Microsoft Word kr ugay ona ziyouz com doc


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/76
Sana26.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1724283
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   76
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. O\'gay ona (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
43
Аёл дуо қила-қила кетди. Одилбек ярим соатдан бери ёнма-ён ўтириб келаётган йўлдошига 
шундагина диққат билан қаради. У яна аввалги ҳолатида кетиб борарди ва гўё ҳозиргина сотиб 
олган нарсасининг пулини тўлагандек бамайлихотир эди. Ёки бир дўстига қарз берган, эртага 
қайтиб олишига аниқ ишонган қёфада эди. Ҳайдовчининг ёрдамчиси: 
— Қани юр, кетдиқ — дегач, автобус қўзғалди. Одилбек ёнида жимгина кетаётган ҳамроҳига 
қаради: 
— Мажидўзуданмисиз, иним? 
— Йўқ. 
— Айбга буюрмайсиз, нима иш қнласиз? 
— Имом Хатиб мактабида муаллимман. 
— Сиз билан ўтириб бироз суҳбатлашмоқчи эдим. 
— Сизни мамнун қилишни жудаям исгардим. Афсуски, шошилинчроқ ишим бор, Агар уч-тўрт 
соат кейин суҳбатлашсак бемалол. 
Ҳолбуки бу пайт Одилбекнинг режаларига ҳам тўғри келмасди. Автобус тўхтаб йўловчилар 
туша бошлашди. Йигит қўлида сумкаси билан узоқлашди. 
Кўз олдида бўлиб ўтган бу воқеа Одилбекни ўйлантириб қўйди. Йўлдоши бир фақирга берарсиз 
деб ҳеч танимаган аел учун йўл ҳақи тўлади. Ўзи умри давомида бундай иш қилганини эслай 
олмади, йўқ қилмаган, бундай қилишни ўйлаб ҳам кўрмаган. Йўловчиларнинг ҳам ҳар бири шу 
ҳолда эди. Ишнинг ғалати томони: йигит бу яхшилигини гапирмаган, ҳатто кўринишидан ҳам 
ҳеч қандай ғурур сезилмасди. Гўё бу яхшиликни бошқа биров қилгандай. Мана, бир имом ҳатиб 
мактабининг ўқитувчиси. Тиланишнинг ўрнига танг қолган инсонга ёрдам бермоқда. Оббо 
Эрдолбек мана келиб кўр, тиланишни... 
Одилбек шуларни ўйлаб оломонга аралашиб кетди. Сўнгра тасаввурида мутаассиб тимсоли 
жонланди. Бу домланннг нимаси кўпол?! Агар қўполлик шундай бўладиган бўлса, Одилбек ҳам 
«мутаассиб, қолоқ ва қўпол» бўлишни жуда-жуда истарди. 
Одилбек уч-тўрт соатдан сўнг яна Чўрумга қайтаркан бу ҳодисани Фотимахонимга айтиб 
беришни ўйларди. У хотинининг: мен нима дегандим, дея таъна қилиб, ўзини мақтайдиган 
аёллар тоифасидан эмаслигини биларди. Муҳими ҳақнинг ўртага чиқиши. Бу ҳақ хоҳ Одилбек 
тарафидан, хоҳ ўзи тарафидан бўлсин, фарқи йўқ. Ҳатто баъзан Одилбек ҳак чиқишини, бу 
сабаб билан кўнглига бир кибр келмаслигани истайди. Баъзан ўз сўзи тўғри чиққанда, бу 
тўғрилик сенинг лутфингдан бошқа нарса эмас, мендан эмас, мени нафсимга асир бўлиб, 
ғурурга кетмоқдан ўзинг сақла, — дея дуолар қиларди. 
Икки кун кейин эди.., 
Ўн саккиз-ўн тўққиз ёшларга кнрган йигит дўконга кириб, Одилбекка бир лира узатди. 
— Уч кун аввал икки кило қанд олувдим. Қайтимини нотўғри берибсиз... Бориб бир лира 
ҳақингиз менга ўтганини билдим. Узр», эртароқ олиб келишнинг имконини то-полмадим, — 
деди. 
Одилбек пулни олди. 
— Катта раҳмат, ташаккур! Пулни келтирганингиз учун эмас, тўғрилигингиз учун 
миннатдорман. 
— Раҳмат, саломат бўлинг! 
— Ҳар ҳолда талаба бўлсангиз керак? 
— Ҳа, талабаман. Насиб бўлса, бу йил битираман. 
— Қаердаўқийсиз? 
— Имом Хатиб мактабида. 
— Яна!.. 
Одилбекнинг оғзидан чиққан бу хайрат нидосидан ёш йигит ҳайратланди. Фақат Одилбек 
ўзини тезда ўнглаб, тутиб олди: 
— Агар ўтириб, бир пиёла чойимни ичсангиз хурсанд бўлардим. 


Ўгай она (роман). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling