Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet170/209
Sana31.10.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1736170
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar

www.ziyouz.com kutubxonasi 
170
— Ахир, сўрайман-да. 
— Туппа-тузик, — деди Ўзбек ойим, — ташқарин-гиздан Ойбодоқ қутилаёздими? 
— Қутилиб қолди. Маҳалладан ҳам уч-тўртта киши айтдим, ошни кўпроқ қилиш керак. 
— Хўб. 
Ҳожи уён-буёнға аланғлаб олғандан кейин сўради: 
— Ўғлинг қаёғда, кўринмайдими? 
— Ташқарида эди-ку. 
— Боя шуёққа киргандек бўлған эди. 
— Гузар-пузарга чиқғандир, — деди Ўзбек ойим. 
Ойбодоқ ташқарини йиғиштириб кирди. Ҳожи меҳ-монхонага чиқиб кетди. Ўзбек ойимнинг 
амрича Ойбодоқ, Зайнаб ва ҳашарчи хотинлар кулча ясашға ўлтурдилар. 
Кун тушдан оғқанда ҳамма саранжом олинған эди. Ўзбек ойим тўйга борадирған 
хотинлардек ясанган, эгнида одими хон атлас кўйнак, бошида оқ шоҳи дакана, кўзида сурма 
эди. Ўзбек ойимнинг: «Келинни хор тутар экан демасинлар, сен ҳам ўзингни тузат», деб 
айткани учун Зайнаб ҳам тамом ипакларга кўмилиб ясанған, кеча эрга теккан янги келинлар 
суратига кирган эди. 
Зайнабнинг онаси — Моҳира ойим, опаси — Хуш-рўйбиби ва янгаси Ҳанифанисолар ҳам 
келишдилар. Ўзбек ойимнинг кўнгил тортар қўшниларидан Карима отин, Шарофат чевар ва 
Маҳинабонулар ҳам ясаниб-тусаниб чиқдилар. Ўн чоғлиқ хотин бўлишиб совутмачоқ 
дастурхонга ўлтуришдилар. Ўзбек ойим мажлиска— марғилонлиқ қуданинг одамгарчиликни 
билишидан, Ота-бекни Тошканддан уйлантиришга қарши лом-мим демай, қайтаға ўзи куяви 
билан бирга келиб, тўйни ўтказиб кетканидан, марғилондағи обрўсидан ва давлатидан баҳс 
қилиб айтар эди: 
— Бечоранинг бори-йўғи пешонасидаги боласи шу бизнинг келинимиз. Отабекни ўз 
боласидан ҳам яхши кўриб, «Ўғлим бўлса шундоғ бўлар эди-да, мендан кейин ҳамма давлатим 
шуники, илоҳи омон бўлсин», дер экан. 
Моҳира ойим алланучкалангани ҳолатда жавоб берар эди: 
— Ҳа, айланай қуда, қарс икки қўлдан чиқадир, де-ганлар... Бузоқ яхши бўлса, икки онани 
ҳам эмар экан... 
Қуёшнинг қиздиришидан чанги чиқиб кеткан ҳавлиға сув сепиб турган Ойбодоқ 
ташқаридағи гулдир-гулдирни эшитди ва чопиб меҳмонлар ўлтурған уйнинг даричаси ёниға 
келди: «Келишканга ўхшайдирлар», деди. Ўзбек ойим гапириб турган сўзини ярим йўлда 
қолдириб, ўрнидан турди ва меҳмонлар ҳам унга эргашдилар. Зайнаб бўзарған ҳолатда уйига 
югуриб кетди. Ўзбек ойим бошлиқ хотинлар ҳавли юзасига тушдилар. Моҳира ойим қизи 
Хушрўйнинг қулоғиға нимадир шивирлаб кулиб қўйди. Ўзбек ойим ўрта эшикка бориб етмаган 
ҳам эди, нариги ёқдан қўшнининг боласи югириб кириб қолди. 
— Сўйинчи беринг, бек буви, кеннойим келдила! 
Ўзбек ойим чўнчагига қўлини солиб беш-ўн пул олиб берди. Бола орқасидан Хасанали 
кўринди: 
— Қани ойи, кўрманани беринг-чи, мен сизнинг қочқоқ келинингизни тутиб келдим! — деди 
ва йўлакка қараб: — Тўхтанг, тўхтанг, илгари мен сўйинчимни ундириб олай. 
Йўлакдан Офтоб ойим кўринди. Паранжиси бошида, чашманди қўлида эди. Ҳасанали Ўзбек 
ойим билан танишдирди: 
— Бу киши қудачангиз — Офтоб ойим бўладирлар. 
Ўзбек ойим Офтоб ойим билан саломлашиб қучоқ-лаша кетдилар. Ўзбек ойимдан кейин 
бошқа хотинлар унинг билан кўришиб чиқдилар. Ҳамманинг кўзи алонг-жалонғ келди. Кумушни 
ахтаришар эдилар. Кумуш ҳали ичкарига кирган эмас. Ўзбек ойимнинг икки кўзи йўлакда, 
Ҳасанали бир йўлакка ва бир Ўзбек ойимға қараб нима учундир кўзини қисиб қўяр эди. 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling