Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
,,Otkan kunlar
* * * Қиш кунлари бир тутам, «ҳа, дегунча» кеч бўладир. Бу кун ҳам «ҳа дегунча»га ҳам қолмай кеч бўлған, меҳмонларнинг келишканига ярим соатлаб вақт ўткан эди. Қутидор меҳмонларни ихлос ва самимият билан кутар, зиёфат қуюқ-суюқлари билан тўла-тўкис давом этар эди. Тўйбека ичкари билан ташқариға югуриб дастурхон янгилар, чой ташир эди. Хизмат тугалаёзғандан кейин Тўйбека ўзининг совуб қолған ошини емак учун Офтоб ойимлар ёниға ўлтурди. Сўздан сўз чиқиб Офтоб ойим Тўйбекадан сўради: — Меҳмонлар қанақа кишилар экан, танидингми? — Нах сиз ёш меҳмонни кўрмабсиз, дунёға келмабсиз, — деди Тўйбека ўнгу терс ош чайнаб, — бир чиройлик, бир ақллик, тағин ўзи ҳаммадан юқорида ўлтурадир; ҳали йигирма ҳам бормағандир, мўйлаби ҳам эндигина чиқа бошлаған... Нах бизга куяв бўладиган йигит экан, — деди ва Кумушка қараб кулиб қўйди. Бу сўздан Офтоб ойим ҳам кулимсираб қизиға қаради: — Ана, Кумуш, сен эшитдингми, опангнинг сўзини, Тўйбека сенга эр топқан, сен бўлсанг бошим оғрийдир деб ётасан. Кумушбибининг сезилар-сезилмас кулимсирашидан ёқутдек иринлари остидаги садафдек оқ тишлари кўриниб кетди эрса-да, бироқ унинг бу ҳоли тезлик билан тундлиққа алишинди. — Қолған хизматларингизнинг биттаси энди менга эр топиш эди. Тўйбека Кумушнинг тундланишини эламади: Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий www.ziyouz.com kutubxonasi 16 — Эй... синглим, ҳали сен билмайсан, — деди, — у йигитни бир кўргин-да, ҳу, деб кетабергин... сен тугил, шу ёшим билан меним ҳам унга текким келди, — деди ва хаҳолаб юборди. Кумушбиби чирт этиб юзини Тўйбекадан ўгирди. — Тезроқ тегиб қолинг. — Кошки эди тегалсам, — деди Тўйбека, — мен унинг бир тукига ҳам арзимайман. Аммо сен бўлсанг унинг билан тенглашар эдинг. «Тенг-тенги билан, тезак қопи билан». Ха-ха-ха!.. Тўйбеканинг шунингдек ҳангомалари бошқа вақтларда Кумушни яхшигина кулдирса ҳам ҳозир унга ётишиб келмади шекиллик, аччиғланған кўйи ётиш учун уйига кириб кетди. Офтоб ойим «бачча-маччадир» деб ўйлаған эди. Шунинг учун бу тўғрида сўз очмади. — Ташқаридан хабар олингизчи, опа, — деди Офтоб ойим, — чой керак бўлдимикин. Тўйбека нари-бери ошини еб ташқариға чиқиб кетди. Орадан дақиқа вақт ўткан ё ўтмаган эди, ҳовлиқиб айвонга келди: — Туф-е, қуриб кетсин жоним чиқиб кетди-я! Бир соатдан бери жойнамоздан қўзғалмай тасбиҳ ағдариб ўлтурган Ойша буви Тўйбекани бошдан-оёғ кузатиб яна ишига машғул бўлди. Офтоб ойим илтифотсизгина кулимсираб танчадан сўради: — Нима бўлди, нега мунча қўрқиш? Тўйбека дамини ростлаб устуннинг тегига ўлтурди: — Поччамдан дастурхонни олиб қоқиш учун гилоснинг ёнидан ўтарманми, аллаким балога туртиниб кетдим. Қўрққанимдан оз қолдики, додлаб юборсам... Чамаси меҳмонларға қараб турған экан. — Кимбало экан? — Қоронғуда яхши ажратолмадим, тусини ғира-шира анови қора Ҳомидға ўхшатдим. Тағи уми-бошқами— худо билсин, шатир-шутир қилди-да, чиқиб кетди. Download 1.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling