Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
,,Otkan kunlar
www.ziyouz.com kutubxonasi
24 қолғанда сизни билмасам-да, аммо менинг бундай жудолиққа сира тоқатим йўқдир... Мана шу та-рафни енгилроқ ўйлағанга ўхшадингиз, жоним. — Сўзларинг тўғри, хотин, — деди ўйлаб қутидор, — лекин тақдир битканданми, нимадан бўлса ҳам бу йигитка қарши кўнглим жизиллаб турадир. Бу фикрим сенга маъқул тушадими, йўқми, ҳар ҳолда биз энди узоқ ўйлашиб ўлтурмайлиқ-да, ўз хоҳишимизча қилиб жавоб берайлик: масалан, совчиларға ризолиғимизни билдириб, аммо Кумушни Марғилондан олиб кетмасликни шарт қилайлик. Агар шартимизни қабул қилсалар ёлғиз боламиз икки бўлиб — айни бизнинг муддаомиз; йўқ, қабул қилмасалар ул вақтда киналари ўзларидан бўлсин, мана бу маслаҳатка нима дейсан, хотин? — Мусофирлиғи? — Биз таънани куяв қилмаймиз, — деди қутидор, — бизга чин йигит керак, халқ «мусофирга берди» деб сўз қилса — қилсин. Офтоб ойим эридаги майлни бошдаёқ пайқаган эди, шунинг учун тилар-тиламас «ўзингиз биласиз» жавобини берди. Жавобни олиб қутидор совчилар олдиға чиқди ва маълум шартни уларга эълон қилди. Бу шартни Отабек исмидан Зиё шоҳичи қабул этиб қутидорни Отабекдек бир йигитни куяв қилиши билан табриклади ва шу такаллуфсиз совчилик ила умр савдоси биткан ҳисобланди. Икки ёш-нинг муҳаббатлик, увалик-жувалик бўлишлариға дуо қи-линғач совчиларға заррин тўнлар кийдирилди. Ҳасанали қутидорга ўзининг миннатдорчилигини айтиб тугата олмас, сўз ораларида уни дуолар билан ғарқ этмакда эди. — Тўнлар муборак бўлсин! — Сизга куяв ўғул муборак бўлсин! Қутидор ихлос ва самимият билан: — Қутлуғ бўлсин! — деди. 9. ҚАРШИЛАШ Бу кунги кутилмаган тун Ҳасанали отани гангиткан, унинг кекса кўзлари уйқу билан тамом чаплашиб олған эдилар. Ул бу хабарни эртага эрталаб қайси йўсун билан бекка билдириш йўлларини ўйлар эди. Бу фавқулодда сўйинч хабарни бекнинг қайси йўсунда қаршилашини ўйлар эди. Бу хабарни эшитиш билан Отабекда кўриладирган ўзгаришларни, ҳолларни, ҳаракатларни... барчасини бирма-бир кўнглидан кечирар эди. Бу гапни эшитгач, ҳафталаб ҳужра ичидан чиқмай ётқан бекни кўчаларда, бозорларда, қутидор уйларида шодланиб, руҳланиб юрганини кўрар эди. Бу ўйларни тугаткандан кейин унинг кўзлари уйқу сари юмила бошлаб, қаршисиға Отабек келиб тўхтар эди: «Ота, мен сизнинг бу қилған яхшилиғингизни сира унутмасман» деб миннатдорлик қилғандек бўлар эди. Ҳасанали уйғониб кетар ва қайтадан шу тўғрида ўйлаб бошлар эди: «Бечора. Суйганинг тўғрисида ўйлай-ўйлай бошларинг оғриб, оҳлар тортиб ётадиргандирсан... Ёрдамчинг йўқлиғи-дан умидинг кесилиб, ҳасратингни кимга айтишни билмай-дирғандирсан. Қайғирма бегим. Ҳасанали отанг у тўғрида ҳам сени ёдидан чиқармади... Бу кеча се-нинг қайғулиқ кечаларингнинг энг кейингиси ва ойдинлиқ ҳам шеъриятлик тунларингнинг арафасидир, бегим». Ҳасаналининг кўзлари тағин уйқуға кетар, қаршисиға Отабек билан кўҳлик, кўркам бир қиз келиб чиқар ва иккиси унга қараб илжайишар эдилар: «Бизнинг чин отамизсиз» дегандек бўлар эдилар. Ҳасаналининг яна уйқуси қочар эди. Ёшим олтмиш тўртка етди, ўғул-қизим бўлмади... Дунёдан чароғчисиз бораман... Дарвоқиъ Отабек менга ўғуллиқ қилмасми, хотини менга қиз бўлмасми, уларнинг болалари мени «бобо» деб кетимдан югурмасмикинлар? Тупроқ остларида унутилиб ётқан кезларимда: «Бир вақт Ҳасанали отамиз ҳам бор эди», деб ёдласалар, яхшилиқ билан эсласалар етар менга шу». |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling