Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/102
Sana31.01.2024
Hajmi1.69 Mb.
#1828324
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   102
Bog'liq
True (1)

Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Ўзбекистоннинг ҳар жойидан ва Марказий Осиё республикаларидан етиб келишган кўп сонли кишилар 
билан бирга бутун Тошкент аҳли ул зотнинг тобутларини Тахтапул маҳалласидан елкаларида кўтариб, 
васиятига кўра Кўкча даҳасидаги сўнгги маскани бўлган Шайх Зайниддин бобо қабристонига обориб 
қўйди. У кишининг жанозасини васиятига биноан тақво биродарлари Темурхонтўра ўқишлари лозим эди. 
Аммо асрлар бўйи золимлар томонидан халқимиз қалбига сингдириб келинган қуллик асорати бўлмиш 
журъатсизлик оқибатида жанозани Кўкча жомеъ масжидида марҳум Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон 
Бобохон муфти ҳазратлари ўқидилар.
Ҳазрат Имом ал-Бухорий наслига мансублигимиз билан ҳурматдамиз, Темур авлодидан эканлигимиз 
билан фахрланамиз, Алихонтўра Соғуний ватандошимиз бўлганлиги билан ғурурланамиз. Мана шундай 
буюк сиймолар шу Ватандан чиққанлиги учун, улар умуминсоний қадриятлар асосчилари ва 
тарғиботчилари бўлганликлари учун ва биз ҳам шу миллат аҳлидан эканлигимиз учун бу Ватанни севамиз! 
Уни миллий маданият, дин, ахлоқ гўзалликларининг мажмуаси бўлганлиги учун, ўзликни англаш ғурурини 
қалбларда уйғотгани учун яна ҳам кўпроқ севамиз! Ёш авлод шу муқаддас Ватанимизга, улуғ 
аждодларимизга муносиб бўлиб фикр юритмоғи, меҳнат қилмоғи ва ҳеч кимдан кам бўлмасликни мақсад 
қилиб келажакка интилмоғи керак! Шунда улуғ боболаримиз руҳлари шод ва Ватан келажагидан 
хотиржам бўлади.
Шундай экан «Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида» деб номланган 700 бетлик янги тарих 
китобида 1960-1980 йилларда ўзбек халқининг мустабид совет тузумига қарши олиб борган курашига 
бағишлаб муҳтарам тарихчи олимларимиз жуда оз маълумот берганини қандай изоҳлаш мумкин! Бундан 
шу жаннатмакон Ватанни бизга мерос қолдирган улуғ аждодларимиз руҳлари изтироб чекиши, қолаверса 
мустақил Ўзбекистон тарихининг бу саҳифаларини ўқийдиган ёш авлодда ота-боболаримиз мустабид 
тузумга қарши етарлича курашмаган деган нотўғри фикр туғилмайдими?
Ахир, бу тузумдан норози бўлиб, унга қарши ҳаракат қилган бошқа шахслар ҳам бўлган. Масалан, 
миллий энқиклопедияда номлари келтирилиб, фаолияти бошқа китоб ва журналларда ҳам кенг 
ёритилган, асарлари олий ўқув юртларида дарслик қаторида ўрганилаётган, мактаб, маҳалла ва 
кўчаларга номлари қўйилган Алихонтўра Соғуний ва унинг сингари кўплаб алломаларнинг ҳар томонлама 
чуқур асосланган Ватан озодлиги, миллий мустақиллик учун кураш ғояларини тарих китобларида 
келтириш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Ўзбек тили ва адабиёти дарсликларига Алихонтўра Соғунийнинг 
Ватанни, илмни, ўзлигимизни улуғлайдиган шеър ва достонларидан парчалар ҳам киритилса 
фарзандларимиз тарбияси учун фойдали 6ўларди.
Ўзбек миллатига мансуб эканмиз, унинг келажаги учун ҳаммамиз масъулмиз. Шу сабабли 
миллатимизнинг истиқбол томон ҳаракатида йўл кўрсаткич шамчироқларидан бўлган Алихонтўра Соғуний 
ҳақида жамиятимиз, биринчи навбатда, унинг онгли қисми зиёлиларимиз умумий, асосли бир фикрни 
билдирганларида нур устига аъло нур бўлур эди.
Асарда ёзилишича, отамлар бобомларни жаллодлар қўлидан тун қоронғусида қочирган эканлар ва ул 
зотнинг васиятига биноан тарих китобининг давомини ёзишга муяссар бўлдилар. Бизга бундай улуғ 
шарафли ишлар насиб қилмаган бўлса ҳам, бу китобни нашрга тайёрладим ва уни тўлалигача 
компьютерга киритдим. Ўз хотираларим, муаллиф ва асар тўғрисидаги айрим таассуротларим ҳақида ожиз 
фикримни бу ерда билдирдим.
Яна шуни айтишим керакки, муаллифнинг ўзи мазкур асарини қисм ёки бобларга бўлмаган. Асарни 
синчиклаб ўрганиш ва нашрга тайёрлаш жараёнида унинг мундарижасини бериш лозим деб, уни тахминан 
13 қисмга бўлиб номладим. Асарда кўрсатилган курсив ажратмалар, тушунилиши қийин сўзлар, айрим 
шахс ва жой номлари учун изоҳлар ҳам биз томондан берилган. Китоб муқовасидаги манзара ҳам 
муаллифнинг асосий ғоясини ифодалайди. Ҳаётбахш Туронзаминда улуғ Туркистон эли қадим чинорининг 
кейинги бўғин миллатлари каллаклангани кўрсатилган. Бу заминга тахдид солиб булутли осмон тагида 
икки буюк давлат манфаатлари қоя бўлиб турибди. Уфқда озодлик қуёши тонг отмоқда. Унинг нурларида 
кесилган бўғинлар, албатта, кўкариб ўсишига улуғ ишонч рамзий билдирилган.
Бу китобни босмага тайёрлаш ва чиқаришда менга ёрдам берган, кўмаклашган кишиларга 
миннатдорчилик изҳор этишни ўзимнинг муқаддас бурчим деб биламан. Биринчидан, 6у китобдан 
парчалар тайёрлаб олдинроқ халқимизни у билан таништирган ва бобомиз илмий меросларини дунёга 


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling