Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
True (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
ЮЛДУЗ ЯЙЛОВИ
Қўйошувни бугунги кунда меним ошиб ўтишим, биз учун бир тарихий воқеа бўлиб ҳисобланади. Қўноқ бўлиб биз тушган овул қозоқлари бизни Юлдузчи савдогарлардан бўлса керак, деб ўйладилар. Шу билан эрталаб у ердан қўзғалиб, тушга яқин Қоракўл ошуви остига етдик. Уч тўрт соат мўлжалида довон устига чиқдик. Довон йўлларидан қор кетиб, қорайиб қолганлиги учун отдан тушиб, яёв юришга ҳожат тушмади. Чопқи ўйманидан ўрлаб, юқори тоғ бошига чиқиб, бироз юрганимиздаёқ икки тоғ орасида кўзга қорамтил кўринган бир қора кўл олдимизда ялтираб кўрина бошлади. Шу кўлни ёқалаб бир неча соат юрганимизча, тоғ орасидан ўтиб, бош оёғи кўринмаган улуғ Юлдуз яйловининг туганмас тузлангига чиқа келдик. Тарихларда достон бўлган турк улусининг айдари деб аталган бу кенг майдоннинг ғарби Ғулжа, Текас тоғлари; шарқи Урумчи, Довончин тоғлари; жануби Кучар, Қорашаҳар тоғлари; шимоли Тян-Шан тармоқ тоғлари билан ўралмиш эди. Бу яйловнинг бошидан оёқ айланаси от юришида ўн кундан ортиқ деб чамалайдилар. Мана шу кенгри яйловда бош оёғи 10 минг оилага етмаган Сумул, Бўлус, Тўрғовут мўғуллари яшайдилар. Булар эса, бундан 200 йиллар илгари Аштархон атрофидан кўчиб қочган мўғуллардан бўлишлари тарихлардан онгланади. Дашти қипчақ чўлларини босиб ўтаётганларида кўчманчи турк улусларининг ҳужумларига учрағонларидан омонлиқ топқанлари ярим сонларини йўқотмиш эдилар. Бу кенг текис майдон ҳавосида бир турлик ўзгариш борлигидан бўлса керак, қўй эчкилари йироқдан туядай; отлари, туялари эса қараган киши кўзига девдай бўлиб кўринар экан. Қиш кунларининг қандай бўлишини билмадик, лекин биз ўтган ёз чилласида тоғ парчаларидек оқ булутлар осмонда айлангач, даҳшатли момақалдироқлар ичида чақмоқлар чақнашиб, бирпасда ҳаво ўзгарур эди. Бунинг ортидан қор, Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz муз дўл аралаш ёмғир ёққани туриб, яна хиёл ўтмай оқ қора булутлар тарқалиб, ялтираб қуёш чиқа бошлайди. Юлдузнинг ери текис, тўқай йўқ бўлса ҳам, майда гулли ўтлар кўп бўлганлиқдан, ов қушларининг ҳар турлари бу ерларда кўпдур. Булардан бошқа ер қўйнида яшовчи бўрсиқ, суғур, қўшқулоқ каби ин ҳайвонлари ҳам ҳисобсиз кўпдур. Бироқ ерлик мўғуллар одатларича, бу ин ҳайвонларидан кўп емас эканлар. Ғоз, ўрдак каби учар қушларни овлаб булардан фойдаланиш ҳам кўп одат эмас экан. Айниқса, қанотли қушлар ичида оққув қушини Тангри қуши деб билганликлари учун, буни бек ҳурматлаб, унга озор 6ерувчиларни қаттиқ жазолар экан. Бу ернинг қўл ҳайвонлари, қир ҳайвонлари эса бошқа ерларникига кўра ортиқча сифатли, куч қувватлик бўлади. Айниқса Тўрғовут отлари ўлка бўйича отоқлик бўлиб йўрғалар, йўртоқилар (отнинг силлиқ юриш турлари) шулардан чиқади. Энди ўзимни шундай чексиз кенг бир ҳайрат майдонида турганимни кўргач, бу ҳаёт оламида агар маданият ҳақиқий инсоний исломият адолатига қурилмас экан, шарманда маданият сиқиндиси (сиқими, босими, зулми) остида яшагандан кўра бадавият майдонида умр ўтказишни ўзим учун ортиқроқ кўрдим. Бу Юлдуз яйловининг бошқа тарихий воқеаларини қўятурган тақдирда, шуни айтиб ўтиш керакки, мўғуллар салтанатига Темур султон энг сўнгги зарбани шу ўринда бермиш эди. Мўғул аскарлари енгилгач, қиличдан қутилғанлари Илёсхўжа ўғли Ўғлонхонни олиб, асли ватанлари Қорақурум Мўғулистонга қараб қочмиш эдилар. Булар ортидан Мирзо Улуғбек қўмондасида шипирма қилич 10 минг чамасида Темур аcкарлари қувлаганича Иртиш сувидан душманларини ўтказиб, бобоси олдига улуғ Юлдуз яйловига қайтиб келади. Сўнгра Олтишаҳар ўлкасидан мўғуллар салтанатининг қолдиқларини йўқ қилиш учун, Мирзо Улуғбекни етарлик аскар билан Кошғар томонига жўнатган сўнггида, ўзи Олмалиғга тушиб, Самарқандга қайтмишдур. Шу даврдан бошлаб Или ўлкаси Жунғория текислиги билан Уйғуристон- Олтишаҳар қўшилиб, Чин иқлими чегарасигача Турон подшоҳи, Туркистон ҳоқони Темур султон ҳукмига ўтмишдур. Яна ўз сўзимизга келайлик. Шундоқ қилиб, Юлдуз кенг майдонига эрталаб чиқиб, шу юрганимизча кечга яқин Юлдузли савдогарлардан отушлик Қосимҳожим деган кишининг қўшхонасига келиб тушдик. Буларнинг турган жойлари Юлдуз қалмоқларининг савдохонаси экан. Уй эгалари билан илгари кўришиб танишмаган бўлсак ҳам, Туркистон халқи одатича қўй сўйиб меҳмондўстлик кўрсатиб, бизни яхши кутдилар. Лекин бизнинг воқеамиздан бироз хабарлари бўлса керак, бу ердан тезроқ чиқиб кетишимизни кутгандек бўлиб туришди. Биз ҳам кўп туролмай, эртаси куниёқ Турғунбой оға икковимиз йўлга чиқдик. Юсуфғужғур деган кучарлик савдогарнинг қўшхонасида Кучардан келган эшакчи киракашлар бор деб эшитиб, уларга қўшилиб кетмоқчи бўлдим. Қўшхонамиздан отланиб чиққач, Юлдуз яйловининг жануб томонида Тян-Шан тизма тоғлари қаторларида икки «оғиз» кўрина бошлади. Ботиш томондагиси мўғулча Қўнақай, чиқиш ёғидагиси Қуйқун аталмиш эди. 20-30 чақирим йироғлиқда туриб, юрар йўлимиз бўлган савдогар эшакчиларининг қатнов йўлини Турғунбой оға менга аниқлаб кўрсатиб қўйди. Сўнгра, икковимиз Юлдузнинг киши йўқ кенг майдонида кўзларимиздан қайғули ёшлар оқизиб, от устида қучоқлашган ҳолда хўшлашиб ажраштик. Ул орқага қайтди. Мен бўлсам, ёлғизоёқ йўлга тушиб, олға қараб мўлжалланган ерга жўнадим. Бироқ бизга ўхшаб кучлик душмандан қочган, йўлдоши йўқ ёлғиз одамнинг, ўзига ақли хуши етарлик даражада ёрдам етказолмаслигини, шу хатарли сафаримда тажрибамдан ўтказдим. Шунинг учун ҳукамолар демишдурлар офат урган, мусибат етган кишиларнинг ёр-дўстлари, уруғ аймоқлари унга қўлтиқтаёқ бўлишиб, тўғри маслаҳат бериб туришлари, албатта, лозимдур. Жон қўрқинчиси бўлмаган тақдирда, бу каби хатарлик сафарга йўлдошсиз йўлга чиқиш тўғри эмас эди. Маданият оламининнг йиртқичларидан вақтлик бўлса ҳам қутилмиш эдим, бироқ бу кетаётган олдимдаги йўлда ер усти яйловларининг энг улуғи аталган Юлдуз тизма тоғларини оралаб юришга тўғри келур эди. Бундай бўлғач, йўлдошсиз, қуролсиз ёлғиз кетаётқанимда олдимдан, тепаси оқ қора булутлар билан ўралган Олатоғдан йиртқич ҳайвонлар чиқиб келса, мана бу ҳолда қандай чора кўришим керак? деган даҳшатлик хаёллар босиб, юрар йўлимдан адашиб қолдим. Турғунбой оға йироқдан белгилаб берган Қуйқун йўлини қолдириб, мўғулларнинг боши туюқ яйлови Қўнақай йўлига кирмиш эканман. Мўлжал берган жойдан эшакчи савдогарларининг ўзлари эмас, изларини ҳам тополмадим. Шундай бўлса ҳам йўлдан адашганимни ўзим билмасдан, яйловга кўчган |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling