Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
True (1)
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
қўлёзма ҳолатда у кишининг иштирокида ўқиб ўргандик. Ислом фалсафаси нималарга кўпроқ урғу беради деган саволга: «Шарқ фалсафаси аввал бошидан бошлабоқ асосан инсон руҳиятини, унинг маънавий оламини билишга, одамларнинг ўзаро муносабатларини англашга эътибор берган. Бу таълимотда одам қалбини ҳайвоний ҳирслардан озод этиш, уни Аллоҳга ишонч, иймон нури билан ёритиш, комил инсон масалалари устида кўпроқ фикр юритилади», деганларини уққанмиз. Ҳар доим 3 - 4 соатдан кам давом этмайдиган мароқли дарсларимизда кўп тарихий воқеаларга ул зотнинг ажойиб мукаммал, сиёсий-ижтимоий мантиқ қонунларига асосланган шарҳларини эшитишга муяссар бўлганмиз. Масалан, Ватанимиз мустақиллиги ва эркининг йўқолишига нобоп кишиларнинг ҳокимият тепасига чиқиб қолиши ҳам сабаб бўлганлиги тўғрисида гапириб, айтганларини эслайман: «Ҳар бир давлат арбоби сиёсатда билимдонлик, сезгирлик, изчиллик ва жасорат каби фазилатларни ўзида мужассамлаштирмоғи керак. Бу тоифадаги ҳукмдорлар ўзлари кучли бўлганлиги учун атрофига мард ва очиқча сўзлаша оладиган кишиларни тўплаб иш юритади. Улуғ бобомиз соҳибқирон Амир Темур шундай зотлардан эди. Темур султон таърифича, ҳукмдорга ўз фикрини ва мулоҳазаларини айтишга ботина олмайдиган ҳамда ўз соясидан чўчийдиган, қул табиатли мансабдорлар салтанатнинг энг хавфли душманларидур. Чунки улар ўзларининг ожизлиги ва жасоратсизлиги орқасида иккиюзламачилик билан иш юритадилар, кези келганда эса ўз ҳукмдорига ва ҳатто ватанига хиёнат қилишдан тоймайдилар. Шу боисдан буюк Амир Темур қул табиатли амалдорларни ёқтирмай, ўз қадруқиммати, виждони, ор-номуси ва ғурурини сақлай оладиган кишиларни давлатнинг устуни деб ҳисоблаган». Ул зот яна шундай деганлар: «Агар мўмин-мусулмон бир ноҳақ ишни кўрса, албатта, ул ишга қўли билан қарши турсин. Агар бунга қудрати етмаса, тили билан қайтарсин, бунга ҳам ярай олмаса, ҳеч бўлмаса кўнгли билан норози бўлсин. Бу сўнггиси иймоннинг энг кучсиз бўлишидандур. Агар кўнгли билан ҳам ул ишга норози бўлганин сезмас эрса, бундин Аллоҳ сақласинким, бу ҳол иймонсиз кишиларнинг белгисидур. Уларни пайғамбаримиз тириклар ўлиги деб айтганлар. Пайғамбар Мусо алайҳиссалом уммати вужудига сингдирилган қуллик асоратини сиқиб чиқариш учун ўз қавмини қирқ йил Саҳройи Кабирда олиб юрган экан. Чунки бу иллат миллатнинг жасадларига ёпишган вабо микроблари кабидир. Агар унга қарши чора кўрилмас экан, кўп узоқламаёқ ҳаёт оламидан оти ўчирилиб, у миллат туб томири билан ютилиб юборилади. Инсоннинг энг севган қадрлик, қимматлик тўрт нарсаси бордур. Бу тўрт нарсага эга бўлмаган кишилар инсонлик шарафидан маҳрум бўладилар. Аларнинг энг биринчиси шулдурким, ҳар одам ўз эрк ва ихтиёрига эга бўлмокдур. Ўзида эрки йўқ, қўлида ихтиёри йўқ одамларнинг ҳайвондан нима фарқлари бор? Иккинчиси — шаръий ёки қонуний касблари орқали топган молу дунёси, қилган меҳнатининг меваси шул топгувчининг ўз ҳаққи бўлган хос мулкидур. Учинчиси — ҳар бир миллатнинг ҳақиқий онаси, у миллатнинг туғилиб ўсган, ота-бобосидан мерос қолган Ватанидур. Она Ватанни бошқалар тасарруфига қолдирмоқ Ватан авлодларининг кечирилмас оғир жиноятларидур, балки инсон ҳуқуқларига қилган хиёнатидур. Тўртинчиси — ҳар мамлакат халқининг асрлар бўйи асралиб келаётган муқаддас динларидур». Бобомизнинг Нақшбандия таълимотига эътиқод қўйганлари ҳам маълумдир. «Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд тариқатлари Қуръони карим ва Ҳадиси шарифга асосланади. Ул зотнинг «Дил ба ёру даст ба кор!», яъни кўнгил Аллоҳ ёди билан, қўл эса иш билан банд бўлсин, деган шиорлари бутун мусулмон оламига машҳурдир. Соҳибқирон Амир Темур ҳам бу тариқатга амал қилган. Раият равнақини кўзлаб, «Кам енглар — очарчилик кўрмасдан бой-бадавлат яшайсизлар, кам ухланглар — мукаммалликка эришасизлар, кам гапиринглар — доно бўласизлар!» деб бу кишининг насиҳатларини таъкидлаганлар. Аллоҳни севиш, унинг висолига етиш учун оғир, машаққатли покланиш йўлини босиб ўтишимиз лозимдир. Ҳар бир киши ўз вақтини сарҳисоб қилиб туриши, чунки вақт бойлиқдур, бир касбни эгаллаши, ўз қўл кучи билан ҳалол луқма топмоқлиги бу таълимот асосларидандир», деганларини эшитганмиз. Ўз ҳаётлари давомида шунга амал қилиб доришунослик, тиббиёт илмларини мукаммал эгаллаганлар ва ҳожатбарор шифокорлиги туфайли кўпчилик ўртасида катта обрў-эътиборга эга эдилар. Кичкина ҳовлининг ташқарисида доимо соғин сигир билан бир тана боқилар эди. Ёшлигимда уларга ем-хашак ва ивитилган сомонга кепакни ихлос билан ўзлари қориштириб бераётган иш устида бобомларни кўп марта кўрганман. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling