Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
True (1)
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
давлатлари бирлашишлари учун табиий асос мавжуд. Бу тарих, юрт ва маданият бирлиги, умумий дин ва тил борлигидур. Қуръон мўминларни бирлик, иттифоқликка қаттиқ ундайди». Шу билан бирга, бу асарда Марказий Осиё халқларининг энг қадимги даврлардан XIX аср охиригача бўлган давр ичида қурган давлатлари, соҳибқирон Амир Темур ҳақида, туркий халқлар маданияти, турмуши, этнографиясига оид қимматли тарихий, илмий маълумотлар мавжуд. Айниқса Шарқий Туркистон ўлкасида шу пайтдаги ижтимоий-сиёсий вазият, миллий мустақиллик учун уйғур халқининг олиб борган кураш тарихи кенг ёритилган. Миллий тарихимизни қоралаб совет даврида «босмачилар ҳаракати» деб номланган, аслида Ватан озодлиги учун курашган миллат қаҳрамонлари тўғрисида ҳам фикр билдирилган. Албатта, муаллиф бу ҳаракатга ўзининг шахсий муносабатини билдиради ва улар мағлубиятининг асосий сабабларидан бири буюк озодлик ғояси атрофида миллатни бирлаштирган, замон сиёсатини яхши тушунган, онгли раҳбарият ёки миллат етакчиси бўлмаганлигини кўрсатади. Китоб ниҳоятда тиниқ, бадиий гўзал, равшан тилда ёзилган. Жумладан, табиат манзараларининг тасвирлари ўқувчи қалбида она Ватанимизга чуқур муҳаббат ва меҳр уйғотади. «...Бу тарихий сўзларни ёзишдан кўзлаган менинг тубги мақсадим, дейди Алихонтўра, ўз Ватанида туриб ғариб бўлган Туркистон халқини, айниқса, ҳозирги ва келажак Ватан ёшларини огоҳлантириб, ўлим уйқусидан уйғотишдир. Кўнглимдаги мунглик қайғуларимни қалам тумшуғидан тўкиб ёзган бу китобимни ўқувчи ва ҳам эшитувчи ватанпарвар, миллатсевар қаҳрамон болаларимизга менинг топшириғим шулки, тилим учидан эмас, дардлик дилим ичидан чиқариб ёзган ёлқинлик сўзларимни фақат уқибгина ўтмасдан ҳар бир оғиз сўзини текшириб, унинг устида фикр юритсинлар. Инсоният тараққиёти эмас, маданият тараққиёти бўлмиш XX асримиздаги инсонлар миллий, ватаний, диний ҳуқуқларини сақлаш учун қайси нарсаларни қўлга келтириши зарур эканлигини яхши тушуниб, унинг чорасига киришсинлар». Ўзининг бу сўзларига амал қилиб, Алихонтўра Соғуний 1962 йилдаёқ улуғ соҳибқирон Амир Темурнинг «Темур тузуклари» номли китобини эски форсийдан ўзбек тилига таржима қиладилар. Дастлаб «Гулистон» ойномаси саҳифасида бу китобнинг кўп қисми 1967 йили у кишининг журъатли кириш сўзи билан босилиб чиқади. Ўша даврда «қонхўр Темур»ни оқлаб ёзиш катта жасоратни талаб қилар эди. Ваҳоланки, бобомиз соҳибқирон Амир Темурни ўзбек халқига тирилтириб бериб кетган эдилар. Шундан бир йил кейин, яъни 1968 йили Ўзбекистон Фанлар академиясининг виқе президенти И.М. Мўминов кўпчилик тарихчи олимлар муҳокамасидан ўтказган ҳолда «Амир Темурнинг Ўрта Осиё тарихида тутган ўрни ва роли» рисоласида эҳтиётлик билан у кишига ижобий баҳо беришга ҳаракат қилади. Шундан кейин Ўзбекистон матбуотида деярли 25 йил давомида бу мавзуда маълумот берилмайди. Ажабланарли ҳол шундаки, 1991 йили «Темур тузуклари» қайтадан китоб шаклида чоп этилиб, таржимон бобомизнинг ёнига яна бир кишининг исми-шарифи қўшиб қўйилди. Унга кириш сўзи ёзган тарихчи олимнинг фикрича, бу «асарнинг муаллифи маълум эмас»миш. «Темур тузуклари» феодализм, ҳукмрон синфнинг мақсад ва манфаатларини кўзлаб ёзилган ...» асармиш. Ўша олимнинг кейинги йилларда Амир Темур ҳақида ёзган асарларини ўқиб, бу каби кўз-қарашлари анча ўзгарганидан хурсанд бўласан киши. Мустабид тузумнинг емирилган даврида ҳам тарихчи олимларимиз Алихонтўранинг биринчи бўлиб улуғ бобомиз соҳибқирон Амир Темурни ва унинг шон-шуҳратини ҳимоя қилиб кўрсатган бу жасорати тўғрисида очиқ гапиришдан, тарихий ҳақиқатни тиклашдан бироз ҳайиқдилар. Мустаҳкам иймон, буюк эътиқод, ҳаққоний маслак эгаси бўлган, Ватаним Туркистоним деб қайғуриб йиғлаган, унинг озодлиги, истиқболи учун умр бўйи курашган, давр тузумининг сиёсий, иқтисодий тазйиқларига бардош берган инсонларни одатда миллатнинг виждони деб билишади. Шу нуқтаи назардан қараганда Алихонтўра Соғуний 1960—1980 йилларда ана шундай инсонлардан бўлган эди, дейишга тўла ҳақлимиз. У кишининг таълимоти замонамиз ёшларини юксак маънавият, ахлоқ, Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш имконини яратади. Шундай экан, умид қиламизки, миннатдор авлод ўзининг буюк бобокалонларидан бўлган Алихонтўранинг Ватанимиз, миллатимиз олдидаги хизматларини муносиб тақдирлайди, ҳаёти ва кўп қиррали ижодини чуқур ўрганади, миллий тарихимиз ва адабиётимиз саҳифаларида ул зотнинг ўз муносиб ўрни бўлади, иншоаллоҳ! Ўтмиш тарихимиздаги буюк бобокалонларимизга уй музейлари ташкил қилиш имконияти бўлмаган бўлса ҳам, яқин йилларда яшаб ўтган бу кишига шарафли ҳаёти, ибратли таълимоти ҳақида тўла маълумот берадиган уй-музейи ташкил қилинса яхши бўлур эди. Бу музей у зот қандай шароитда яшаб |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling