Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet166/209
Sana31.10.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1736170
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar

www.ziyouz.com kutubxonasi 
166
юзимни ерга сураман» қабилидан бўлиб, бунга сен тушунмас эдинг. Ниҳоят сен айткандек 
жоним ҳиқилдоғимға етди-да, ўғлингни бу гал Марғи-лонға борма, деб йўлдан қайтариб 
қолғучи ҳам мен— ўзим бўлдим... 
Ўзбек ойим бошини терватиб сўзни эшитиб келар эди. Бу кейинги сўзни эшиткандан кейин 
бошини кўксигача еткузиб, «баракалла, раҳмат» дегандек қилиб қўйди. 
Ҳожи давом этди: 
— Маним бу тўхтатиб юбормай қўйғанимдан хабарсизлиғинг учун бўлса керак, кўнглинг дом-
лахўжанинг дуосига кетиб қолди ва мен сенинг сўзингдан кулдим. Чунки ҳақиқатда бунинг 
сабабчиси ўзим эдим... 
Ўзбек ойим эридан ўпкалади: 
— Нега ахир мени хабардор қилмайсиз? 
— Бу тўғрида менда ҳам айб бор, — деди ҳожи, — сен билан ўзимнинг муддаоларимиз бир, 
деб ўйлағаним учун Отабекни койиб тўхтатқанимдан сўнг сенға кенгаш олмасданоқ 
қудаларингга бир хат ёзған ва келин болани Тошкандга олиб келишларини сўраған эдим. 
Ҳайтовур сўзимни ерда қолдирмаған ўхшайлар, бу кун қудадан битта жавоб хати олдим. Ақлли 
кишиларнинг садағаси кетсанг ҳам арзийдир: «Шу чоққача сизларга айттирмасданоқ 
зиёратларингизга боришимиз керак эди. Хатингизни ўқуб ниҳоятда хижолат чекдик, айниқса 
келин болангиз бек ойимға қайси юз билан қарайман, деб юзини юлди. Бу адабсизлигини
борғандан сўнг албатта юзига солмаслар, деб ишонамиз», дейдир... 
Ўзбек ойим эрига анқайғанча қараб турар эди. Ҳақиқатан ҳам ҳожининг усталиғи Ўзбек 
ойимдек думбул табиъатлик хотинларни гангитарлик эди. 
Ул хотинининг жавобини кутиб ўтирмасданоқ, том устига том ёпа борди: 
— Қайси уйни бўшатдирсақ экан? — деб сўради ва жавоб кутмасдан, — қудаларингни нима 
билан кутишни бўлса ўзинг биласан: туя сўйиб чорлағанингда ҳам келмайдирган кишилар, — 
деди. 
Ўзбек ойимнинг мияси айнадими ёки ўзи айтган сиҳирчи ҳиндининг дуоси асар қилдими, ҳар 
нучук уч йиллик адоватлар ва кина-кудуратлар барчаси ҳам аллақа-ёқға қараб учиб кетдилар 
ва уларнинг ўрнини «икки келинлик бўлиш» масаласи келиб олди. Узоқ-яқин хотинларнинг 
«Ҳой, Ўзбек ойимнинг марғилонлиқ келини ҳам келибдур, худди тўтининг боласи эмиш. 
Юринглар, бир кўрайлик», деган сўзлари эшитилгандек бўлди. Шу чоғқача Зайнабка ялиниб, 
ялпоғланиб кун кўриб келган бўлса, мундан сўнг бир қўша келинни ўзининг оёғлари остида 
ялиниб юрган ҳолда кўрди. 
— Ҳар нима бўлганда ҳам теги нозик,— деди ойим,— иззати учун шу уйимизни бўшатиб 
берамизми? 
— Ўзинг биласан. 
— Биз тўрдаги уйга кўчиб ўтсак ҳам бўладир. Ахир теги нозик.. 
Уч йиллик кина ва адоват ўрнида ниҳоятда олий марҳамат ва меҳрибончилик келиб 
ўлтурган эди. Уч йиллик эмас, уч дақиқалик ўзгаришдан Ўзбек ойимнинг юзи қизармас ва 
қизаришни ҳам билмас, ҳатто ўғул-қиз ўсдиришни билмагучи Юсуфбек ҳожидан аллақанча 
юқориларда юрар эди. Юсуфбек ҳожи эса хотинидаги бу кулгулик ўзгариш учун ажабланмади 
ва кулмади, чунки бу кулки табиъатка молик бўлган хотин билан энди ўттуз беш йиллаб бирга 
яшар эди. 
Ўзбек ойимни шу ҳолга келтиргандан кейин ундан сўраб қўйди: 
— Зайнабка ҳам бу хабарни ётиғи билан айтиб қўямизми? 
— Сиз билан мен бир ишни мувофиқ кўрганимиздан кейин Зайнабка чикора, — деди Ўзбек 
ойим. Мундан уч дақиқа илгари саодати учун тиришилган орзулиқ Зайнабнинг оқибати ҳам шу 
бўлиб қолған эди. 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling