Microsoft Word kr ugay ona ziyouz com doc


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/76
Sana26.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1724283
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   76
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. O\'gay ona (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
42
Одилбек Фотимахонимнинг бу талабига истар-истамас рози бўлди. Фотимахоним эсли-хушли 
аёл, аммо Эрдолбек шу соҳанинг одами. Тўғриси, тиланчиларни тайёрлайдиган мактабга 
боласини юборишга кўнгли чопмаётганди. Муаллим ҳақ эди. Чўлда яшаган, бугунги маданий 
дунёда ўринлари бўлмаган арабларнинг тилини ўрганиш учун вақт сарфлаш беҳуда ва 
маъносиздай туюларди. Ҳусайиннинг қайси мактабга бориш масаласини бир кечада ҳал қилиш 
жудаям шарт эмасди. Бунга ҳали вақт бор. Бир боланинг келажаги бир кечадаёқ ҳал бўладиган 
оддий масала эмас. Ҳали бу хусусда янаям атрофлича ўйлаб кўриш, Фотимахоним айтганидек 
бошқа ўқитувчилардан ҳам сўраб кўриш учун бу баҳсга вақтинча нуқта қўйилди. 
Фотимахоним Ҳусайиннинг қайси мактабда ўқишига куйиниши ўз боласига куйинган онанинг 
меҳрибонлнгидан зиёдалиги диққатга сазовордир. Эрдолбек келишидан бир кеча аввал бу 
мавзуда баҳслашаркан, Одилбек: 
— Хоним, биламан... бу болалар учун қайғу, озор чекдингиз, аммо... —дейиши билан 
Фотимахоним: 
— Озор чекканим йўқ. Ҳар она боласига не истаса, шуни истадим.Табиийки, менинг ҳам ҳаққим 
бор, —деб жавоб қилди. Бу сўзларни ўгай она эмас, ҳақиқий онага муносиб Фотимахонимнинг 
ўз оғзидан эшитганимизда янада яхшироқ тушунган бўлардик. Менга нима,ўзининг ўғли, не 
истаса, шуни қилсин, дейиши мумкин эди. Ҳатто ўқитмасликка чора излаб, йўлига ғов бўларди. 
Фақат унинг бу тийнатда эмаслиги йиллар давом этган ўгайлик-ўзлик имтиҳони натижасида 
маълум бўлган, у ўгай деган ўй аллақчонлар маҳалладошлари хотирасига келмай қўйганди. 
Ўгай дейилганда, у хақиқий она эканлигини исбот этди. Озор чекасан дейилганда, у заҳматлар 
раҳматга юз буражагига ишонди, сабр-матонат кўрсатди. Унаштирилган кунларда, ҳамма 
бундай турмушдан қайтармоқчи бўлган пайтларда, «қизим инсонлик шарафи яхши қарор қабул 
қилишгина эмас, балки азиятларга сабр қилиб, ўша қарорда собит турмоқ ва давом 
этмоқдадир» деган аёл насиҳатига муносиб, мувофиқ ҳаракат этди. Ким нима деса-десин
Хусайин энди ўз ўғли эди. Унда бир онанинг ўз ўғлига бўлган ҳаққи қадар ҳаққи бор эди. Бу 
хақ яхшиликларини юзга солиш, кимларгадир айтиб юриш маъносида эмас, балки унга тўғри 
йўлни кўрсатиш ва йўллаш маъносидаги ҳақдир. 
Ҳозир ҳам ўғлининг Имом Хатиб мактабида ўқиши учун айнан шу хақни қўлламоқда ва шу 
ҳаққа риоя этмоқда. 
Икки кун ўтгач, Чўрумнингяқш туманларидан Мажидўзуга қатнайдиган автобус ичидаги 
йўловчилар орасида Одилбек ҳам бор эди. Шаҳарчага кираверишдаги қабристондан ўтар-ўтмас 
ўттиз беш ёшлардаги бир аёл тушишини айтди ва автобус тўхтади. Икки боласини туширгач, 
ҳайдовчига йигирма лира узатди: 
— Мана шундан олиб қолинг, ука. 
— Майда беринг, опа, майда пулим йўқ. 
— Менда ҳам йўқ, иним. Автобусдагилардан ҳеч бири йигирма лирани майдалай демасди. 
Майда пуллари бор эди, лекин бировнинг эҳтиёжини қондиришни исташмасди. Ўзганинг 
эҳтиёжини қондирмоқ буюк инсонийлик ҳисобланган даврлар ортда қолган, энди бу—айб, 
аҳмоқлик саналади. Ватан урушида шаҳид кетганларнинг беҳуда қон тўкканлиги 
таъкидланаётган бир даврда одамлардан ўнғайсиз ҳолатга тушиб қолган хотиннингеҳтиёжини 
қондиришни кутиш кулгили, албатта. 
Аёл хижолат бўлди. Бозор бўлсайдики, пулини майдалатса. Ҳайдовчи шоширарди. 
— Майдангиз йўқ экан, тайёргарлик кўриб чиқмайсизми? 
Бу орада йигирма бешларга кирган йигит хайдовчига мурожаат қилди: 
— Ҳоланинг ҳақи қанча? 
— Етти ярим лира. 
Йигит чўнтагидан етти ярим лира чиқариб узатди ва аёлга юзланиб деди: 
— Сиз учун тўлайман. Сиз ҳам майдалатсангиз, мен учун бир фақирга тўлаб юборарсиз. 


Ўгай она (роман). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling