Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
True (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Увайсхонтўра Шокиров.
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
топган. Ақлдан ташқари, бузуқ маслакли, мустабид, замонамиз тузуми, албатта, емирилажак, ўрнига тикланадиган давлатчилигимиз тарих сабоқларидан ибрат олиб тўғри йўлни танлаши учун бу асар ёрдам хизматини ўтайди деган умиддаман. Шунинг учун сенга айтадиган васиятим: 1. Фарзандларим ичида ҳозир каттаси бўлганинг учун ҳаммани бирлаштириб биринчи навбатда «Тарихи Муҳаммадий» китобини нашр қилиш иложини қилгил. Ҳозирги кунда бу китоб халқимиз учун балиққа сув ўрнида бўлиши менга кўпдан бери сезилади. 2. Оғир шароитда, ёширин ҳолатда ёзилган «Туркистон қайғуси» китобим охирига етмай қолди. Шарқий Туркистонда 1941 1946 йиллар давомида бўлиб ўтган улуғ тарихий воқеаларга ўзим бошчилик қилиб эмгаким сингган, кўзим кўрган бўлса ҳам, укангнинг ўлимидан кейин бу иш мен учун энди оғирлик қилди. Қайғули ўй фикрларим, Ватанимиз ўтмиши ва кадриятларимиз, узоқ йиллардан бери қулликда яшаётганимиз сабаблари, қуллик асоратидан қутулиш учун келажак бўғинларимиз нималар қилмоқлари кераклиги, мустақил давлатчилигимиз курилганда нималарга этибор беришимиз зарурлиги буларнинг бари китобимда ўз ўрнини топди. Бу асарим келажакда Ватаним Ўзбекистонда ва бошқа кўп тилларда чоп этилишига ишонаман. Биринчи навбатда Туркистон элининг ёзиқ сир фарзандлари қозоқ, қирғиз, уйғур тилларида нашр қилинишига умид қиламан, чунки уларнинг тарихига тааллуқли кўп маълумотлар бордир. Шу билан бирга мен иштирок этган тарихий воқеаларни келажакда ёзувчилар, таҳлил этувчилар кўп бўлади. Бу тарих ҳеч қачон кўмилиб кетмайди. Сен шуларнинг биринчиларидан бўлгин, чунки у тарихий воқеаларнинг тирик иштирокчисидурсан. Ўтган ҳодисаларда бўлган воқеаларни ҳеч ёққа бурмасдан, бўлганича тўғри ёзишни сенга топшираман. Сен бу вазифани, албатта, бажара оласан. Кўпдан бери ёзиш қобилияти сенда борлигини сезаман». Бу суҳбат ота бола ўртасида 1974 йили октябр ойла-рида бўлиб ўтади. Суҳбат мазмунини биз отамиздан кўп марта эшитганмиз. У киши илгаридан ўтмиш хотираларини қоғозларга қисман тушириб юришларини билар эдим. 1976 йили 29 февралда бобомиз Алихонтўра Соғуний бу фоний дунёни тарк этдилар. Қайғули, аламли, турғун йиллар узоқ вақт давом этди. Охири бобомиз интиқиб, орзиқиб кутган, 30 йиллар олдин, яъни совет мустабид тузуми куч-қудратга айни тўлган даврда башорат қилиб айтган тоталитар қизил империя инқирози юз берди ва бизнинг Ватанимиз ўз Истиқлолини қўлга киритди. Бунинг шарофати ила бобомизнинг илмий мерослари тартибга солиниб, бирин кетин баҳола қудрат нашр қилиниб халққа танитилди ва танитилмоқда. Бу китобнинг нашрга тайёрланиши ва чоп этилиши ҳам бобомиз васиятларини амалга ошириш йўлида қўйилган яна бир қадамдир. Отамиз оғир касалликка учраганлигига қарамай, бобомларнинг васиятига биноан бу китобининг давомини ёзишга киришдилар ва ўзлари тўғридан тўғри иштирок этган Шарқий Туркистон Озодлик инқилобининг тарихий воқеалари юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар. Китобда бобомизнинг Оқсув турмасидан қандай чиқиши тарихи, Озодлик инқилоби олдидан Шарқий Туркистондаги вазият, Инқилоб таассуротлари ва иштирокчилари ҳақида, Шарқий Туркистон ислом жумҳурияти ва унинг фаолияти, бобомизнинг бу ишни амалга оширишда кўрсатган шижоат ва қаҳрамонликлари тўғрисида сўз боради. Насиб этса иккинчи китоб ҳам шу тарихий воқеаларга қизиқувчи китобхонларга яқин кунларда тақдим этилажак. Бобомларнинг бу мазкур тарихий асарини мулк эгалари вакилларининг ижозати ила нашрга тайёрлаш ва чоп этиш учун компьютерга киритишни 2002 йил 16 мартда бошлаб улуғ рамазон ойи ичида, яъни 24 ноябрда Аллоҳ ёрдами ила якунладим. Увайсхонтўра Шокиров. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling