Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
True (1)
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
махфий идоралари тазйиқ ўтказиб турган бўлса ҳам, маҳкамага тортиш, қамаш чораларини қўллашга журъат этмаганлар. Ул зотнинг метиндай мустаҳкам иймон-эътиқодини, Ватанимизга, миллатимизга бўлган чуқур муҳаббатини, истиқлолнинг қўлга келишига, миллий давлатчилигимизнинг тикланишига бўлган улуғ ишончини ҳеч нарса бука олмаган. «Биз, Ўзбекистон халқи, ҳақиқатда шу ватан аҳлларимиз. Инсон насли яратилиб, ер устига қадам қўйган кундан бошлаб, бизнинг ота боболаримиз шу Ўзбекистон ўлкасида яшаб келган эканлар шу кунларгача тирикларимизни бўйнида кўтариб, ўликларимизни қўйнида сақламишдир. Бу Узбекистон Ватанимизнинг бир қатлами биз ўзбек халқи отабоболаримизнинг суяклари билан кўтарилмишдир. Бўйнида кўтарган, қўйнида сақлаб оқ сут бериб тарбият қилган бу Ўзбекистон Туркистон бизнинг ўз она ватанимиздир. Энди биз шу кунги ҳолимизни юзаки эмас, чуқурроқ текшириб кўрайлик. Қайси ҳолда турамиз, қандай хорлик остида яшаймиз, ҳаётимиз устидан кимлар ҳукм юргизиб, такдиримиз кимлар қўлига топширилмишдир? Жаннат каби боғи-бўстон, ноз-неъматлик Ватанимизга кимлар эга бўлиб, ул жойларда кимлар ўлтиради? Ватанимиз, боз устига мол-дунёмиз, ахлоқ-одобларимиздан бизни ким ажратди? Бутун ҳаёт, ҳосилот, эрк ихтиёримизни мажбурий равишда қўлимиздан кимлар тортиб олди?». «Кераклигича дин илмини ўқиш ҳаммага фарз бўлганидек, ўз ҳукуматини, Ватанини ва миллатини сақлаш учун замонавий фан илмини ўқиб билишлик ҳам фарздир». «Ватанимизни озод қилиш, ўз давлатимизни қўлга келтириш ва уни сақлаш учун, ҳар даврнинг ўзига яраша бутун сабабларини қилиш, Қуръонда айтилган Аллоҳ амри деб билишимиз керак». «...Пайғамбаримизнинг ғойибдан хабар берган мўъжиза сўзларига қараганда ва ҳозирги жаҳон сиёсатининг кетишича, олдимизда улуғ воқеалар бўлиши шубҳасиздир. Мана шу каби буюк воқеалар бўлар экан, дунё бўйича умумий ўзгаришлар бўлмай қолиши мумкин эмас. Шу ўзгаришлар натижасида мустабид тузумнинг темир қўрғонлари тор мор қилиниб, асрлар бўйи золимлар асорати остида ётган бечора ватан аҳллари ўзларининг ҳалол мерослари она ватанлари бўлган Туркистон ўлкасига шунда, албатта, эга бўладилар». Умумжаҳон сиёсатининг ўзгариши, миллатларнинг миллий уйғонишлари кучайиши натижасида мазлум халқларнинг ўз миллий етакчилари ҳам етишиб чиқишини бобомлар орзу қилиб айтадилар: «Ер усти инсонлари ер ости маъданлари каби турликча яратилганликдан ҳар қайсилари ҳар турлик қобилиятга эгадурлар. Булар ичида темир-кўмирлари кўп бўлғандек, олтин-олмослари ҳам оз эмасдир. ...Агар шундоқ кунлар тўғри келар экан сиёсат майдонига миллат етакчилари, албатта, чиқади ва шунда Туркистон халқи ўз ҳукуматини биринчи навбатдаёқ қуриб олиши, албатта, лозимдир. Ҳар миллатнинг ўз ҳукумати ўз қўлида бўлмас экан, чўпони-қўйчибони йўқ бир тўда қўй каби йиртқич қушларга, оч бўриларга ем бўлиб, охири инқирозга учраб йўқолади». Асарда келажакда қуриладиган миллий давлат ва жамият асослари ҳақида ҳам фикр билдирилган. Ислом дини билимдони Алихонтўра Соғуний қарашларича, улар умуминсоний ҳақ-ҳуқуқлар ҳимояланиб сақланадиган, дин эркинлиги кафолатланадиган, ислом ахлоқи ва маданиятига таянадиган, кучли илмий, аскарий қувватга эга бўлган дунёвий давлат ва жамиятдир. Шундай бўлганда кейинги асрларда Туркистон халқи бошига тушган қўрқувпараст руҳий муҳитдан қутилмоқ, қудратли қўшни давлатлар сиёсатининг қурбони бўлишдан сақланмоқ, замонавий тараққиёт тўғри йўлида тез ривожланмоқ имкониятлари яратилади. «Энди шуни билмак керакким, дейди Алихонтўра, Қуръоннинг ҳукмига, Расулуллоҳнинг йўлига яхши тушунмай динга хиёнат қилган, ўз Ватанини бошқалар тасарруфига қолдириб, икки дунёсидан ажраб хорлик билан яшаган ёлғон мусулмонлардан илм, фан, маданиятни ўзлаштириб, бутун ҳуқуқларига эга бўлган кофирлар, албатта, ортиқдур». Китобда Туркистон халқларининг иттифоқи масаласи ҳам ҳар томонлама кенг ёритилган. «Мустамлака зулми остига тушиб қолишимиз сабабларининг биринчиси хонликлар вақтида юзага келган иттифоқсизлик шумлигидир. Хозирги даврда миллатимиз манфаатини дунё сиёсати даражасида тўла ҳимоя қилиш учун Туркистон халқлари, давлатлари, биринчи навбатда, минтақавий иттифоққа бирлашмоқлари зарур. Шундагина бу иттифоқнинг яратадиган қудратли сиёсий ва иқтисодий салоҳияти дунё сиёсатдонларини ундаги давлатлар манфаатини ҳурмат қилишга мажбур қилиши мумкин. Бўлмаса маълум бир тарихий шароитда қудратсиз давлатлар яна кучли давлатларнинг қурбони бўлади. Туркистон |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling