Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
True (1)
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
кичик кўринса ҳам, тарихи улуғ воқеалик даҳшатлик кунларда ёзилғанлиқдан, авлодимиз учун эсдалик бўлиб ҳар оилада бундан бир нусха бўлиши албатта лозимдур. Шу билан бош паноҳимиз Турғунбой уйида бирор ойдан ошиқроқ туриб, июн ойи охирлашиб келганда, тоғлардаги қорлар эриб, довон йўллари очилар вақти бўлгач, улуғ Юлдуз орқали Олтишаҳар сафарига чиқмоқчи бўлдим. Бироқ бу узун оғир сафаримда менга ёрдамчи йўлдош бўлғудек ҳеч кимса йўқ эди. Бу тўғрида маслаҳатлашиб, кенгашимиз шунга келиб тўлдиким, Турғунбой оға йўлбошчи бўлиб, улуғ Юлдузга мени етказмоқчи бўлди. Ундан у ёғига бўлса, Кучар шаҳридан келадиган савдогарлар эшакчиларига қўшилиб, ўзим кетмоқчи бўлдим. Сўз шунга тўхталгач, марҳум ўғлим Ғаппорхон отўлов тайёрлаб, сафар жамолғасини келтирди. 1937 йили июл ойиинг аввали пайшанба куни эрталаб қўшхонамиз Туғунбой оғанинг ёлғиз уйидан «Бисмиллоҳ» деб отланиб чиқдик. Икки-уч чақирим йўл юрилгач сўнггида, ўғлим Ғаппорхон отидан тушиб узангимга кўзини суртиб, юзини қўлимга қўйиб йиғлаган ҳолда мендан розилик сўради. Хонтангри тармоқлари улуғ тоғлар орасида ота бола йиғлашган ҳолда бир биримиздан ажрадик. Ҳали меҳримга тўйиб қонмаган ёш болаларимнинг жалдираб қолаётганларини эскариб, улар учун ўз ўрнимда меҳр муҳаббат қилишга буюрдим. Ҳаёт оламида кераклик, дунё ва охиратда фойда зарарлик нарсаларни бироз баён қилиб, васият қилганим сўнггида ўғлим Ғаппорхон кўзи ёшланган, кўнгли мунгланган ҳолда орқага қайтди. Биз икковлан бўлсак узоқдан ялтираб кўринган, муз қор ойналар билан чўққилари қопланган, улуғ Тян- Шан тоғлари томрн қараб юзландик. Бироз юрганимиздан кейин қаршимиздаги Қўйошув довонини ошиб, Чопқи яйловидан тушдик. Буни кичик Юлдуз деб ҳам атайдилар. Бу яйловда илгари Тўрғовут қалмоқлари яшаб келган бўлсалар ҳам, бирор юз йиллардан бери қизай қозоқлари эгаллаб турадилар. Бу ўринда ёзилган «Қўйошув» деган сўз бундан саккиз юз йил илгари, ҳозирги Жамбул Талас ўлкасида ўтган турк улусининг тупки уруғи қирғиз халқидан чиққан қаҳрамон Манас баҳодирни эскартади. Бу қаҳрамон Или Олмалиғ қалмоқлари устида чопул қилмоқчи бўлиб, қўшин тортқанида айтган сўзларини қирғиз достончилари тасвирлаб, тубандагича ирламишдурлар: Илининг боши уч орол кўрган жўра барсинби, Тойошув менен қўйошув ашқан жўра барсинби, деган сўзи халқ оғзида яқин 800 йил сақланиб келган. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling