб қараган эди, қўлига китоб чиқди. 
Бошқаларникини ҳам кўргандай бўлиб, сўнгра айтди: «Сизлар яхши киши кўринасизлар, баримиз 
мусулмон боласимиз, бунинг устига қўлинглардан нон еб, туз татиб қолдик. Бизнинг бошчимиз ўрис, 
сизларни кўриб қолса, Норинга қайтариб ҳайдашдан тортинмайди. Эндиги бизнинг ёрдамимиз шулки, 
бу чўнг йўлни қўйиб, ҳалиги йўлингларга кирсанглар Белошув орқали ўтиб, чегара соқчиларидан беш 
чақирим юқори Тошработга тушасизлар», дейишди. 
Биз учун 6у каби ғамхўрлик қилишини ундан кутмаган эдик. Бу сўзни англашимиз билан уни 
олқишлаган ҳолда орқага қайтиб, Қўшмоқ ҳожим бошчилиги остида йўлга тушдик. У ерда пешин 
номозини ўқиб отланган эдик. Икки тоғ орасидан сув бўйлаб юрганимизча уч тўрт соатлардан кейин 
Белошув довонига етиб келдик. Қарасак, довон ўртасида бир чақиримча ер оппоқ қор билан қопланган 
бўлса ҳам, нариги кун чиқар томони кўриниб турарди. Бироқ кўклам вақти келиб, қор юмшаб 
қолганликдан, қаерга от солсак, қулоғигача қорга кўмилиб, бир босим олға юришга йўл тополмадик. 
Энди бир ёкдан кечқурунги тоғ изғирин совуғи суягимиздан ўтиб бораётган бўлса, иккинчи томондан, 
тун қоронғуси яқинлашмоқда эди. 
Буни кўрган мен: «Бу йўлимиз келишмади, тун бўйи қоронғуда совуққа қолиб, бир хатарга 
учрамайлик, қайтсак қандай бўлар?», десам, Қўшмоқҳожим: «Ҳай тақсир, ҳаммадан қайтишимиз 
хатарликдир, тоғ тўлган йўлтўсарлар ичидан ўтишимиз керак. Ҳар қандай бўлса ҳам орқага 
қайтмайлик», деб сўз талашиб, кўз жалдираши устида турган чоғимизда, довоннинг тепасидан бизга 
қараб келаётган бир кишининг қораси кўринди. Ҳизр кўргандай, уни интизорлик билан кутиб турдик. У 
киши билан кўришиб ҳолимизни айтдик. Агар йўл топиб бизни довондан ўтказиб қўяр экан, эллик сўм 
беришга ваъда бердик. Бу киши ўзи яёв бўлгани устига, кеч кириб тун қоронғуси тушканликдан: «Борар 
жойим олис эди, йўлда қийналиб қоламан», деб ижирғанган бўлса ҳам, айланиб-ўргилиб уни 


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling