Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/102
Sana31.01.2024
Hajmi1.69 Mb.
#1828324
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   102
Bog'liq
True (1)

Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
миллат озодлиги учун курашган, дилида миллат ва Ватан ишқи ёнган ҳақиқий инсон нималарга қодир 
эканини билдирадиган, келажак авлод ўғил-қизларимиз тарбияси учун олий ибрат мактаби бўлиб хизмат 
қиладиган бир табаррук жой бўлур эди.
Бобомлар биз фарзандлари учун бир вақтда устоз ҳам бўлганлар. Менинг ёшлик, йигитлик даврим у 
кишининг ёнида, умрларининг охиригача тарбиясида бўлиш бахти билан ўтган. 1964 — 1967 йиллари у 
кишининг қошида норасмий «Онг ўстириш тўгараги» мавжуд бўлиб, бу ерда биз ёшлар ҳар ҳафтада икки 
марта йиғилар эдик. Араб тили ва ислом дини асосларидан сабоқни, миллий тарихимиздан дарсларни, 
ахлоқ-одоб, инсон ҳақ-ҳуқуқлари тўғрисида биринчи тушунча ва маълумотларни у кишидан шу пайтда 
уққан эдик. Бобомиз биз учун маънавият, тарих ва миллий қадриятларимизнинг тирик қомуси; ҳар қандай 
мушкулот ечимини топа оладиган доно мураббий замонамиз тузуми, сиёсати ҳақида бор ҳақиқатни тўғри 
сўзловчи ботир инсон эдилар. Ул зот ислом дини, ўтган улуғларимиз, миллий қадриятларимиз, Ватан ва 
миллат ҳақида гап кетганда ғоятда тўлқинланиб, беҳад ғурур билан сўзлардилар. Нотиқликда олдига 
тушадигани кам топиларди. Сўзлаганларида нуроний юзларидан ҳамиша ёғду таралиб турар эди. 
Дарсларда бизга ниҳоятда самимий мулоқотлари оҳанграбодек таъсир этарди ва ҳаяжонли таассурот 
қолдирарди. Ёшликдан илмни қунт билан ўрганиш лозимлигини айтиб, «Ёшликда эгалланган билим тошга 
ўйилган нақшдур», «Онг йўқ жойда жасорат бўлмайди», «Бу дунёда ҳеч нарса тан-соғлиққа етмас» каби 
шиорларни кўп эшитар эдик.
Миллий тарих дарсларидан бирида шундай деганлар: «Инсонлар ўз ҳаётларини онгли равишда 
тушуниб туришлари учун дунё илмлари ичида бошқалардан кўра тарих илмига ҳожатлари айниқса кўпдур. 
Шунинг учун ҳар даврнинг доно олимлари тарафидан бу тўғрида бек (кўп) китоблар ёзилмиш экандур. 
Тарих демак, ўқувчиларнинг кўз олдиларига қўйилган бир кўзгу каби бўлиб, унга қараган кишилар эса 
юз-кўзларига юққан ёмон нарсаларни кўрар эканлар, албатта, ундан ўзларини тозалайдилар.
Шунга ўхшаш, ўтмишдаги ота-боболарнинг ойнакларини кейинги болалари қўлларига олиб қарасалар, 
ўзларининг ким эканликларини, энди ким бўлғонликларини шу кўзгуда очиқ кўрадилар. Меҳрибон она 
Ватанлари босқинчи оёқлар остида депсалиб, инграб ётқонлиғини кўргач, унинг сабабларини текширишга 
киришадилар. Онгсизлик ўлим уйқусида ётган бир миллатни уйғотиш учун ўтмишдаги ота-боболарининг 
шонлик тарихини билишдан ортиқ нарса йўқдир.
Бу илмдан кутилган асосий мақсадлар бир давлат қурилгандан сўнгра, у қайси ишлар билан тараққий 
топиб ривожланмишдур, ёки инқирозга учраб завол топиши нима сабабдан бўлишидур. Чунки дунёда 
ўтган, ё ўтмоқда бўлган яхши-ёмон ишлар пайдо бўлишининг, албатта, сабаблари бордур. Ҳаёт оламида 
ҳеч нарса сабабсиз юзага чиқиши мумкин эмасдур. Масалан, илгари бутун дунёга номи чиққан, тилларда 
достон шу Ўзбекистон бизнинг суюкли она Ватанимиз нега қўлимиздан чиқди? Биз Туркистон халқи ўз 
давлатимиздан нега ажрадик? Мана буларнинг сабабларини кўрсатиш тарих илмининг асосий 
вазифасидур.
Яна бир дарсда айтганлари: Келажакка фақат ўтмиш йўл кўрсатади. Тарих шуни билдирадики, икки 
буюк қўшни давлат билан олиб бориладиган яхши, ўзаро манфаатли сиёсат етарли эмас. Чунки улар ҳар 
доим Туркистонга ўз манфаатлари бўлган муҳим ўлка сифатида қараб иш юритишган. Шу сабабли асосий 
масалаларда ҳамиша тил топишиб, Туркистон тақдирини ўз манфаатлари йўлида ҳал қилишган. Масалан, 
Шарқий Туркистон халқининг озодлик учун олиб борган кураши бу давлатлар манфаатига зид бўлганлиги 
сабабли қурбон қилинди. Ёки Туркистон халқи ўзининг қайси туб манфаатларини кўзлаб, Иккинчи жаҳон 
урушида шунча кўп қурбонлар берди?
Ер куррасининг имконияти чекли бўлишига қарамай моддий эҳтиёж кескин ўсиб бораётган XX асрда 
миллатлар тараққиёти ва тақдири кўпроқ қудратли давлатлар сиёсати ва манфаатига боғлиқ бўлади. Шу 
сабабли Туркистон ўлкасида учинчи бир буюк давлат манфаатини яратиш зарурати бор. Равшанки, муҳим 
масалаларда уч давлатнинг ҳеч бири бирортасининг бир томонлама манфаатдор бўлишига йўл қўймайди. 
Шунда тадбирли сиёсат юргизувчи кичик давлат, албатта, унинг манфаатини кўпроқ кўзлаб иш тутаётган 
давлат томонида бўлади».
Шу тартибда биз бобомизнинг «Тарихи Муҳаммадий» қўлёзма асари орқали ислом дини ва тарихи 
билан танишдик, ўзлари форс тилидан таржима қилган машҳур Ҳерман Вамберининг «Бухоро ёки 
Мовароуннаҳр тарихи» асарини ва улуғ соҳибқирон Амир Темур «Тузуклари»нинг биринчи таржимасини 


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling