Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/102
Sana31.01.2024
Hajmi1.69 Mb.
#1828324
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   102
Bog'liq
True (1)

Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
ишониб, кечаю кундуз унинг хизматида бўлдилар. Қанчадан қанча юксак қобилият эгалари, истеъдодли 
шоир ва ёзувчиларимиз бу сохта мафкура куйчилари, ташвиқот ва тарғиботчилари эди.
Улар тузумга тўғри бўлмаган бир оғиз сиёсий сўз, мустақил фикр айтиш у ёқда турсин, бу тўғрида 
ўйлашнинг ўзи нотўғри, телбалик, ақлдан эмас деб билишар, бошқаларни ҳам бунга ишонтириш учун 
барча минбарлардан бор рас-мий, норасмий усуллар ва жонфидойилик билан ҳаракат қилишар эди.
Бошқа миллат вакиллари бўлган инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, умуминсоний қадриятлар 
тарғиботчилари академик А.Саҳаров, ёзувчи А.Солжениқин ва шулар сафидаги бошқа мустабид тузумнинг 
зулмини кўрган ҳақиқат ва адолат курашчилари тарих саҳнасига энди биринчи қадамларини қўймоқда 
эди.
Мана шундай муҳитда, яъни юртимизда ҳукм сураётган ихтиёрий қуллик даврида, собиқ қизил империя 
ҳудудида биринчилардан бўлиб, бобомиз бу тузум ва мафкура туб негизи ва моҳияти билан инсон 
табиатига, умуминсоний қадриятларга зид, инсоният тараққиёти йўлининг хато кўчаси эканлигини 
асослаб шундай ёзадилар: «Ҳаёт оламида энг улуғ, олий даражалик яратилган нарса шубҳасиз шу 
инсондир. Шунинг учун инсон ҳуқуқларини энг юқори даражада сақлаш ҳақиқий маданиятнинг айрилмас 
бир тармоғидир. ...Маданият қаерда, қайси миллатда бўлсин, инсоният ҳақларини сақлаш учун ҳукумат 
қўлида адолат қуроли бўлиб турар экан, ана шу чоғдагина бутун халқ ҳақиқий маданиятга эришиб, 
тинчлик билан роҳатда турмуш кечира олади. Бунинг натижасида инсоният хусусияти бўлган ҳар кимнинг 
эрк-ихтиёри ўз қўлида сақланади. Ер юзининг қайси ўлкасида бўлишни ким тилар экан, ҳеч қандай 
тўсқинлик кўрмайди».
«Асримиз бошида чиққан сиёсий фирқалар ичида коммунизм каби ақлдан йироқ, хаёлий бир маслак 
аҳли бўлган эмас. Мана шу хаёлий маслак эгалари 50 йилдан бери ақлдан ташқари тузумларини қурол 
кучи билан халқ устида юргизиб келадилар».
«...Инсоният оламининг офати, куфрнифоқ маданиятининг заҳарлик меваси ҳисобланган 
коммунистлар бозори қандай ерда қизиди? Сўзга тушунмаган, ҳеч нарса билмаган, айниқса, 
йўқсилликкамбағалликда яшаётган гумроҳ, Ватан, миллат нима эканлигини билмайдиган онгсиз нодонлар 
кўп бўлса, мана шулар ичидагина ривожланиб, тездан ишлари авж олди».
«... Ҳеч даврда кўрилмаган бузуқ, жирканчли тузумини большевиклар ҳеч кимга қабул қилдиролмагач, 
инсоннинг ҳаётий емак ,ичмак, озиқ-овқатларига осилиб, бирор киши уйида дон уруғидан ортиқча ҳеч 
нарса қолдирмай йиғиб олишди. Шу орқалик халқни оч ўлдириш қўрқинчи билан ўзларига 
бўйсундирмоқчи бўлдилар. ...Чунки 6у каби боши туюқ, қоронғу кўчага халқни киргизиш фақат 
иқтисодий, сиёсий мажбурлик орқалигина бўлиши мумкиндир».
Ўша даврда, Тошкентда яшаб туриб, махфий уй назорати остида бўлишига қарамай, инсонлар 
ҳақҳуқуқи, совет тузуми ва мафкураси устида шу каби ҳақиқатни қайғуриб сўзлаш учун қандай иймон 
эътиқод, маслак ва иродага эга бўлмоқ керак эди? Қайси қудрат ва ғоя у кишини бундай жасоратга 
бошлаган? Нега бошқа зиёлиларимиз шу пайтда бу тўғрида фикр юритишга журъат этолмаганлар? Улар 
ўз бошларини асраб, турмуш роҳатини кўзлаб, қандай қулликда, мутеликда, кимларнинг тобелигида ҳаёт 
кечираётганликларини англашни истамадилар.
Булардан фарқли ўлароқ, бобомлардаги биринчи қувват уммони ҳақиқий исломий иймон этиқоди ва 
ҳаққоний ҳур фикрлиги бўлса, иккинчи улуғ манба ул зотнинг Ватан ва миллатга бўлган чексиз 
муҳаббатидир.
Бобомлар ёзадилар: «Умрим ичида қанчалик оғир ишларни, кўп қўрқинчлик кунларни бошимдан 
кечирдим. У чоғда кўнглимдаги иймон эътиқодим, Аллоҳга ва унинг ҳақ пайғамбари Муҳаммад 
алайҳиссаломга бўлган муҳаббатим, мен учун энг кучлик ишончим ва энг ортиқ суянчим эди. ...Иймонлик 
кишиларга ҳар вақт бу улуғ давлат насиб бўлғусидир».
«Ҳозирги маданият даврида диёнат билан тараққиёт бирга яшолмайди деган хато фикр оқиллар 
олдида эмас, жаҳон бўйича жоҳиллар орасида тарқалмишдур. Ҳақиқатда эса, дин покликдур. Покликка 
қурилган ахлоқдур. Динимизнинг асли ақлдур, қуроли илмдур. Ҳозирги тараққиёт ислом ахлоқи асосида 
олиб борилса, инсонлар учун энг фойдалик маданият бўлишида шак йўқдир. Умуминсоний ҳақ ҳуқуқлар 
бутун халқ олдида, айниқса, ҳукумат доираларида қонуний равишда ҳимояланиб сақланар экан, 
ўшандагина маданияти фозилага эришилади. Шу кунларда устимизда ҳукмрон бўлган динсизлар 


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling