Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
,,Otkan kunlar
www.ziyouz.com kutubxonasi
168 — Марғилондан келадирган кишингизни. Отабек қийин ҳолатда қолди ва оғзиға шу гап келди: — Мунда маним ихтиёрим йўқ... ҳамма ишни отам қилаётибдир. — Отангиз қилсалар ҳам сизнинг кўнглингиздагича. — Нима кўнглимдагича? — Суйганингиз билан биратўласига қўшилиб олиш, албатта, сизнинг кўнглингиздагича... — Мен уни суяманми?.. — Албатта суясиз... Отабек ўзини тинч ушлаган ҳолда: — Янглишасиз! — деди. — Ҳеч янглишмайман,— деди Зайнаб,— сиз уйла-нишдаёқ уни суюб олғансиз, мени бўлса... мен: ота-онангизнинг орзуларича, — деди ва кўзига жиқ ёш олди. Отабек оғир ҳолга тушди, бу тўғри сўз уни тамом эсанкиратди ва бу ҳақиқатка қарши бориш, яъни ёлғонлаш яна оғир эди. Шундай бўлса ҳам ёлғонламай чораси бўлмади: — Бошда... суюб уйланганим сиз айтканча тўғри, аммо ҳозир ундоғ эмас, — деди. — Ишонмайман. — Нега ишонмайсиз, ишонинг... Зайнаб бир оз унга қараб турғандан кейин: — Ишонмағанимнниг сабаби бор, — деди. Отабек тинчсизланди: — Сабабини... сўзланг... — Менга уйланганингизга қанча бўлди? — Икки... — Шу икки йилдан менга бўлған алоқангиз бир зар-ра ҳам ўзгарган эмас, — деди Зайнаб, — мени хотин ўрнида кўрмайсиз! — Бекор гап... — Бекор гап эмас, жоним, — деди Зайнаб қизишқан ҳолда. — Марғилондан қайткандан кейинги кунларингизни меҳмонхонада кечириб келишингиздан албатта тона олмассиз. Шу ҳам умид билан бир ёстиққа бош қўйған эди, деб маним тўғримда ўйлаб қарамас-лиғингизнинг сабаби ҳам ўзингизга... Зайнаб сўзини битира олмади, четка қараб кўз ёшисини тўкди. Отабек гўё тоғ остида қолған эди. — Сиз тамом бошқача тушунибсиз... — Бўлмаса, бу гапларнинг сабаби нима? — Сабаби жуда очиқ, — деди Отабек. Лекин нимани сабаб қилиб кўрсатишни ўзи ҳам билмас эди. — Айтингиз ахир? — Ўзингиз ҳам биларсиз, деб ўйлайман. — Мен ҳеч нарса билмайман. — Биласиз! — Худо ҳаққи билмайман. — Билмасангиз... — деди бек, — билмаганингиз яхши. Сизга ўз оғзим билан иқрор қилишға уяламан... — Мендан-а, хотинингиздан уяласизми? — Уялмайинми? — Уялманг. — Уялмасам... мизожим заиф... Зайнаб ишонар-ишонмас унга қаради. — Тўғри сўзламадингиз... Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий www.ziyouz.com kutubxonasi 169 — Ишонмасангиз ўзингиз билинг, лекин ҳақиқат гап шу, сиздан узоқда юришимнинг сабаби ҳам шунда. — Ишонғанимда ҳам бу ҳол ташқарида ётиб ю-ришингиз учун катта сабаб бўла олмайдир. Чунки мен фақат шунинг учун сиздан ўпкаламайман, — деди ва кўзини тўлдириб Отабекка қаради. — Менга сизнинг мизожингиз керак эмас... Ўзингиз!.. — деди ва йиғлаб ёлборған ҳолда Отабекнинг қучоғиға ўзини ташлади. Отабек Зайнабнинг шу қадар юрак дарди борлиғини би- ринчи мартаба билар эди. Бечора Зайнаб жонсиз ҳайкални ўпиб қучоқлар ва ёлборар эди. Download 1.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling