Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
,,Otkan kunlar
www.ziyouz.com kutubxonasi
131 Жаннат опа ҳавлиға тушиб келди ва қўлидағи дастурхонни тут остиға қоқиб кетди. Отабек қайтиб келиб дарича остиға ўлтурган ҳам эди, Ҳомиднинг шу сўзини эшитиб қолди. — Эшикнинг занжирига бир қараб келингиз-чи, имон топкур Жаннат опа! Содиқ: — Қўрқасиз-да, Ҳомид ака, эшикни ўзим занжирлаганман. Ҳомид: — Сан ҳали ёшсан, иним Содиқбой, сиз чиқабе-рингиз, Жаннат опа! Отабек учун вақт ортиқ танг ва қўрқунч эди. Хароба уйга борай деса, Жаннат опанинг кўриб қолиши аниқ эди. Эшикни очиб чиқиб кетай деса, ўлтуришнинг мақсади ҳали очилмаған бўлиб, бутун машаққати шамолға кетар эди. Жони ҳалқумиға тиқилиб теварагига аланғлади ва йўлакдан нарироқда уста Алимнинг девориға суёғлиқ турған занбилга кўзи тушди. Занбилнинг остиға яшириниш жуда ҳам хавфли эди эса-да, аммо ўлтуришнинг мақсадиға қонмай кетиш ундан ҳам хатарлик эди. Сир фош бўла қолса, уч душманга баробар ҳужум қилишни бўйнига олиб қўйди. Уй эшиги очила бошлағанда занбилнинг остиға кириб олған эди. Ўзини нечоғлиқ сиқиб ғужанак қилған бўлса ҳам, аммо бир қараш билан занбил остида киши борлиғини би-лиш унча қийин эмас эди. Занбил остида ханжарини қисимлаб, гўё сичқонни пойлаған мушукдек ҳужумга ҳозирланиб ётар эди. Жаннат опа йўлакка томон юриб келди-да, занбил остидағини пайқамай йўлакка бурилди. Ойдиндан эшик-нинг занжирлиги аниқ кўриниб турар эди. Шунинг учун эшик ёниға бориб ўлтурмай йўлакнинг ярмидан қайтди. Қайтиши ҳамоно юқоридан учиб ўткан бир-икки мошак қушнинг чев-чев-чев деган товшини эшитиб кўкка қаради. Шимол-шарқиға тўғри отилиб ўқдек учиб борған мошак қушларға қарағанича йўлак-дан уй томониға қайрилиб кетканини ўзи ҳам сезмай қолди. Жаннат опа айвонға чиққанда, Отабек устидаги занбил тўрт энлик юқориға кўтарилиб, тағин секингина уни босиб тушкан эди. Жаннат опа эшикни очиб, уйга кирганда, ул оҳистагина занбил остидан чиқди, унинг юрак тепиши ҳали ҳам шиддатлик эди. Дарича ёниға юриб келди-да, ҳамон ҳужумга ҳозирланғандек ичкарига қулоқ солиб турди. Жаннат опанинг «ешик занжир» деган товшини эшиткач, роҳат тин олди ва дарича ёниға чўнқайди. Ҳомид: — Бўлмаса, душанба куни кечасига бўлсин! Содиқ: — Биз қайси кунга десангиз ҳам ҳозирмиз! Мутал: — Менга қолса, шу топта борсақ дейман! Ҳомид: — Яхшиси душанба кун, ундан нарига ўткани ҳам ярамағандек, бериси ҳам фойдасиз бўладир, чунки бир-икки кун бунга ҳозирлик ҳам керак. Содиқ: — Тағин қанақа ҳозирлиги бор? Ҳомид: — Олиб чиқғандан сўнг, уни Марғилон ичида олиб туриб бўлмайдир: то ром қилғунча бирарта қишлоқға юборишка тўғри келадир. Олиб чиқишимиз душанба кечасининг қайси пайтига тўғри келишини ҳам ҳозирдан айтиб бўлмайдир. Олиб чиқған замон Марғилондан чиқарилиб юборилмаса, кундуз куни чиқариш тағин хавфлик. Кечаси маълум, Марғилон дарбозалари ёпиқ бўладир. Шунинг учун бирарта дарбозабонни қўлга олиб қўймоғимиз, албатта, керак... Содиқ: — Яхши маслаҳат, қутидорникига қанақа қилиб тушамиз? Ҳомид: — Масаланинг бу ёғини ҳам ўйлашимиз керак экан ҳали! |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling