Microsoft Word kr ugay ona ziyouz com doc


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/76
Sana26.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1724283
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   76
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. O\'gay ona (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
31
Уч қўл баробар кўтарилди. 
— Бугун кетишда Йилмазларникнга учраб, менинг айтганларимни айтасиз. 
Айтмасинлар, жаноб муаллим. 
— Аа-а-а? Ҳаддингдан ошяпсан, Йилмаз... Нега айтмасинлар? Сабаби нима? 
— Чунки, айтсалар, таёқ ейман, устоз. Менинг ўз онам йўқ,менинг
онам ўгай. 
Йилмаз бу гапларни айтар экан йиғлай бошлади. Йиғи аралаш қўшиб кўйди: 
— Айтганлари билан бажарармиди? Баттар уради.
Яна йиғлашга тушди. Ўқитувчи бу қадар қаттиқкўллик қилганига пушаймон бўлди. Аҳвол 
бундай бўлиб чиқишини ўйламаганди. Йилмаз тўхтамасдан йиғларди, 
— Йилмаз, йиғлама. Азамат йигитсанку ўзинг. Ташқарига чиқиб, юзингни юв! Ҳусайин, 
дўстингга ёрдамлаш! 
Ҳусайин Йилмазнинг кўлидан тутди, Ёнма-ён синфдан чиқишди. 
Чашма бошида — икки бола. Бири ўгай она зулмини,етимлик машаққатларини тотган, 
иккинчиси етимлигини билмаган, она меҳрини кўраётган етим. 
Йилмаз юз-қўлини ювгач, кўлларини шимига суртди:
— 
Рўмолчам йўк. Ўзи бермайди, менҳам сўрамайман. Сўрасам, ёмон сўзлар айтади. Сен 
ўлмадинг, мен кутуладим, дейди. Бечора онамга ҳам тил теккизади.
Хусайнн чўнтагидан рўмолчасини чиқарди: 
— Ол, Йилмаз. Сеники бўлсин.
— Олмайман, Ҳусайин.
— Олмасанг, хафа бўламан. 
Йилмаз пўмолчани олди. Чўнтагига солди. Бирга синфга кирдилар. Тушдан сўнг мактабдан уйга 
қайтган Ҳусайнда паришонлик сезиларди, 
— Болагинам, нега хафа кўринасан, биров билан уришдигми ёки бошқа бир ҳодиса рўй 
бердими, — дея аҳвол сўради Фотимахоним. 
— Йўқ, она, ҳеч нарсани ўйлаганим йўқ.Ўқтувчим мени болаларга кўрсатиб, Ҳусайндек 
бўлинглар, деди. 
— Офарин, ўғлим. Аммо сен яна ниманидир ўйлаяпсан? 
— Йўқ, она, ҳеч нарсани ўйлаганим йўқ.Синфимизда Йилмаз деган бола бор. Усти боши кир, 
йиртиқ... 
Ҳусайин синфда бўлган воқеани бошидан ҳикоя қилиб берди. 
— Она, жуда ачиндим, унга рўмолчамни бердим, жаҳлингиз чиқмас. 
— Оббо боламей, яхшилик қилсанг, нега жахлим чиқсин?! Жуда яхши қилибсан. Эртага 
дўстинни айтиб кел.Онам сўтилган кийимларингни тикмоқчи де. Албатта олиб кел, хўпми? 
Сенга ҳам савоби тегади. Етимга ёрдам қилганинг учун Аллоҳ сенга савоб беради. 
Eртаси кун Ҳусайин онасининг айтганини қилди. Бир болани эргаштириб келди. Бу боланинг 
ўгай она зулми остида, қаровсиз ўсганини англамоқ учун ахмоқнинг й икки бор қарашига ҳожат 
йўқ. Фотимахоним уларга овқат берди. Улар овқатланаётган пайтда кийимларини тикди
тозалади, дазмоллади. 
Бир соатдан сўнг кўчага чиққан бола менинг ҳам шундай онам бўлсайди деган орзу билан ўгай 
онаси бўлган уйи томон йўл олди. У кетиши билан Ҳусайин Фотимахонимнинг бўйнидан 
қучокдади: 
— Бир дона онам, доно онам, буларни мен учун қилдингизми? 
— Албатта, ўғлим, яна олиб кел, кутаман, яна шундай қиламан. 
* * * 


Ўгай она (роман). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling