Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
,,Otkan kunlar
6. ЎЗБEК ОЙИМ — ОҒМА,
ЗАЙНАБНИНГ ДАРДИ Юсуфбек ҳожи чала-думбул табиатлик хотинининг феъли хўйини яхши билгани учун ўткан воқиъларни, яъни Отабек сирларини унга очмаслиққа қарор берган бўлса ҳам, аммо марғилонлиқ келин ва қудаларнинг келишла-ридан хабар беришни лозим деб топди. Чунки хотинининг марғилонлиқ келинга бўлған адоватини Отабекдан ҳам яхшироқ билар ва унинг «Ўғлингиз Марғилондан уйланмади, бир балодан уйланди!» деб қиладирған шикоятла-рини ҳамма вақт эшитар, доимо иссиғ-совуқчи домла, хўжаларникида бош оғритиб юришини ҳам билар эди. Шунинг учун ўз тарафидан Ўзбек ойим тушкурни яхшилаб эбка олмоқ, юз қизарадирған ишларга қарши чораларни кўрмак фикрига тушди. Чолу кампирнинг ҳар бир ўлтуришларида сўз Ўзбек ойим томонидан бошландими, албатта ноқобил ўғул билан марғилонлиқ «анди» келин устида бўлар ва унинг учун энг аҳамиятлик масала фақатгина шугина бўлиб кўринар эди. Бошқа кезларда кампирнинг бу тўғридағи дод-ҳасратини кулгулик билан ва кам ҳавсалалилик билан эшитса ҳам, аммо бу гал Ўзбек ойимнинг ўша эски ашуласини ортиқча бир тўзимсизлик орасида кутар эди. Кампирнинг дарди ғўзада, сичқоннинг кўзи донлик кўзада, деганларидек, бизнинг Ўзбек ойимизнинг ҳам дарди бўзада эди. Сўз уринди, сўздан — сўз чиқди, ниҳоят ҳожининг кутканидек ўғул ҳасрати ҳам бошланди: Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий www.ziyouz.com kutubxonasi 165 — Аҳмоқингиз бир оз эсини йиғқан кўринадир, — деди Ўзбек ойим, — ҳайтовур уч ойдан бери Марғи-лонни эсидан чиқариб қўйди. Ҳожи кулди: — Иссиқ-совуғинг кор қилғандир... — Билмадим... Ҳар нечук сув қуйғандек бўлди, қолди. Илоҳим эм тушкан бўлсин... — Илоҳи эм тушсин, — деб кулди ҳожи. Ўзбек ойим эрининг истеҳзосига тушуниб қолди ва лаби-лабига тегмай бобиллай кетди: — Нега куласиз? — деб депсинди, — бу кунгача кулиб-ку, ўғлингиздан ажрала ёздингиз. Энди нега сиз ҳам... худоё тавба қилдим... — Зўри беҳуда миён шиканад. — Илоҳи тожикингиз қурсин! — деди Ўзбек ойим, — мен тўғрисини айтсам, бу гапларнинг ҳаммасига сиз сабаб бўлмоқдасиз, эр. Яккаш кулиш, яккаш кулги! Ундан кўра ўғул-қиз ўсдиришға уқувим йўқ, деб айтинг! Ҳожи тағин кулди: — Ҳа, уқувим йўқ, ойимча! — Кулинг-е, кулинг! Худо ўлим берсин кулгуга! — деди Ўзбек ойим ва аччиғи билан юзини четка ўгирди. — Менга қара, хотин, — деди ҳожи жиддий тусда. Ўзбек ойим қаради. — Ўринсиз чирансанг, белинг синадир, дейди тожиклар. Шунга ўхшаш ўзинг жойсиз чиранганингдек, мени ҳам ўз ёнингға тортмоқчи бў-ласан. — Бўлмаса маним барча ҳаракатларим ўринсиз экан-да? — Ўринсиз. — Нега ўринсиз бўлар экан? — Сенинг муддаонг, — деди ҳожи, — марғилонлиқ келинни ўғлингдан ажратиб юбориш ва бу келининг билан қолдириш — шундоғми? — Албатта шундоғ! — Мана бу ҳаракатингни ўринсиз чираниш, дейдилар. Нега десанг, билфарз ўғлингни олдингға олсангда, ундан сўрасанг «қайси хотининг билан бўлишни хоҳлайсан? Хоҳламағанингни қўй», деб. Ана шу вақтда ўғлинг нима дер эди? Нима дейишини ўзинг ҳам яхши билсанг керак, хотин! — Биламан, — деди Ўзбек ойим, — марғилонлиқ-нинг домласи кучлик. Ўғлим бечоранинг бошини айлантириб, кўнглини хиппа ўзига боғлаған. Юсуфбек ҳожи ўзини кулгидан яна тўхтата олмади: — Яхши, — деди, — сен ҳам-ку уч йилдан бери Тошканддаги ҳамма домлахўжаларнинг эшигига бирма-бир кириб-чиқдинг. Бас, сен ҳам нега ўғлингнинг кўнглини Зайнабка хиппа қилиб боғлай олмадинг? Ўзбек ойим эрининг бу саволидан ҳайрон бўлиб турмади: — Марғилонликнинг домласи сиҳирчи ҳинди эди. Мен бўлсам, бу ердан ҳинди домла топа олмадим. Ҳожи энди кулмади. Чунки хотинининг ҳолига ачина бошлаған эди. — Бундоғ ақлсиз ишларни қўяйлиқ, хотин, — деб мулойимона сўзлаб кетди, — бир оз ақлға ён бериб иш қилған киши ҳеч бир вақт дард қилмайдир. Модомики, иккимизнинг ёлғиз ишончимиз шу ўғлимиз экан ва унинг соғлиқ, шодлиғи бизнинг тириклигимизнинг тираги экан, бас, бизга лозими унинг хурсандлиғи нима билан бўлса, шуни ахтаришдир. Мен яхши биламанки, сен бу ишларни фақат ўғлингни аяғанингдан қиласан ва сенда шундан бошқа ҳеч бир мақсад йўқ, бу тарафдан қарағанда сени ҳам айблаб ўлтуриш осон эмас... Шуни яхши билғилким, ўғлингнинг ой сайин Марғилонға қатнаб туриши сени хафа қилса, мени ҳам сендан баттар аччиғимни қистатар, ҳатто баъзи кезларда сўкиб юбо-риш даражаларигача бориб қайтар эдим. Аммо сенинг жаҳлингни чиқариб кулишим бўлса, фақат «ўлганимдан куламан, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling