Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/102
Sana31.01.2024
Hajmi1.69 Mb.
#1828324
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   102
Bog'liq
True (1)

Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
тахминан бир икки юз йилгина кейин шимолдаги мўғул ва бурят каби кучлик турк уруғларининг 
чопулларига (ҳужумларига)
чидаёлмай қирғизлар жануб томонга чекиниб, Эдиқут ўлкаси Болосоғун 
тоғларига тарқалмиш эдилар. Сўнгги кунларда уларнинг уруғлари ўсиб, сонлари кўпайгач, кўчманчилик 
одати қўзғалиб, шимолдан қувғин еб келганлари эсидан чиқиб, ўтроқ ва замонасига кўра маданий 
ҳисобланган ўғуз турклари устига кўз очирмай чопул қилгали турдилар. Кучлик қуролга эга бўлмаган 
шаҳар халқи уруш майдонларида ҳар вақт дала кўчманчиларидан енгилишлари одат ҳукмини олмишдур. 
Бунинг сабаблари ҳар кимга тушунарлик бўлганликдан, ёзиб ўтиришни лойиқ кўрмадим. Шунинг учун 
Болосоғун халқи ўзларини қирғизлардан мудофаа қилолмай янгидан отоғи эл ичида тарқалаётган 
Олмалиғдаги қорахитой Гурхонга тобун (фуқароси, тобе) бўлишиб, уни чақиришга мажбур бўлдилар. 
Хитой халқидан адолат узулмайди деган халқ оғзидаги ёлғон довруққа алданишган Болосоғун халқи 
бўридан қочиб, қассобга йўлиққан қўй каби бўлмиш эдилар. Чунки қирғизлар қандай бўлса ҳам ўз 
қариндошлари эди, булар билан яраш чораларини излашнинг ўрнига, бошқа бир ёт миллатни 
чақиришлари ўз Ватанларига хиёнат қилмоқ демакдир. Бундай янглиш сиёсатлар натижасида ўз 
ҳокимиятларидан ажраб, қуллик занжирига гирифтор бўлган халқлар тариҳда кўплаб учрайди.
Мўғулча Моқул болиғ аталган Болосоғун шаҳри тўғрилик бу кунгача мен кўрган тарихларнинг ҳеч 
бирида бирор оғиз сўз бўлса ҳам учратолмадим. Турк бешиги аталган бу ўлка уйғур ўғуз элини ўз қучоғида 
саклаб бутун дунёга танитган эди. Шундай қутлуғ она Ватанимизни, жаҳолат орқали ўз болалари ётларга 
бостириб, унинг шонлик шарафини эсларидан бутунлай чиқарган эдилар. Юзларча эмас, мингларча йил 
ўтган сўнггида бўлса ҳам, мен унинг энг кенжа ўғлони бўлганлигимдан, ўз улуси томонидан бутунлай 
унутилган онамизни эскардим. Узундан бери кўнглимда йиғилиб ётган бу ҳақдаги тарихий сўзларимни, 
кўп йиллар давомида тўплаган маълумотларимни келажак бўғинларимизга билдириш учун, бу ўринда 
ёздим ва шеърият сўзларимга шиор қилиб Соғунийни танладим. Қобуси (пайти, фурсати, ўрни, вақти) 
келар экан, ёт душманлар оёғи остида депсалиб ётган она Ватанларини эскарсинлар!
Шундай қилиб, Болосоғун воқеасидан сўнгра, Гурхон ўзи ҳам кўп яшаёлмади. Давлатни сақлаш учун 
ўз душмани Кушлукхонга қизини бериб, уни куёв қилган бўлса ҳам, яна мақсадига етолмади. Унинг 
пойтахти Олмалиғ ўлкасини атрофи билан Кушлукхон эли Найман турклари бузиб, ёриб, ўлдириб, чопиб, 
ер билан бир текис чолдевор қилдилар. Сўнгра Кушлукхон аскари билан Уйғуристонга ўтиб, Ёркент, 
Хўтангача ҳукмини ўрнатган бўлса ҳам, сўнгги кунлари Чингизхон юришига тўғри келганлиқдан унинг 
амрибуйруғи билан ўлдирилиб, давлати шу билан тугамиш эди.
Яна ўз сўзимизга келайлик. Тўқмоқдан чиққач, тўғри шарққа қараб Чимқўрғон, Буролсой, Елариқ, 
Тойғоқ, Майдонтол, Қувоқи орқали юриб Қорағов Қўчқорга тушдик. Бу ердан юрганимизча орада бир 
неча қўнолғулар (сафарда ётиб ёки дам олиб ўтадиган жойлар) босиб, Дўлан довонидан ошиб, Норин 
суви бўйидаги Норин шаҳрига кириб бордик. Бу эса тўрт томони улуғ тоғлар билан ўралган бир элдир. 
Руслар Туркистонни босиб олганларидан сўнгра, Шарқий Туркистонга кириш қасдида тайёргарлик кўриш 
учун, Норин суви бўйига бир қалъа бино қилмиш эдилар. Олатоу ва Тян-Шан тизма тоғларининг энг 
қалинлашган ўрни ва кўчманчи қирғиз туркларининг қайнаган жойи ғарби жанубий Ўзбекистон, шарқи 
жанубий Уйғуристон бўлганлигидан бунинг сиёсий аҳамияти ортиқдир. Бу ердан чиқиб, ораси қирқ беш 
чақирим чамасидаги Отбоши қишлоғига етиб, тошкентлик Туёқбойҳожи уйига меҳмон бўлиб тушдик. У 
киши эса Тўқмокда узун турган, ўз маҳалламиздан кетган киши эди. Бу ернинг тўрт томони эгиз тоғлар 
билан ўралган бўлса ҳам, даласи кенг, ўтлов яйловлари кўпдир. Улар ичида Орпа, Оқсув деган ерларнинг 
чўпи кучлик, қимизи ортуқ бўлишида атоғи чиқмишдир. Отбошида икки кун турганимиздан сўнгра шу 
ерда қўшилган Қўшмоқ ҳожим билан уч киши йўлдош бўлиб йўлга тушдик.
Олдимизда бир қўнолғулик Тошрабод чегара тўсқ овуллари қирғиз Шомирқон, рус Чудир бошлиқ бир 
неча аскар борлиғини билган эдик. Булар олдидан ўтишга йўлхатимиз йўқлигидан, Қўшмоқ ҳожим 
маслаҳатича, тўғри йўлни қолдириб, Белошув деган ўғри йўл билан кетмоқчи бўлдик. Йўлда 
кетаётганимизда узокда от етаклаб келаётган бир кишининг қораси кўринмиш эди. Қачонки, чўнг йўлдан 
у йўлга бuрулдик эса, олдимиздан келаётган киши узоққан ишора билан бизни чақирди. Унинг бу 
чақиришидан оддий киши бўлмаса керак деб олдига бордик. Қарасак, чегара соқчилари бошлиғи қирғиз 
Шомирқон экан. Бизни кўриши билан: «Ҳай, сизлар қандай кишисизлар? Очиқ чўнг йўлни қўйиб, ёпиқ 
кичик йўлга кирасизлар? Қани бу ёққа юринглар!», деб бизни бошлаганича, йўл устидаги карвон саройга 


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling