Microsoft Word kr ugay ona ziyouz com doc


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/76
Sana26.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1724283
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   76
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. O\'gay ona (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
34
Аслини олганда Содияхоним Йилмазга ёмон муомала қилишини билади. Мактабдан югуриб 
келиб, нон сўраган етти ёшли оч гўдакка: «Зақкум е. Қани нон, кўрмаяпсанми? Бу жанобимга 
энди бир хизматчи ёллашимиз керак!» — демаслик кераклигини ҳам билади. Билади, аммо 
ўзини тўхтатолмайди, тутиб туролмайди. Йилмазнинг ҳар ҳаракати унинг ғашига тегади. 
Кўриши билан асабийлашади. Ўз боласи не қилса ёқади, севинади. Йилмазга келганда 
тескариси. Йилмаз она дегудай бўлса, худди унинг онасига ўхшаб ўлиб қоладигандай туюлади. 
Йилмазга нисбатан ҳақсизлик қилишдан бошқа иш кўлидан келмайди. Баъзан: «Бу бола ўзи 
шунга муносиб, йўқса бошига мендан бошқаси келган бўларди, балки яхшиликка ярамас, 
яхшилик қилсам, янада кеккайиб, ёмонлашиб кетиши мумкин», — деяўзини овутарди. Баъзан 
қилган муомаласи ва сўзлаган сўзи ҳаддан ошганини ўзи ҳам тан оларди. Масалан, олти ой 
олдин бир ҳодиса бўлиб ўтди. Ўша оқшом эри: 
— Қара, Содия, боланинг чўнтаги йиртилибди, тикиб бер!—деди. 
— Энди шу етмай турувди, шу қолувди қилмаганим. Ипни игнадан ўтказиб, чатиб ташлаш 
шунча қийинми бунга? Эртага аскарликка борса, қандай қилади? Ҳозирдан ўргансин... — деб 
жавоб берди. Ҳолбуки, «ертага аскарликка борадиган бола», эндигина бошланғич мактабнинг 
биринчи синфига боришга тайёрланяпти. 
Бу сурбетлик қаршисида ота нима ҳам қила оларди? Бечора одам, бу хотинга гўё азоб чекиш ва 
боласини эздириш учунгина уйланганди. Бу иккиси рост чиқди. Ҳар оқшом янги-янги 
шикоятлар... Гуё бу бола тонгдан тунгача ярамаслик қилади ёки етимнинг бутун вазифаси ўгай 
онасига иш орттиришдан иборат эмиш. 
Бу оқшом эшитган шикояти янада бошқачароқ. Йилмаз шимини бошқа аёлга дазмоллатганди. 
Бу иш уйдаги онага, яъни ўзига катта ҳақорат эди. Агар қилинган бу айбнинг жазосини ота 
бермаса, берадиган топилади. Ота-ўғил бир бўлиб, бечора Содняхонимга хаёлларига келган 
зулмни ўтказишади. Содияхоним бу ҳаракат ўзига ҳақорат эканини тушунар, бироқ унинг 
шимини дазмоллаш лозимлигини ақлига сиғдиролмасди. 
Шу пайтгача хоҳлаган тарафига осонгина эгиладиган эри бугун негадир унинг хохишига мос 
суҳбатлашадиганга ўхшамасди. Важоҳати шуни кўрсатиб турарди. Зотан, ота-ўғил бир бўлиб 
ўзига зулм қилиш режасини пишитиб олганларини, булут келишидан ёмғирни сезгандай 
эрининг ҳолатидан сезган ва яна ўзи ҳақ бўлиб чиқиши учун гапни шундай бошлашни лозим 
топганди. Ҳақиқатан, Махмудбек: 
— Қани,Хоним, аввал айтингчи, шу уйга келганингиздан буён бу боланинг шими неча марта 
дазмолланди? Бола мактабга — одамлар орасига боради, паришон қиёфада чиқмасин деб 
чиройли кийинтириб жўнатган кунингизни эслайсизми? Унга она бўлиб азият чектирмасдан
ёмон сўзламасдан, калтакламасдан ёки калтаклатмасдан, яхши муомала қилган, кўнглини 
олган, болам деб бағрингизга босган кунингиз бўлдими? Масалан, ҳатто байрам куни ўз 
болангиздай қучиб, ўпганингизни ким кўрди? Албатта, бировларга боради. Бундан ғазабланиш 
ўрнига бироз ўйлаб кўрсангиз қандай бўларди? — дейиши аҳвол у ўйлагандек бўлиб чиққаяини 
англатарди. 
Маҳмудбекнинг ногоҳ сизлаб, вазмин гапиришидан Содияхоним довдираб қолди. Аслида бир 
гапини икки қилмаган эридаги бу ҳолатга бирор маъно беролмади. Кундуз Йилмазни ушлаб 
қолмаган хотин ҳам нималар демади.Демак бу ишда бир сир бор. Аммо Содияхоним осонликча 
бу сирнинг тагига етолмасди. 
Кундуз Йилмазнинг тутилишини истамаган кампир Содияхонимга айтадиганини айтиб, 
қолганини тўкиб солиш учун Маҳмудбекнинг дўконига тўғри борди ва у ерда нафасини 
ростлади. Маҳмудбек маҳаллада кекса аёллар орасида хурматли бўлган Фаридахонимни яхши 
қутиб олди, нима хизматлари борлигини сўради. Фаридахонимнинг ранги ўзгариб кеттани 
дилида тўкиб соладиган гапи борлигини билдириб турарди. Ўриндиққа ўтиргач, бир-икки 
лаҳзатин олишни кифоя билиб сўз бошлади: 


Ўгай она (роман). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling