Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
True (1)
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
ўхшаш ҳар икковимизга қувват бергудай диний сўзларни айтиб, зиндон йўлдошимни ҳам бир озгина юпантирган бўлдим. Менинг эгнимда бўлса, бир қават ёзги кийимимдан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Эрта кечада ейдиган овқатимизга бир коса қайноқ сув, бир дона мўма 1 нон берар эди. Ётган уйимизнинг узунлиги тўрт газча келса ҳам, эни торлигидан кўндаланг ётолмас эдик. Остимизда эса тупроққа қоришиб кетган бир парча бўйрадан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Келган Буғда ошириб пиширилган ҳамирли нон. куним кечаси мени қуроллик бир аскар сўроққа олиб чиқди. Узундан узун қоронғу тор йўлакда ўқланган милтиқни орқамга тақаб юрганича лампа ёқилган каттароқ бир уйга олиб кирди. Қарасам, устал (стол) ёнида бирорта ҳам хитой уруғидан йўқ, уйғурча дўппини чеккасига қўйган бир татар боласи ўлтирибдур. «Ҳай, шу шумоёқлар бу ерларга ҳам етиб келган ўхшайди»,деб ўйланиб туриб, кўрсатган жойига ўлтирдим. Нимагадир юзимга қарагач, тездан гапиролмасдан, 5 6 минут ўтгандан сўнг тикилиб туриб: «Фалончи деган киши сенмисан, қайдин чиқдинг, қаёққа бормоқчи эдинг?», деди. «Ғулжадан чиқдим, мен табибман, Хўтанга бориб, Ҳиндистон дориларидан олиб қайтмоқчи эдим» деганимда, «Ёлғон», деди. Бунга қараганда, менинг маълумотимни Ғулжадан олиб, тўлиғи билан билган ўхшайди деб, ўйланиб қолдим. Бу чақириқда сўраган сўзи шу бўлиб, бошқа ҳеч нарса демади. Орадан 10 минутча ҳам вақт ўтмасдан туриб, мени қайтариб юборди. Эшиқдан қоронғу уйга қадам қўйишим билан, йўлдошим Тўрохун ўрнидан тура келиб: «Вай, хўжам, сизни олиб чиқиб кетгандан бери хавотирланиб ўлтирдим», деб менинг ҳақимда қилган ташвишини гапирди. Бошқаларни сўроққа олиб бориб қайтарганда таёқнинг зарби билан ўзи юролмасдан аскарлар уни йўловсуёвлар билан келтириб ташлар эканлар. Бундай ишлардан Аллоҳ мени ўзи сақламиш эди. Б а й т: Яхшилик кунларда худони ҳеч унутма Соғуний, Бошингга тушса қора кун, ташламас у ҳам сани. Ёшлигинг ўтди, ғурурлик бирла тоат қилмадинг Кексаликда кетди куч, солган иморатинг қани? Ёш етибдур қон ютиб, ғам-қайғудин айрилмадинг, Барчаси ҳақ йўлида билгил худонинг бергани. Оқ соқоли ҳақига бу Соғуний бечорага Кўрсатиб ўлмасдан бурунроқ ул Муҳаммад қабрини. Ким ўқиса ҳар қачон Соғун отанинг шеърини, Бир оғиз Қуръон ўқиб шод айласин арвоҳини. Бу каби жаллодлар қўлида зиён заҳматга учрамай, чекинмай, қутилганим учун Аллоҳга ташаккур қилиб, кўп ҳамду санолар айтдим. Шу билан мени бир йўл чақирганича, иккинчи ўзлари йўқламагач, у золим қонхўрлар юзини кўрмаганлигим учун Аллоҳга ташаккурлар қилдим. Орадан уч тўрт кун ўтар ўтмас, зиндон йўлдошим Тўрохунни сўроққа чақирдилар. Бундан илгари ҳам қийнов қистов ишларини кўриб ўткизган бўлиши керак: «Ҳай, менинг ишим қандай бўлар экан?», деб жон ҳовучлаган кишилардай қўрққанича кетди. «Кемага тушган кишининг жони бир», дегандай йўлдошим қайғуси устига, инсончилик экан, ўзим ҳам қайғура бошладим. Орадан уч тўрт соат ўтгандан кейин қарасам, ўзи айтгандек, бечора Тўрохунни йўлаб суяб эшик олдига келтиришиб, ичкарига итаришиб юборди. У гандираклаганича келиб, менинг олдимга йиқилиб тушди. Қарасам, устидан сув қуйгандек қора терга тушган экан. Эшик ортида тинглашиб туришларидан қўрқиб, ҳол сўрашга ҳам журъат қилолмадим. «Худоё, булар зулмидан ўзинг асрамасанг, кўрар кунимиз шул экан», деб «Ло ҳавла»ни ўқиб, устида жалдираб ўлтирдим. «Мўминлар учун энг оғир замон қайсидур?», деб расулуллоҳдан сўраганларида, «Ҳаромзодалар халқ устига ҳукмрон бўлса», деган мўъжиза сўзларини кўз олдимиздан ўтказдик. Бу ваҳший йиртқичлар ваҳшиёна қилган зулмларини ёшириб уялгандан эмас, балки шайтонлигидан ҳеч кимга айтмаслиги учун ҳар бир зулм кўрган кишилардан шартлик тилхат оладилар. «Жонингни оламан, довушингни чиқарма», |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling