Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
True (1)
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Эрта баҳор кунлари эди. Саҳарда бир қариндошнинг тўй ошига бобомлар билан бирга бордик. Кун совуқ, энди тонг отмоқда эди. Кўпчилик айтилган бўлса керак, кўчада саф тортиб, ош ейишга навбат кутиб, одоб билан бобомларни олдинга кузатаётган туманат одамларни кўриб, ҳассага икки қўлини қўйган ҳолда тўхтадилар. «Бай, бай, бай! Қани эди бу ўзбек ўғлонлари шу тартибда, шундай ғайрат ва ихлос билан Ватан озодлиги учун жангга кирса!» деб, тизилиб турган узун сафга завқ билан узоқ тикилиб қолганларини эслайман. Шунда бу манзара тўқсонни қоралаб қолганига қарамай, қоматини мағрур тикка тутиб турган собиқ маршалнинг Ватан озодлиги учун олиб борган шиддатли муқаддас жангларининг қайси ёлқинли дамларини кўнглига солган экан, деб ўйладим. Алихонтўра кенг билимлар эгаси, чинакамига қомусий олим эди. Юқорида тилга олинган асарларидан, таржима қилган китобларидан ташқари у кишининг қаламига мансуб «Шифо ул-илал», яъни «Иллатлар шифоси» асари ҳам мавжуд. Унда икки юздан кўп касалликлар баёни, ташхиси ва даволаш усуллари берилган. Кўп тилларни чуқур билганлиги боис шу тилларда шеърлар ҳам ёзганлар. «Девони Соғуний» номли девон соҳиби ҳамдир. Шу давр ичида бобомиз томонидан яна Аҳмад Донишнинг «Наводир ул- вақое» асари, Дарвеш Али Чангийнинг «Мусиқа рисоласи» асари ўзбек тилига таржима қилинган. Аллома Соғунийнинг обрў-эътибори оддий халқ орасида ниҳоятда юқори эди. Ул зот фақатгина исломпарвар бўлмай, балки том маънода инсонпарвар бўлгани сабабли олдига узоқ-яқин жойлардан жуда кўп кишилар ўз дардлари ва ташвишларига даво, маслаҳат излаб келишар эди. Айниқса «Темур тузуклари» ойномада босилиб чиққандан кейин машҳурлиги янада ошди. Кўплар форс, араб, туркий тилларида босилган, турли соҳаларга мансуб қадимги нодир асарларнинг таржима ва шарҳларига ёрдам сўрасалар, бошқалар илм излаб келганини, табобат, миллий тарих, диний илм соҳаларида билим олиш учун шогирд бўлиш ниятида эканини билдирардилар. Кўп ўзбек шогирдлари уйдан қатнаб илм олсалар, узоқ юртлардан келган тожик, қирғиз, қозоқ, тунгон, кавказ халқларига мансуб шогирдлари ташқари ҳовлидаги болохонада ётиб дарс олардилар. Ҳар пайшанба кун ифторликларига кўпчилик қатнашишга интилар эди, чунки бу ерда бўладиган ажойиб мароқли суҳбат ва мажлисларда улуғ эътиқод, миллий қадриятларимиз, шон-шавкатли тарихимиз, диний масалалар юзасидан фикр ва шарҳлар айтилар эди. Кейинчалик бу суҳбатлар кенгайиб, жумладан, муборак рамазон ойи ифторликлари меҳмонга чақириладиган катта ҳовлиларда, дала боғларида ўтказиладиган бўлди. Бу кишининг иштирокидаги мажлис ва суҳбатларга катта илм соҳиблари, айрим шоир ва ёзувчилар, дин арбоблари, олимлар ва бошқа обрўйли кишилар жуда катта ҳурмат ва эҳтиром, ҳақиқий маънавиятга чанқоқлик билан қатнашар эдилар. Кундалик ҳаётимиздаги ўзгариш ва ҳодисаларга у киши катта қизиқиш ва халқ манфаати нуқтаи- назаридан қарар эдилар. Улар миллатимизнинг эрки, тинчлиги ва келажаги учун фойдали бўлса бутун вужуди билан хурсанд бўлиб, олқишлар эди. «Ҳуқуқлар ҳимоясининг энг кучлик қуроли ҳисобланган илм- ҳунар, маориф эшиклари ҳозирги кунда инсон олами юзига бутунлай очиқдур. Шу сабабдан тушунган Ватан ўғлон-қизларимиз замонавий ҳар илм-ҳунарни асоси билан яхши тушуниб, имконият борича билиб ўзлаштиришга бошқалардан ортиқроқ киришмоқлари лозимдур» деганларини биламан. 1976 йил февраль ойининг охирги кунлари, мен Ленинград шаҳрида хизмат сафарида эдим. Бобомларнинг аҳволи оғир эканлиги тўғрисида хабар келди. Тезда Тошкентга учдим. Самолётдан тушиб тўғри бобомларнинг Тахтапулдаги ҳовлисига йўл олдим. Қариндош-уруғ, яқинлар билан тўлган ҳовлига киришим билан отамнинг «Ўғлим, тезроқ кир, бобонг кетмоқда», деган нидосини эшитдим. Уйга киришим билан мусаффо сокинликда кўзлари юмуқ ётган бобомларга кўзим тушди. Атроф-ёнларида фарзандлари. Кўзларига термулиб отам ниҳоятда паст, мунгли товуш билан Қуръондан «Ёсин» сурасини тиловат қилиб турарди. Кўзларидаги ёш билан шошилинч ҳолатда менга сув тутиб, «Отамга сув томиз», дедилар. Йиғлаб туриб муборак лабларига докада секин сув тутдим. Оҳиста кўзларини очдилар. Отам бобомга тикилиб туриб, ниҳоятда паст овоз билан «Ўғлингиз Увайсхон етиб келди», дедилар. Бобомнинг кўз қорачиқлари мен томонга ялт этиб ўгирилди. Бир «уф» тортдилар, муборак, хотиржам юзларига икки томчи ёш думалаб тушди. Кўзларини аста юмдилар ва шу заҳоти калимаи шаҳодат устида жон уздилар. Ҳаётларининг охирги сонияларида ул зотнинг олдида бўлиш ва муборак лабларига охирги сувни томизмоқ менга насиб этганидан Аллоҳга кўп шукроналар қиламан. Бу неъматни ҳаётлигида қилган улуғ дуоларининг ижобати, ул кишига бўлган чексиз муҳаббатимнинг бир белгиси деб биламан. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling