Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
True (1)
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Қиш ўтиши яқинлашиб, ердан кўкатлар янгигина бош кўтармиш эди. Бир куни эрталаб кўча эшигимиздан киши чақирган товуш эшитилди. Қарасам, ўз маҳалламиздаги Мирзабой деган киши экан. У мени кўргач, кўзига ёш олиб: «Сизга яхшиликдан бошқани тиламаймиз. Ҳозирги ҳукумат олдида, эшитишим бўйича, устингиздан ҳар турли хабарлар борга ўхшайди. Эндиги маслаҳат шулки, манаву ишлар юз бости бўлгунча, ўрин ўзгартиб, бошқароқ ерда туришингиз яхшироқ кўринади», деди. Унинг бу сўзидан ўйланиб, қандайдир эҳтиёт юзасидан, ёт бир ҳукумат тупроғига ўтмоқчи бўлиб, сафар жамолғосига киришдим. Лекин бошқа чегаралар биздан йироқ бўлганликдан, Кошғар томонига ўтишни маъқулроқ кўрдим. Жонфидо шогирдларимдан тунгон Довудҳожи сафар йўлдошим бўлиб, йўлга тушдик. Болосоғун Тўқмоқ билан Кошғар оралиғи отлиқ ўртача юришда ўн-ўн бир кунлик йўлдир. Болосоғун шаҳрининг эски туркча номи Моқул болиғ бўлиб, моқул яхши, болиғ шаҳар демакдир. Исломдан кўп йиллар илгари Иссиқкўл бўйларидаги Бешболиғ билан Болосоғун шаҳарларида уйғурларга ўхшаш ўтроқ маданий туркларидан ўғуз турклари яшаган эди. Рум подшоҳларининг лақаби Қайсар, эронийларники Хисров бўлганидек, Бешболиғ, Болосоғунга ким подшоҳ бўлар экан, унга Эдиқут лақаби қўюлур эди. Аслида, Туркистон бешиги ва пойтаҳти Бешболиғ-Болосоғун шаҳридир. Ҳозир ҳам Иссиқкўлнинг кунгай (жануб), терскай (шимол) томонларига сув ичида қайиқ билан юрган кишиларга Бешболиғ ҳаробалари кўриниб туради. Биз бола вақтимизда кўлнинг саёзроқ еридан бир ҳаммом биноси топилмиш эди ундан чиққан пишиқ ғиштлардан қирғизлар олишиб, улкан манаплар (аслзода, оқ суяклар) қабрлари устига бир неча гумбазлар ясатганлари ҳали эсимизда бордир. Кўлнинг тўлқинлари билан чет ёқага сурилиб чиқиб қолган ўша замоннинг уй асбоблари, деҳқончилик саймонларини (иш қуроллари, асбобускуналари) шу кунгача ҳам топиб оладилар. Бу Бешболиғ шаҳрининг ҳароб бўлишига келсак, биз кўрган тарихларнинг ҳеч бировида бунинг баёни кўзимизга тушмади. Ўтмишдаги табиат ўзгаришлари орқали, ер тебраниши билан шаҳар ўринлари кўлга айланиб, сув остида қолган бўлиши ҳам мумкиндир. Қандай бўлса ҳам, Бешболиғ обидаларидан топилган асарлар эскидан бери ўтроқ туркларида илм, маданият бор бўлганлигини билдиради. Болосоғун милоддан икки минг йиллар илгари ўтган Эрондаги Қиёний подшоҳларидан Кайковуз, Кайхисровлар замондоши эронча Афросиёб, туркча Дўкухон аталган турк ҳоқонининг учинчи пойтахти бўлган экан. Унинг биринчи пойтахти Самарқанд бўлишини эски тарихчилар шубҳа қилишадилар. Бироқ шаҳар четидаги кенг майдон ҳаробаси, ерлик халқ оғзида, Афросиёб аталиши ва бу яқинларда у ердан милоддан эски давр асарлари топилиши, турк ҳоқони пойтахти Афросиёб бўлганлигини қувватлайди. Бунга кўра Самарқанд шаҳри жаҳонгир Искандар Македоний томонидан қурилган деган, баъзи тарихларда ёзилган сўз асоссиз бўлиб қолади, чунки Искандар Афросиёб давридан кўп кейин келганлиги ҳаммага маълумдир. Тарих ҳижратнинг 536 йили қорахитой хони Гурхон билан султон Санжар Биноканд (Сирдарёнинг ўнг қирғоғида Оҳангарон сувининг қуйилиш жойида бўлган ўрта аср шаҳри. Кейинги номи Шоҳруҳия бўлган) яқинида тўқнашиб, султон Санжар қаттиқ енгилмиш эди. Бу урушда Санжар аскаридан 30 минг киши қурбон бўлмишдир. Шу билан бутун Мовароуннаҳр Санжар қўлидан чиқиб, 71 йил қорахитой Гурхон қўлида қолади. Сўнгра хоразмлик султон Муҳаммад Гурхон аскарини Бухоро, Самарқанд, Фарғонадан ҳайдаб чиқаради. Тароз Таласда (ҳозирги Жамбул) бўлган урушда Гурхон тарафдорлари қаттиқ енгилиб, бош қўмондони Тоянгу асир олинмишдир. Буни англагач, Гурхон Олмалиғ (ҳозирги Ғулжа шаҳри), Бешболиғ туркларидан ўз қўмондасида кучлик қўшин тузиб, кетган ерларни қайтариб олиш учун йўлга чиқади. Тароз ғалабасидан сўнгра султон Муҳаммад Тоянгу бошлиқ бутун асирларни олиб Хоразмга қайтмиш эди. Гурхон бу хабарни эшитиши билан бутун борлиқ аскарини унга қарши келтириб, яна Биноканд яқинида икки ҳукмдор қўмондонлиғи остидаги турк аскарлари энг қаттиқ жанг қиладилар. Бу урушда Гурхон тарафдорлари очиқ енгилган бўлмасалар ҳам, унинг аскарлари орқага чекинишга мажбур бўла-дилар; чунки бу орада Олтойдаги Найман туркларидан Тоянгухон ўғли Кушлукхон Гурхонга қарши орқа томондан ҳужум бошлаб, Олмалиғни олиб, Болосоғунга келаётган хабари онгланмиш эди. Бу чекинишда хоразмийлар орқадан тақамиш (таъқиб қилиш, изма-из қувмоқ) бериб, Тарозга етгунча қувғин қиладилар. Бу ерда ҳам Гурхон тўхтаб қаршилик кўрсатмагач, бу чекиниш уруш алдови бўлмасин деб, султон Муҳаммад шу ерда тўхталиб қолади. Гурхон шу юрганича юриб Болосоғунга келмишдир. Қараса, қалъа қапқоқлари унинг юзига ёпилмиш эди, чунки бу ердаги ўғуз мусулмонлари Хоразмшоҳнинг Гурхон устидан ғалаба қозонганлигини онглашиб, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling