Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/102
Sana31.01.2024
Hajmi1.69 Mb.
#1828324
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   102
Bog'liq
True (1)

Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Яна ўз сўзимизга келайлик. Тушган ерим сой ичи бўлиб, изғирин шамол аралаш тўхтовсиз қуйилиб 
турғон ёмғир остида, ичим тошим сувга чўмганлиқдан
совуққа чидоёлмай қалтираб, титрағони турдим. 
Лекин шу каби оғир даҳшатлик қоронғу кечада маним жон йўлдошим жонивор отим мен учун қоровуллик 
хизматини бажармиш эди. Шундоқки йирокдан бирор нарсанинг шарпасини сезиши билан дарҳол бўйнини 
кўтариб, қулоқларини ўйнатиб, менга ҳозир бўл хабарини берар эди. Шу билан ғам қайғулик бу каби 
узундан узун тунда ёр васлини кутган ошиқдек қачон тонг отар экан деб, телмуриб ўлтурдим.
Ялт этиб тонг отиши билан талпиниб очирқоб турган отимни ўтга қўйиб, бу ўхшаш даҳшатли кеча 
офатларидан омон чиққаним учун Тангрига ёлвориб шукр саждасини қилдим. Юлдуз яйловидан ўтиб тоғ 
ичига киргач, ўн икки соат йўл юриб шу ўринга келган эдим. Энди эса боши туюқ яйлов йўлига кириб 
адашиб юрганимни билгач, яна орқага қайтмоқчи бўлдим. Отим жонивор адашганимни мендан илгари 
билган экан. Чунки, бу ёққа келишда зўр билан қамчи остида юриб келган эди, сал бўш қўйсам юришини 
секинлатиб орқага қайтишга интилар эди.
Ёмғир қаттиқ ёғиб, жала қуйганликдан ёлғизоёқ йўллар йўқолиб, от туёқ излари босилмиш эди. 
Бошоёғи жар бўлиб оққан улуғ сув бўйлаб, кечик йўлни тополмай, тўрт беш соат овора бўлдим. Бунинг 
устига яна ҳаво бузилиб, кийим бошим сергамай (қуримай) туриб, қор аралаш ёмғир ёққали турди. Охири 
тинкам қуриб кетганликдан оттўнни, хуржун халашни қолдириб, жардан сакраб сув сузиб у томонга 
ўтсамми ҳам дедим. Бироқ бу ишим ўзим сувдан ўтган тақдирда ҳам хатарлик бўлгани учун, бундан воз 
кечиб яна «Аллоҳ» деб отимга миндим. Менинг учун шу чоғда от изини кўрмак, ёр юзини ўпмакдан ҳам 
ортиқроқ кўринар эди.
Б а й т: 
Ёр юзини завқини роҳат аҳли билгайлар, Йўл 
йўқотган одамлар от изини сўрғайлар. 
Қайтадан отимга мингач, тиззага чиққан чўплар ичида из излаб кетаётганимда худо ўнглаб, булут 
ичидан чиқиб келган ойдек «ялт» этиб, тақали от изи қўзимга кўринди. Агар бунинг ўрнида олтин туёқ 
ётган бўлса ҳам, бунчалик суюнмас эдим. Бу изни кўриб кўзимга суртгач, бунинг бошчилиги билан йўл 
топиб, дарё кечиги орқалик у томонга ўтмоқчи бўлиб сувга кирдим. Бироқ у томондаги бир тоғнинг 
тумшуғи осилиб, сувнинг ярмигача кириб турмиш эди. Сув йўли эса шу тумшуқнинг ўнг ёғида экан, мен 
бўлсам буни билмасдан сўл ёғига қараб юриб, қаттиқ оқаётган сув эпкини (тўлқини, оқими) билан 
қаршимдаги тоғ тубига чиқиб қолдим. Қарасам, тоғ этагида жар бўлиб эшилиб ётган 30 40 газча шағал 
қум бор экан. Унинг устидан кетган катта йўл борлигини билгач, тўғри йўлга кесиб чиқмоқчи бўлиб, 
ҳайҳайлаганимча тоғга қараб от солдим. Қий қассурон билан ярим белига чиқаёзганимда от оёғи 
тўхтамай, қум-шағал аралаш кўчки кўчгандек сирпаганимча сув бўйига етиб тўхтадим. Шу билан 2-3 соат 
сув ичида овора бўлиб ҳайронликда қолгач, йўлни мўлжаллаш учун яна сувнинг у томонига кечиб ўтдим. 
Ахир Аллоҳ ёрдами етиб иккинчи кирганимда йўл топиб, қаршимдаги катта тоғ йўлига келиб чиқдим. 
Мана шу чоғда ер кўк бир хилда кўкариб, булутлар тарқалган, ҳаво очилиб, қуёш ярақламиш эди.
Сувга чўккан кишидек ҳўл бўлган эгин бош, от жабдуқларимни кунга солиб, қоқ тушгача шу ерда 
ётдим. Лекин бу ётишда кўкарган еру кўкдан, ҳаводаги булутдан, осмондаги қуёшдан бошқа бирор нарса 
кўзга кўринмас эди. Бу ерда икки уч соатларча ётиб, ҳордиғим чиқиб, усти бошларим қуригач, яна от 
устига миниб йўлга гушдим. Не ажаб сирдурким, бу йўлда келаётганимда адашганимни отим билгандек, 
босган оёғи орқага тортиб, ўз ихтиёрича бир қадам йўл олға босмай, қамчи остидагина келмиш эди. Энди 
қайтар вақтида қарасам, жонивор бир турлик қувончлик билдириб, қамчига қарамай ўз эрки билан олға 
интилмоқда эди.
Тажрибага кўра ҳайвонларда, айниқса, отларда илоҳи томондан берилган бир турлик сезгу бўлиши 
керакдур. Бу йўли қайтиб кетаётганимда одатдагича юрмасдан, отимнинг интилишича тасқақлатиб (ўзига 
қўйиб чоптирмоқ), қаттиқ юришга тўғри келди. Чунки борар жойим олис бўлганликдан тун қоронғусига 
қолиш қўрқинчи бор эди. Икки томонимдан булутга тиралган эгиз тоғ орасидаги сўқмоқ йўл билан от 
жиловини қўйганимча солдириб кетаётсам, йироқдан бир киши бошини шундай кўтариб, яна ёширинди. 
Буни кўргач, бу киши ёлғиз эмас, йўлтўсар қароқчилардан бўлиши керак, деган ваҳима билан кўнглимга 
қўрқинч тушди.


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling