Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/209
Sana31.10.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1736170
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar

www.ziyouz.com kutubxonasi 
121
Масжид манорасидан руҳонийят ёғдириб мунглик азон товши эшитилди-да, уйқу қучоғида 
ётқан табиъат уйғониб жавоб берган каби жонғираб кетди. «Оллоҳу акбар»нинг сўнгғи 
такрорида Отабек зиёратхона айвонидан тушди-да, шилдираб оқиб турған ариқ ёнида таҳорат 
олишка ўлтурди... 
13. КУЛИБ ҚАРАМАҒАН БАХТ 
Eнди унинг умиди ортиғи билан узилған эса-да, юрагининг ёниши босилурлиқ эмас эди. 
Илон чаққан кишидек довдир ва бесаранжом кўзлари билан теваракка бежо-бежо назар 
ташлар эди. «Ниҳоят, отаси ўз муддаосига етди, қизини янги куявга топшириб тинчланди, кеча 
кечаси у...» дер эди-да, мундан кейинги оғулик ҳақиқатини бир турлик ҳам ўзига сингдира 
олмас ва буни ўйламасликка тиришиб ва ўзини алахситмоққа ўла теварагига бежо-бежо назар 
ташлар эди. 
Eнди Марғилон қатнаб юришларға хотима берилгандек ва Марғилон ҳам ундан «тағин 
мендан нима илинжинг бор?» деб сўрағандек бўлар эди. Ул «Хўжа Маъоз»дан чиқиб тўғри уста 
Алимникига қараб борар эди ва у ердан отини миниб умрликка Марғилон билан видолашмоқчи 
эди эса-да, ошна бир кимса унинг кўз ўнгига кўрингандек ва бегона раҳмсиз бир йигитнинг 
қучоғидан қутилиш учун ундан имдод сўрағандек бўлар эди. 
Уста Алим эшигига етаёзди. Том бир маъюсият ичида бошини қуйи солған эди, ўтиб 
турғучларни пайқамас, лахжа чўғ каби ёниб турған юрак ўти билан сархушдек эди. Қаршидағи 
Содиқнинг эшигидан чиқғучини ҳам пайқамай қолди ва бир қараб олса ҳам танимаған эди. 
Отабек уста Алимникига келиб киргач, Содиқникидан чиқғучи Ҳомид унинг орқасидан қараб 
йўл устида қотиб қолди... 
* * * 
Шокирбекнинг кеча эрталаб чиқғанидан бери дараксиз кетишига ташвишланиб ўлтурган 
уста Алим уни йўлакда кўриши биланоқ сўради: 
— Эййй, баракалла сизга, Шокирбек, қаёғларда қолиб кетдингиз? Жуда ҳам ташвишландим-
да ўзим... Нега бир кунда бунчалик ўзингизни олдириб қўйдингиз? 
Чиндан ҳам ул ўзини танилмаслик даражада олдир-ған, ўлат теккан кишилардек кўзлари 
ичига чўкиб кеткан эди. Киртайган кўзига куч билан кулги туси берди. 
— «Хўжа Маъоз»га борған эдим... 
— Нима учун? 
— Тунашка. 
Уста Алим таажжуб ичида яна бир қат уни кузатиб чиқди: 
— Тунадингиз?.. 
Отабек айвон пешонасига ўлтурар экан, устани шубҳада қолдирмас учун деди: 
— Кўбдан бери бир тунасам, деган хаёлим бор эди. 
— Бузрукдан сўрайтурған тилакларингиз бор эканда,— деди уста Алим ва кулди. Бу вақт 
иккиси ҳам йўлакда юриб келган оёқ товишиға қарадилар. Қўпол қилиб бошиға салла ўраган, 
устаға ўхшаш рангсизгина бир йигит кириб келар эди. Уста Алим келғучининг истиқболи учун 
ўрнидан турди: «Eйй, уста Фарфи, келинг-келинг, бормисиз!» деди. Уста Фарфи салом бериб, 
уста Алим билан кўришди. Отабек кўришишга ҳозирланмаган ҳам эди, аммо келгучининг ўзи 
қўл узатдида, «саломатмисиз, меҳмон» деб кўришиб олди. Айвонға ўлтургач, фотиҳа ўқулди. 
Уста Алим келгучини хуш омади қилар экан: 
— Сиз ҳам келар экансиз-а, уста Фарфи, — деб пи-чинг отиб қўйди. Соғу саломатлик 
сўралиб бўлинғандан сўнг уста Фарфи қаршидағи янги қурилған тўқув дўконларига ишорат 
қилиб деди: 
— Ишлар катта-ку, уста. Дўконларни ҳам қуриб юборибсиз. 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling