Microsoft Word kr ugay ona ziyouz com doc


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/76
Sana26.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1724283
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   76
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. O\'gay ona (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
36
Будай суҳбатларда яхши-ёмон дўстлари ортидан фақат эзгу мақсадлар, одоб ва ахлоқдан сўз 
очган фазилатли аёллар унчалик кўп эмас. 
Фотимахоним қанчалик яхши бўлмасин, у хакда хилма-хил сўзларни қалаштириб 
ташлайдиганлар оз эмас. Одилбек уйланаркан, у хақда ҳеч нарсани билмасаларда: «Оҳ, бечора 
гўдаклар, ўгай она қаҳрини кўрадиган бўлишди», — дея болалар чекадиган азоблардан фол 
очадилар — баҳс этадилар. Вақт уларни ҳақсизлар сафига қўшди. Фотимахоним келиши билан 
қақшаб қолиши кутилган гўдакларнинг чиройи очилиб, ёмонликка дуч келишлари ўйланган 
болалар гулдай покиза ҳолатга кирдилар. Бу сафар Фотимахонимнинг оналарча харакатларини 
ўзининг боласи йўқлигига боғладилар. «Ўзининг боласи бўлмагандан кейин ҳаммаҳам шундай 
қиладида», —дедилар. «Ўзининг боласи туғилсин кўрамиз, буларнинг бир пуллик қиммати 
қолармикин», —дейдиганлар ҳам топилди. Ажабо, бу гапларни гапирганларнинг ўзлари икки 
етимга қараши керак бўлиб қолса, нима қиларкинлар?! Ўз болаларидай қараш у ёқда турсин, 
Йилмаз ёки Исмоилга қаралгандан сал яхшироқ тарбиялай олишадими? Ҳақиқат шуки, ҳар кун 
юзлаб болалар етим қолади. Аммо булардан фақат битта-иккитасигагина Фотимахоним насиб 
этади. Ҳалиги ғийбатчиларнинг ҳар бири Саниҳа, Содия бўла олади, аммо Фотимахоним бўла 
олиши гумон. 
Вақт яна уларнинг янглишганини кўрсатди. Самиҳа туғилгандан кейин ҳам Ҳусайин ва 
Одиланинг аҳволлари ўзгармади. Ҳатто Одиланингуч ойлик Самиҳага нўхат едирмоқчи бўлгани 
ва томоғига тиқилгани тўғрисидаги ҳодисани, ҳеч ким, лоақал Одилбек ҳам эшитмади. 
Фотимахоним матонат кўрсатди, сабр қилди. Бировлар эшитишининг ҳеч қанақа фойдаси йўқ 
эди. Қўлида ўз боласи бўлишига қарамасдан Фотимахоним Ҳусайинни иккннчи синфга ҳам 
аввалгидай покиза ҳолда жўнатарди. 
У фазилат йўлида юксаларди, бунга терс ўлароқ разолат йўлида ташланаётган қадамлар ҳам 
йўқ эмас эди. 
Самохатхоним қатнашган бир суҳбатда, ўзи йўқ қўшнилар ғийбат қилиниб, навбат 
Фотимахонимга етди. Фотимахонимнинг ишлари бошдан-оёқ риёкорлик эмиш. Ўзини кўрсатиш 
учунгина болаларга яхши қарармиш. Бундай ичи сирти билан, тили дили билан, сўзи иши 
билан бир бўлмаган кимсалар аслида жуда хавфли эканлар. Зотан, иккиюзламачи бўлиш, 
яхшилик қиляпти дейишлари учунгина яхшилик қилиш ахлоқсизлик бўлмай нима? 
Қанчадан-қанча шунга ўхшаш ахлоқ қоидалари саналди. Натижада Фотимахоним ҳақида 
тамомила тескари ҳулосалар чиқарилди. Улар орасида виждонига қулоқ соладиган ёлгиз 
Самохатхоним эди, у эшитган сўзларига эътироз билдирди: 
— Синглим, инсон ўзини кўрсатиш учун егимларга бунчалик меҳрибонлик қилиши қийин. 
Болаларнинг аҳволини кўрмаяпсизми? Ҳар қун тоза кийинтириб чиқаради. Неча бор ўзим 
кўрдим: болалар йиқилиб,ҳаммаёғини лой қилиб уйига кетишади ва беш дақиқа ўтиб, яна топ-
тоза чиқиб келишади. Майли, бизга ҳаммаамаллари сезилмасин ҳам дейлик, лекин қўшнилар 
бу хонимнинг болаларга бақириб-чақирганини, қарғаганини эшитишлари керакку? Ёки тарсаки 
тушурганини кўрмайдиларми ва уларнинг йиғлаганларини эшитмайдиларми? На сен, на мен 
унинг қилганини қила оламиз. Юз-қўлимизни булғамаймиз. Бизга ўтириб олиб ғийбат қилиш 
қулайроқ. Ҳеч бўлмаса унга тил тегизмайлик. 
— У буларнинг барини ўзини кўрсатиш, намойишкорлик учун қилади-ку! 
— Қаёкдан биласан? Ташқаридагиларга ўзини кўрсатиши мумкин, аммо уйда кечгача ҳеч ким 
бўлмайдику, кимга намойишкорлик қилади? Атрофидаги тўрт деворгами? Майли, Фотимахоним 
ўзини кўрсатиш учун яхшилик қилаётган бўлиб чиқақолсин. Аммо бундан болалар ҳузур-
ҳаловат топяптилар, ўгай она нималигини билмаяптиларку, шунинг ўзи етмайдими?! Кошки, 
барча ўгай оналар ҳам у каби кўргазмага бўлсада, яхшилик қилсалар! 
Самоҳатхоним тўғри гапирди. Аммо тўғри гапни тан олиш осонми? Туғри сўзга мойиллик 
билдирувчи топиладими? Уларга ҳар қанча асоссиз бўлмасин, ўртада ғийбат қилишга ярагулик 


Ўгай она (роман). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling