Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/102
Sana31.01.2024
Hajmi1.69 Mb.
#1828324
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   102
Bog'liq
True (1)

Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Исломият қонуни бўйича зиёндур, хаёндур (фойдадур) инсонга ҳар ишнинг сабабини қилмоқлик лозим 
бўлғонликдан дарҳол отдан тушиб, айил уланларимни (эгарни отда ушлаб турадиган тасмалар) қаттиқ 
тортиб, эгар тақимларимни (эгар тагидан солинадиган махсус кийгиз парчаси) ўнгладим. Чопонимнинг 
икки енги учини бўғиб бойлаб, ичига 5 10 тош солиб яна қўйин-қўлтиқларимни тошга тўлдириб олдим, 
қолганини Аллоҳга топшириб отга миндим эрса, ўғри қувгандек от қўйиб, 5-6 чақирим чамаси юрганимча 
тўхтамай чопдим. Қандай бўлса ҳам, шу билан қўрқинчлик мендан кўтарилди. Йўлда кўринган кишининг 
шарпаси чиқмай, ким эканлиги билинмай, эсон омон у ердан ўтиб, чўнг сув бўйидаги қалмоқлар тиккан 
Тиклихон арчасига етиб келдим.
Мўғуллар одатларича катта сувларнинг бўйларига, довон ошув тоғлар чўққиларига қуруқ арча 
бутоқларини қадаб ўлтирғизадилар. Айлантира тоғ тўдалаб, арча шохларига оқ латта бойлаб қўядилар. 
Расулуллоҳ алайҳи васаллам пайғамбаримиз: «Ҳар инсон ўз подшоҳининг динида яшайди», дедилар. 
Шунга кўра, Туркистон ўлкаси узун йиллар мўғуллар ҳокимияти остида яшаганликдан дўлана, 
қайрағочларнинг шоҳ бутоқларига хотин халажларнинг оқ латта бойлаб қўйишлари шуларнинг 
қолдиқларидур.
Шу ерга етганимча ҳуррият оламида эркинлик билан яшовчи инсонлар кўнгилларидек очилган ҳаво 
остида ёғин-чопин кўрмай келган бўлсам ҳам, Тиклихон арчасидан ўтганим сўнггида тоғ парчаларидек оқ 
қора даҳшатлик булутлар ҳар томондан қўзғалгали турди. Момақалдироқ қаҳр ғазаби билан булутга 
ҳайбат кўрсатиб эди, у қўрққанидан бутун вужуди тешилиб, кўз ёшин қолдирмай тўкишга бошлади. Бир 
дамда ёруғ оламни қоронғулик қоплаб, қуёш ботиши билан тун устида қозон тўнкаргандек қош 
қоронғулик ичида қолдим. Энди қоп қора тун қоронғилиги билан қалин қор булутлар остида туриб, 
устидан изғирин шамол аралаш тарновдан тушкандай совуқ ёмғир уриб, сув ичида шилдираб турган бир 
одамнинг ҳоли на бўлғусидир. Охири, иложим кетганликдан, отимдан тушиб, ёмғирдан бошпана бўлғудек 
бир ер топилармикан деб пайпаслаб юрсам, шу ерда чуқурлиги бир одам бўйи келгудек жар борлиги 
билинди. Дарров жар ичига тушиб отимни чигаллаб, чилбирини белимга боғлаб олдим; ўзим бўлсам шу 
жар ичида сув олиб камор (ўпирилиб кетган ўйиқ жой) қилиб кетган, аранг бир киши сиғқудек бир ўрин 
бор экан, куч билан бўлса ҳам шу каморга кириб олдим. Бироқ усти бошим бутунлай ёмғир сувига 
чиланганликдан, сув ичида ётгандек бўлиб қийналдим. Шундай бўлса ҳам уйқусизлигим устига чарчашлик 
қўшилганликдан бу каби даҳшатлик жойда ҳеч бир нарса сезмасдан тонг отқунча ухламиш эдим.
Сўнгра уйғониб қарасам, ҳавода парча булут қолмаган, кўк кўкариб, юлдузлар чарақлаб, янгидангина 
тонг юзи ёримиш экандур. Тездан туриб тонг отқунча отимни жардан чиқариб ўтга қўйдим. Лекин, қор 
аралаш ёққан ёмғирдан сўнг эскан тонг шамолининг салқини, кийимларим ҳўл бўлгани учун мени 
қалтиратиб титратқали турди. Бир томондан совуққа чидаёлмай турганим устига, кун бўйи от устидан 
тушмай юриб, уринганлигимдан менда қаттиқ чанқовлик пайдо бўлмиш эди. Ёмғир ҳар қанча кўп ёғиб 
турган бўлса ҳам, ернинг текислиги, сўрғақлигидан (сўриб олувчи, тез сўрувчи) бўлиши керак, 
чанқоқлигимни босқудек ҳам сув тополмай, ахири чўпларни қоқиб силкиб юриб аранг уч тўрт қошиқ сув 
йиғиб, шу билан томоғимни ҳўллаб турдим. Шу орада қуёш ҳам ялтираб чиқа бошлади. Ёмғирга чиланиб 
(ивиб, бўкиб, ҳўл бўлиб), сув бўлган эгин-бошим, от-жабдуқларимни кунга қоқлаб (ёйиб қуритиб), уч тўрт 
соат шу ерда ётдим. Сўнгра бу ердан отланиб, мўлжалланган томонимга қараб икки соат юрганимдан 
кейин, олдимдан ялтираб кўринган оқар сувга кўзим тушгач, Ҳизр алайҳиссалом ичган обиҳаёт сувини 
топгандек, қувонмиш эдим.
Б а й т: 
Оч кишига нон юзи ёрнинг юзидин яхшироқ, Чанқамиш 
одамга сув ҳурининг кўзидин яхшироқ. 
От жонивор ҳам йироқдан сувга кўзи тушиши билан қандай етганини билмасдан тумшуғини сувга 
ботирмиш эди. Мен ҳам шу баробар от устидан сакраб тушиб, ҳар икковимиз чанқоғимиз қонгунча бош 
кўтармай сув ичкани турдик. Сўнгра, бу ердан отланиб, бундан уч кун илгари қўниб ўтган, йироқдан 
кўриниб турган оқ чодирларга қараб жўнадим.
Йўлда кетаётганимда 14-15 ёш чамалик, мол боқиб юрган бир қалмоқ боласи менга йўлдош бўлиб, бир 
икки чақиримгача эргашиб бирга келди. Ўз тилида ғулдурлаб, узундан-узун сўзлаган бўлса ҳам, мўғул 
тилини биринчи мартаба эшитаётганим учун, нима деганини билолмадим. Ахир қилган имо ишораларидан 


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling