Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/102
Sana31.01.2024
Hajmi1.69 Mb.
#1828324
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   102
Bog'liq
True (1)

Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Бундан илгари Хўжаниёз қўзғолонида иш кўрсатган саҳро халқи ичида шангю, мироблар бўлиб, 
булардан атоғи чиққанлари икки киши бирови Обил мироб, иккинчиси Матниёз шангю деганлар эди. Улар 
эса, яқин бир йилдан бери биз ўхшаш қочоқ бўлиб, босқинчиларга тутқич бермай кенг дала, қалин тўқай 
ичида золимлар қўлига тушмай, жон сақлаб юрган эканлар. Ҳар иккови ҳам ярим кечада келишиб, мен 
билан кўришиб кетдилар. Сирдош бўлиб қолгач кундан кунга муҳаббатлашиб, ҳар икки-уч кунда кўришиб 
турмасак чидаёлмайдиган бўлиб қолдик.
Обилмироб ўзи саводсиз ўқимаган бўлса ҳам, ота бобосидан тортиб юрт сўраб, эл билиб келган очиқ 
юзлик, чечан тиллик, эр юрак киши эди. Матниёз шангю ундан кўра бироз ёшроқ, оғир босиқ, мадраса 
кўрган, оз бўлса ҳам сиёсат кўриб, кўзи очилган хушхулқ, адаблик йигит эди. Булардан бошқа узоқ 
яқиндан эшитиб келган ошна оғайнилар кундан кунга кўпайишкали турди.
Қочган кишидек эмас, саёҳатга чиққан бир кишидек бўлиб, чақирган жойга бормай туролмадик. Буни 
кўрган Турдиқоримнинг ранги қум ўчиб қўрққанликдан баҳона қилиб: «Фалон қишлоқда бир оғайни 
кишим бор эди, шу ерга бориб, Кучардаги уйимдан хабар олдирсам, бирор ҳафта ичида қайтиб келардим», 
деб мендан рухсат сўради. Қочоқ кишига ҳар ёқлама икки кишидан бир кишининг енгил бўлишини ўйлаб, 
қорига жавоб бердим. Бу киши кетгандан кейин Обилмироб билан маслаҳатлашиб, ҳар икковимиз жангал 
йўли билан Хўтанга ўтиб, у ердан Тибет орқали Ҳиндистонга кетмоқчи бўлдик. Сафар жамолғаси билан 
бари иқим чиқимни ўзи кўтармоқчи бўлди. Ўзининг айтишича мол дунёси кўп, фарзанди йўқ, қадрдон 
хотини ўлиб кетган, кейинги хотинидан бола бўлмаган экан. Шунга кўра орқасида қоладиган, қайғургудек 
кимсаси бўлмагач ва ҳам золим босқинчи ҳукумат томонидан биз ўхшаш қаттиқ таъқибга тушганликдан 
безор бўлиб, бошқа бир мамлакатга кетиш нияти бор экан. Бироқ, ўзи давлат эгаси бўлгани билан ўз 
еридан чиқмаган, узоқ яқин сафар кўрмагани учун, қандай қиларини билмай турган вақтида бизнинг 
келиб қолишимиз бунга қулай бўлмиш эди. Ўзига ҳамдардлигимни онглагач, жони кириб, сафар ишини 
тезлатгани турди.
Тўғроқ жанггали йўлини юрганимизда икки уч кунлик сувсиз чўлни кесиб ўтишга тўғри келар экан, 
бунга хачирдан бошқа ҳайвон чидаёлмайдир. «Ўзимнинг 10 отга бермайдиган ишонимлик хачирим 
бордир. Сизга ҳам шунга ўхшаш бир хачир олишим керак. Яна шундоқ ваҳшатлик жанггал, чўл йўлларида 
кўп сафар қилган, бу йўлнинг ўй чуқурини яхши билган моҳир йўлбошчи билан ҳам уқушиб қўйдим», деб 
ҳар қанча қизиқтирган бўлса ҳам, нимагадир бу сафарга кўнглим ризолик бермай, кечиктириб турдим. 
Йўқ эса, сафар жамолғалари ҳар томонлама тўлиқланиб қўлга келтирилмиш эди. 
Б а й т: 
Кўргулук бўлса қаерда ани кўрмай чора йўқ,
Туз насибанг қайда тушса они тотмай чора йўқ, 
дегандай, ҳар икковимизга ҳам кўргилик вақти келиб 
қолган экан. Бундан хабаримиз йўқ, биз унга чора излаб юрганимизда туюқсиздан кечаси келиб
Гўнангжуза жаллодлари дўстимиз Обилмиробни қўлга туширмишдур. Ётган жойимиз қишлоқдан четроқда 
бўлганлиқдан кечаси бўлган бу воқеадан хабар топмаган эканмиз, эрталаб келган Обилмироб инисидан 
эшитиб, ҳайрон бўлиб турсам, ўзимизга қарашлик яна бир киши: «Вай, ҳожим, уч тўрт кун бўлса ҳам, бу 
ердан бошқароқ жойга йўткалмасак бўлмайди», деб маслаҳат кўрсатиб, шу дамдаёқ мени яширин йўл 
билан 10 чақиримча қумлиқ ичидаги бировнинг қўрғонига элтиб қўйди. Соқ бўл бек бўл билан кечани шу 
ерда ўтказиб, ортиқ туришга имконият бўлмагач, эртасигаёқ қайтиб мозорга келдим. Қарасам, ишлар 
бошқача бўлиб, ҳар хил сўзлар кўпайганини сездим. Шу кечалаб Обилмироб оиласига кўнгил айтгани ва 
ҳам улардан ўз тўғримда маслаҳат сўрагани бориб эдим, кўришган дўст кишилар бу ердан тезроқ 
кетишимга маслаҳат бердилар. Шунинг учун Обилмиробнинг қайниси билан бу жойга келганимиздан бери 
ошнолигимиз бор эди, бу воқеани англаб, аҳвол сўрагани келган экан, бу киши менинг ҳижолатимни 
кўриб: «Домлаҳожим, кўп хафа бўлманг, шу кечадан қолдирмай сизни Кучарга етказиб, ўз уйимда 
сақлайман. Бу ишлар бироз жимиққандан кейин маслаҳат билан сиз айтган жойга етказиб қўйишга ҳам 
яраймиз», деган сўз қилиб эди, анчагина кўнглим кўтарилди.
Шу кеча ваъдалашган жойга миробнинг ўгай ўғли бояги мақтовлик хачир қўшган мапани (Хитой 
аравасини) келтиргач, чўнг йўлни қолдириб, чўл билан тўхтовсиз юриб тонг отар вақтида манзил 
жойимизга етиб келдик. Йўл билан, кишиларнинг айтишича, 100 чақиримча юрган ўхшаймиз. Ичкари 
Хитойдан мапа билан бир кунда 100 чақиримдан ортиқ йўл юрадиган 10 ёмбулик асл хачирлар борлигини 
эшитган эдим, шу сафаримда ўз кўзим билан кўрдим. Йўл юрганда ғамза билан рақсга тушгандай 


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling