Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
True (1)
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Эшитишимизча, бу кетганлар қиш кунлари тоғ тош, қор музларнинг орасида совуқда қолишиб, кўплари ҳалок бўлмишдур. Шу билан Жанг Жун тарафдорлари эски хитойлар ва Гасилинг тарафдорлари тор мор бўлиб, совет Русияси сиёсатига мослашган Шинг Дубан ҳукумати ўрнашди. Ерлик халқнинг ҳуқуқлари бутунлай оёқ ости қилиниб, яна бутун ишлар хитой босқинчиларининг қўлига топширилди. Идора ишлари хитойча юргизилди. Ғулжа шаҳри бўлса, булар олдида сиёсий жиноятчилар ҳисобланган биз каби кишилар билан тўлмиш эди. Ҳозирча, бу жаллодлар ўз зарур ишларидан бўшанолмай турганлари учун, бошқалар буларнинг қонлик қўлларидан вақтинча омонлик олиб турган бўлсалар ҳам, навбати келганда буларнинг чангалидан қутулиш имконияти йўқ эди. Бошимиздан минг турли меҳнат машаққатлар кечирган ҳолда, бу жаллодлар қўлидан қочиб, чегарадан ўтмиш эдик. Иккинчи булар қўлига тушар бўлсак ҳолимиз нима кечишлигини яхши билар эдик. Шу сабабдан бу ердан кетмакка ният қилдим. Сафар йўлдошим марҳум Илёс домла ўғли марҳум Абдусаттор маҳсум икковимиз отчи эшакчиларга қўшилиб, муз довон орқали Олтишаҳар томонга ўтиб, у ёқдан бошқа томонга кетмоқчи бўлдик. Лекин сафар жамол-ғамиз тайёр бўлгунча, сиримиз ёширин тутинганликдан уй оила, ёр дўстларимизнинг бу ишдан хабарлари йўқ эди. Йўлга чиқишимиздан икки уч кун илгари оилаларимиз ва бошқа оғайни туққанларимиз хабар топишиб, ҳаммалари йиғи сиғи қилғали турдилар. Кечагина суюклик она Ватанимиздан, уруғ-аймоқ, элюртимиздан мажбурият орқасида ажрашиб, тўкилган чочилган ҳолда ёт эл, ёт ерларга келган эдик. Ўзимиз олган жабр жафо жароҳатларимиз, фироқ кунларидан эсталик қолган кўнгил доғларимиз ҳали соғайиб кетмаган эди. Бунинг устига ҳаёт оламида энг оз учрайдиган бу каби бир улуғ воқеа яна бошимизга тушди. Худо раҳмат қилсин, Муҳаммадёрнинг (Алихонтўранинг ўғли) аяси: «Сизни қараб туриб душманлар қўлида кўрганимиздан, Аллоҳ омонатига топширганимиз яхшироқ, худо бу-юрганича, кундалик кунимизни кўрармиз», деган бўлса ҳам, қизимиз Азиз пошшо: «Кечагина биз келиб, бугун Сиздан тириклай ажраб қолсак бунга қандоқ чидағали бўлур. Жўжалардек ёш болалар ичида биз нима қиламиз», деб қайғулик кўз ёшини тўккали турди. Бунинг таъсиридан оталик меҳрим қўзғалиб бормасга ваъда бериб, кўнгилларини тинчитдим. Энди икки оғиз сўзни Гасилинг устидан айтишга тўғри келади. Шундоқки, бу қаҳрамон Урумчига яқин Қутубий, Санжий қайрағачлиғида 40 кунга яқин жон-фидолик билан совет аскарларига қарши турган бўлса ҳам, ғалаба асбоби душман қўлида бўлгач, ночор орқага чекинмиш эди. Қуръон кўтарган, ваъдага вафо қилмаган қора жоҳил Хўжаниёзга ярашмоқ учун яна бир мартаба элчи юбориб қараса ҳам, ул қабул қилмагач: «Ҳай бу кофир кишиси экан», деб унга қарши ҳужум бошламишдур. Биринчи ҳужумдаёқ, бош- оёққа қарамай, Хўжаниёз, Момутсилинг аскарлари бошаламон бўлиб, Кучар томонга қараб қочгали турди. Гасилинг эрса аскарларига қўмонда бериб, орқадан қувлаганича из боса юриб ўлтирмишдур. Буни кўрган қизил сеҳрчилар, бу ишни бўлдириш учун неча ойлаб илгари қурган режалари тўғри чиққач, бу ҳақдаги мақсадларини тезроқ қўлга келтириш чорасига қаттиқ киришкали турди. Шундоқки, фитна оловига аланга бериш учун тили бир, дили бошқа виждонсиз бир неча мунофиқлар доим Хўжаниёз аскарлари ичида топшириқ хизматларини бажармоқда эди. Шунга кўра, бу қора жоҳиллар Кучар шаҳрига кирганда, узундан бери бу ерда турган, жаллодлар қўлидан қочиб жилой (Ватанидан ҳайдалган) ватан бўлган, наманганлик дўстимиз Маҳаммадхон маҳсум ўзи иш кўрган, ҳамма нарсага тушунган киши эди. Мусулмонларнинг ўзаро бирлик иттифоқлари бузулғанлигини кўргач, буни ислоҳ қилмоқчи бўлиб, Момутсилинг олдига келмишдур. Билганича насиҳат юзасидан ҳар ёқлама сўзлар келтириб: «Қуръон ҳукмича, бирлик иттифоқлик мусулмонларга фарз бўлмишдур. Туркистон мусулмонлари устига илгари кейин барча офат балолар эса шу иттифоқсизлик шумлигидан бошимизга келди. Илгаридан бери уйгур ўзбек мусулмонлари қон қариндош ва дин-қариндош бўлганлигимиз учун, ҳар даврнинг аччиқ чучугини, меҳнат машаққатларини бирга ўртоқлашиб тортишгандурмиз. Ўз вақтида илм маркази бўлиб қуввати ислом аталган Бухоро, етти иқлимга эга бўлган Амир Темур пойтахти Самарқанд, бундан бошқа Фаргона ва бутун Туркистон мусулмонлари динсиз босқинчиларнинг зулми остида, молмулкидан, дунёларидан ажраган ҳолда куйиб, куллари кўкка соврилмоқдадур. Бу дин душманлари кофирлар, айниқса, инсон оламининг огуси фитна фасод, маданий макр ҳийла кор болъшевиклар Туркистон мусулмонларини инсоний ҳуқуқларидан бутунлай ажратиб, ҳайвонлар |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling