Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/102
Sana31.01.2024
Hajmi1.69 Mb.
#1828324
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   102
Bog'liq
True (1)

Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Кечалаб юрганимизча Оролтепа сирти билан тун ярмида Кунас дарёси бўйига келдик. Қоронғу тунда 
ҳайқириб оқаётган сувни кечиб ўтиш анчагина қўрқинлик бўлса ҳам, худо ёрдами билан эсономон ўтдик. 
Узун тун бўйи от устидан тушмаганликдан ҳориб-чарчаган ҳолда, тоғ этагига тушиб, бироз бўлса ҳам 
ухлаб олдик. Лекин, тоғ ичида ёлғизоёқ йўлларда юриб кўнмаган киши йўлбошчиси бўлмаса, излаган 
жойини мўлжал билан топиб бориши кўп қийин ишдур. Шунга кўра эрталабдан юрганимизча нимадурки 
белгиланган ерларни пайқамай қолиб, шу куни кечга давр тоғтош ичида йўл тополмай адашиб юрдик. 
Булутга тиралган улуғ тоғлардан бошқа ҳеч нарса кўзга кўринмас эди. Шу адашганимизча, кундузни 
кечага улаштириб ҳуфтон вақти киргач, ёғду йўқолиб оламни қоронғулик қоплади. Қалин чўплар ичида 
кўзла-римиз қоровланиб, юрар йўлимиз йўқолгач, тўғри келган бир ерни топиб, тушишга мажбур бўлдик. 
Бироз ўлтирганимиз сўнггида яна чидаёлмай кўнгилга ваҳима келдики, бу ер Хитой қоровулхонасига яқин 
бўлса, эрталаб черикларини чорлаб чиққанларида фалокат босиб бизга йўлиқишиб қолмасин, мен буни 
пайқаб келишим керак деб, Ғаппорхон отланиб кетди.
Худо хоҳласа бало йўқ дегандек, бироз юрганидан кейин йироққан чироқ ёруғини кўргач қозоқ овули
бўлғайму, булардан йўл сўрайман деб, бориб қарайди. Бир уй лиқ тўлиқ ярақ жабдуқлик, ухлаб ётган 
хитой қоровуллари Доғут, Тойошув довон йўлини тўсиб ётган қалмоқ аскарлари экандур. Худо сақлашини 
кўрингки, қўйилган қоровуллари, боққан бўридай соқчи итлари, ётганларича қотиб ухлаб қолмиш эдилар. 
Бу каби даҳшатлик ваҳшийлар балосидан қутулиб келиб, воқеани айтиши билан дарҳол орқага қай-тиб, 
йўлга тушдик.
Келишимизда кўринмаган мўлжаллик белгиларимиз қайтишимизда от қашқасидек бўлиб олдимизда 
кўрина бошлади. Шундан мўлжал олиб тоғ тепасига қараб тортилган ёлғизоёқ йўлга тушганимизча, уч 
тўрт бел ошиб, туташ тоғлар орасида кетаётган эдик; йўлдошидан ажраган йўлборсдек, бир ҳайқириқ 
чикди. Буни эшитгач, ҳар икковлан тинглашиб (жим бўлиб маъносида) қулоқ солсак, иккинчи тоғ бетида 
аранг кўринган киши қораси томонидан «Ҳой, Ғаппорхон!» деб чин юракдан чиқарган қийқириқ довуши 
экандур. Бу товуш эгаси мўлжал бўйича ўтган куни кечгача бизнинг келиш йўлимизни тўсиб кутган экан. 
Биз адашиб бир кун кечикиб қолганлигимиздан ҳар турлик қўрқинчлик ишлар кўнглига келиб, бугун йўлда 
йўлиқишмасак Оролтепага бормоқчи бўлиб, йўлга чиқмишдур. Бу товуш эшитилиши билан Ғаппорхон ҳам 
тоғ устига чиқиб, ўзини кўрсатмиш эди. У орқасига қайтиб, биз томонга қараб юра бошлади. Яқинлашиб 
келганида кўзи менга тушгач, ўзини отдан ташлаб, йиғлаганича келиб мен билан кўришди.
Бу киши эса биздан бир-икки йил илгари руслар зулмига чидаёлмай Ғулжага қочиб ўтган Тўқмоқ 
қирғизларидан эди. Менинг бошимга шу каби зулм кунлари, қоронғу тунлари тушиб, ҳеч ерга сиғмай 
қочиб юрганимни эшитгач, кўп хафа бўлиб: «Менинг олдимга келсун, Юлдуз довони йўллари очилгунча 
мен ўзим у кишини сақлайман», деб ўғлим Ғаппорхонга ваъда бермиш экандур.
Бундан илгари кўришиб танишмаган бўлсак ҳам, бир юртлик ҳақини сақлаб, шундоқ оғир қўрқинчлик 
кунларимизда бизга бошпана бўлиб, улуғ хизмат қилмиш эди. Агар бу киши вафот бўлиб дунёдан ўтган 
бўлса, Аллоҳ у кишини раҳмат сувига чўмилдириб, жаннатдан даражали жойлар ато қилсин! Агар ҳаёт 
бўлса, охирги кунларигача Аллоҳнинг паноҳида бўлсин!
Б а й т: 
Яхшилик қилғон кишини ҳеч унутмас Соғуний, То 
ҳаёти борича доим дуо қилғай они. 
Шундай қилиб, бу дўстимиз Турғун оға билан йўл устида топишқан сўнггида, Қўйошув деган довонга 
яқин ерда, қалин қарағайлик тоғ ичида биз учун тайёрланган ёлғиз ўтовга келиб тушдик. Марҳум ўғлим 
Ғаппорхон мени шу жойга ўринлаштириб қўйгач, ўз тирикчилиги учун Оролтепага қайтиб кетди. Менинг 
бу турган жойим эса, ҳар тарафлама йигирма ўттиз чақиримлаб халқдан йироқ, эгиз тоғлар, қалин 
қарағайлар, ўрмонлар орасида бўлганликдан инсон йиртқичлари, золим ваҳшийлардан ўзимни қутилган 
ҳисоблаб, ҳуррият осмони остида оз бўлса ҳам озодлик лаззатини татиғандек бўлиб яшамокда эдим.
Вақтлик бўлса ҳам шу фурсатдан фойдаланиб, тиббиёт хизматида ўтган кунларимда тўпланган 
тажрибаларимни жамлаб, умрим узулган сўнггида халқ учун, айниқса ўз авлодим учун эсдалик 
бўлармикин деган умид билан, очиқ туркий тилида бир китобча ёзиб, номини «Шифоул илал» 
(Касалликлар давоси) қўйдим. Агар шу китобчани ҳушёрроқ бир киши олдимиздан ўтказиб, тушунарлик 
таълим олар экан, ўзи ва бошқалар учун бундан фойда олиши аниқдур. Бунинг устига бу китобча кўзга 


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling