Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/102
Sana31.01.2024
Hajmi1.69 Mb.
#1828324
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   102
Bog'liq
True (1)

Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
унинг томонидан қўйилган шаҳар босқоқларини (ҳокимларини) ўзига қарашли кишилари билан 
қолдирмай ўлдиришиб, Султон аскарининг келишини кутишмоқда эдилар. Лекин уларнинг Гурхон ортидан 
ета келиб, душманга энг сўнгги зарбани бергудек кучлари йўқ эди. Шунинг учун ёрдамсиз қолган 
Болосоғун муcулмонларини, кўчманчи турк улусларининг ҳар туридан тўпланган қўшин билан келган 
Гурхон қаттиқ қамал остига олади. Қурол-жабдуқлари тўлиқ, уруш устидан қайтган, қизиққон, ўлжаларига 
етолмаган, қўллари қуруқ, оз бўлганда юз минг чамалик аскар қаршисида у замон шароитига кўра бир 
шаҳар халқи қандай чидаб тура олсин?
Қамалдан ўн олти кун ўтгандан сўнгра, оч бўридек очиққан кўп аскар куч билан кириб шаҳарни 
оладилар. Ўлжа асирлардан бошқа бу урушда мусулмонлардан 70 минг киши ўлдирилмиш эди. Шу билан 
Ўғузхондан қолган эски маданиятдан намуна бўлган, ўтроқ ўғуз туркларининг маркази саналган қутлуғ 
Болосоғун шаҳри ҳаёт оламидан кўз юммишдир. Чингиз даврига келгунча, Туркистон халқи ичида бундай 
қирғин бўлиб, кўп қон тўкилмаган эди. Бу шаҳар ҳозирги вақтгача (1966 йил) ўзининг ўтмишдаги шонлик 
шарафининг таниқли белгилари бўлган Оқпешин, Тўрткўл, Бурона ҳаробаларини қолдирмишдир. Бу ерда.
ноҳақ тўкилган қонлар эгалари Бурона минораси орқали ҳануз шаҳодат бармоғини кўтариб, ўзларининг 
исломиятларини сўнгғиларига билдириб турадилар.
Бутун турк улусининг энг эски маданиятли адабий тили ҳисобланган «Қутадғу билик» (Қут отлиқ 
билим) китобини ёзган Юсуф Хос Ҳожиб шу Болосоғунлик эди. Ислом оламида шуҳрат қозонган машҳур 
луғат китоби «Сихох Жавҳари»ни арабчадан форсчага таржима қилгувчи Жамол Қарший ҳам шу 
Болосоғунлиқдир. «Тарихи Рашидий»нинг эгаси Мирзо Муҳаммад Ҳайдар кўрагон, бир вақтлар 
Болосоғунда юзлаб китоб тасниф қилгувчилар бўлганлигини шу тарих китобида ёзмишдир.
1908 йили Болосоғун ҳаробатидан ўн беш чақиримча шимолда, ҳозирги Тўқмоқ шаҳрида бир қабр тош 
топилган эди. Ундаги арабча хатни ёшлигимда ўзим ўқиб чиқарган эдим. Орадан 60 йиллик узоқ вақт 
ўтган бўлса ҳам, мазмуни ёдимда қолмишдир. Шу қабр эгаси ўз замонасида энг улуғ олимлардан бўлиб, 
бир неча китоблар тасниф қилганлиги, ёши ўттизга етмай туриб, 500-ҳижрийда шаҳид бўлганлиги маълум 
бўлади. Бу тошдаги бутун хатларни ёзиб олишга қизиққан бўлсам ҳам, унга улгуролмай қолдим, чунки у 
тош Тўқмоқдаги тунгон бойларидан бўлган Маҳаммаджон Писангўй уйида сақланур эди. Одат бўйича, 
мусулмонларнинг байрам кунлари уларни табриклаш учун руслардан бир неча шаҳар бошлиқлари келмиш 
эканлар. Киши кўнглига қизиқарлик, кўриниши ҳайкал мисоллиқ бўлиб, уйнинг токчасида турган бу тошга 
уларнинг оч кўзлари тушгач: «У нима?» деб сўрайдилар. Маълумот топгандан сўнгра: «Буни биз оқ 
подшоҳнинг музейига юборамиз», деб олиб чиқиб кетган эканлар. Шундай қилиб, бошқа 
нарсаларимиздан ажралганимиздай, бундан ҳам ажраб қолганмиз. Йўқ эса, тошнинг бош оёғигача бўш 
ўрин қолдирмай, анчагина тарихий сўзлар ёзилмиш эди.
Ҳар ҳолда, боши Иссиқкўл, оёғи Мерки, етти-саккиз кунлик йўл бўйлаб туташган ҳаробалар, узун 
йиллардан бери булардан чиқаётган эскилик тарихий асарлар, ўз даврида бу ерлар маданий ўтроқ ўғуз 
туркларининг ободон шаҳарлари бўлганлигини исботлайди. 1960 йилларгача совет ҳукуматининг эскилик 
изловчи қазувчилари кўп нарсалар топган, жумладан, Оқпешин ҳаробасидан бир хум тўла китоб, яна 
Бурона атрофида бир қудуқ ичидан исломдан илгари энг эски туркий хати билан ёзилган бир китоб ва 
ҳам бир неча тарихий асарлар топганларини шу ерлик кўрган кишилар бизга сўзладилар. 1965 йили 
Тўқмоққа борганимда ўтганларни эскариб руҳига дуо қилиш учун Болосоғун ҳаробасига чиқдим. Ерлик 
кишиларнинг айтишларича, шу йили колхозчилар ер ҳайдаб юрганларида бир хум олтин топмиш эканлар, 
ўзаро келишолмасдан, барини ҳукумат олиб ўзлари қуруқ қолибдилар. Яна, Тўқмоқ бозорининг 
қаршисида, Чуй сувининг у томони Шўртепада, Гурхон қорахитойдан қолган бир сапил (тупроқ қўргон, 
қалъа) бордир. Иккинчиси, бундан кун ботиш тарафига қирқ чақиримча тубанроқ, чўнглиги (катталиги)
унга неча баробар келгудек яна бир сапил бўлиб, ўз вақтида шаҳар қўрғони эканлиги очиқ кўриниб 
туради. Манимча, босқинчи Гурхондан қолган ерлик асарлардан Эдиқут ўлкасида шу икки сапил 
ҳаробаларидан бошқа бирор нарса қолганлиги маълум эмас. Бироқ ўзлари билмасалар ҳам, шу кунга давр 
халқ оғзида икки оғиз хитой сўзи бириси домла, иккинчиси шийпонг сақланиб қолмишдир. Аввалгиси чўнг 
мулла, кейингиси зиёфат уйи демакдир.
Шу кунларда бу ўлканинг жанубий томонида қирғиз, шимолий томонида қозоқ турклари яшайдилар. 
«Тарих ал-Комил»да қирғиз турклари арабча тағарғар аталмишдир. Бу китобнинг айтишича, исломдан 


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling