Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
True (1)
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
илоҳий қонун ҳукмида белгиланган, ҳар ишнинг ўзига тегишлик сабабларини бажариб, қўлга келтирмай туриб: «Х,а энди, тақдир шул экан», деб ўлтириш энг катта нодонлик бўлиб, Аллоҳ қонунига қаршилик қилмоқликдур. Б а й т: Сабабни қил мусаббибни унутма! Ҳақиқат шул эрур тескари кетма. Ота Согуний қилмишдур насиҳат Тушунганлар бу сўздин олгай ибрат. Дема: «Ўзгармас олам иш битибдур», На бўлгай эртаги кун ким билибдур. Ҳаётингни тузатмоққа сабаб қил, Ватанни қутқазишнинг чорасин бил. Биринчи чораси илм ўқимоқдур, Жаҳолат оошига тўқмоқ ҳам таяқдур. Жаҳолат бизни ажратди Ватандин Ватан ёлгиз эмас, ҳам жону-тандин. Бўлар иш бўлди, энди кимлигингни Унутма, эй ўгил, ўзбеклигингни. Ютулмасдан бурун сақла тилингни- Қутқар қуллуққа тушган бу элингни. Агар тил сақламас эрсанг, ютарлар- Оёқ остига солгай, қул этарлар. Сени ютмоққа тайёр аждаҳолар, Корадур ёки оқ тўймас балолар. На бўлди, Утуристон, оч кўзингни Кўзинг оч, Ўзбекистон, кўр ўзингни. На эрдинг, энди не бўлдинг, қараб боқ, Қачон бир жойда бўлгай жуфт билан тоқ. Фариштага яқин бўлгай мусулмон, Агар дин ушласа, бу ҳукми Куръон. Билиб динингни сақла, эй мусулмон, Жудо бўлган кишига минг пушоймон. Ота Согуний қилди бу насиҳат, Ажаб эрмас, кишилар олса ибрат. Энди марҳумнинг бу тарихий воқеаси ҳасратлик достонлар қаторида ёзилган бўлса ҳам, келажакда болаларимиз ҳақлари учун фойдасиз эмасдур. Яна ўз сўзимизга келайлик. Устида шунчалик тарихий сўзлар ёзилган бу қўрғонда бир кеча ётиб, эртаси куни булутга тиралган икки тоғ қисмоғида Саксонкечик аталган оқар сув изи бўйлаб йўлга тушдик. Қарасак, бу йўлимизда саксонкечик эмас, юздан ортиқ сув кечган бўлсак ҳам, яна сув кечикларини санаб тугатолмадик. Шу билан ёзнинг узун кунлари кечга давр тўхтамай юрганимизча кеч қилғач, ҳар томондан туман аралаш қора булутлар қўзғалиб, ёмғир қуйиши бошланди. Ости устиларимиз ёмғир суви билан чиланиб, йўл қоронғулигини тун қоронғулиги қоплади. Ҳайрон бўлиб турганимизда, олдимизда тоғ бағри томонидан ялтираб ўт ёруғи йироқдан кўрилгали турди. Буни кўргач, дарҳол от жиловини шу ёққа буриб қарасак, барака топкур яйловга чиқадурган Кучар қўйчилари бўлиб, ёмғирдан қуриқланиб тоғ каморида ётган эканлар. Даҳшатли кечада топилган шунга ўхшаш тоғ ўнқири эса, бизнинг кўзимизда оқсарой уйларидан ҳам ортиқроқ кўринар эди. Бу ва у олам ишларидан хабари йўқ, олдида ҳайдаган бир тўп қўй эчкидан бошқа боқар кутари йўқ, икки дунё ғам қайғулари билан ҳам чатоғи йўқ, қўй душмани бўридан бошқа ташвиши йўқ, бир неча чўпонлар билан ўнқир ичида ёқилган олов айланасида ўлти риб ўтказган бадавлат мажлис лаззатини эскарсам, маданият ваҳшийларига чин кўнглимдан лаънат ўқигим келар эди. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling