Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet180/209
Sana31.10.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1736170
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar

www.ziyouz.com kutubxonasi 
180
бир чойдиш чой кўтаргани ҳолда Зайнаб кирди ва Отабекдан чой ичиб, ичмасини сўради. 
Отабек ичмайман, деб жавоб берган эди, Кумуш ораға тушди. 
— Мен ичаман, ўзингиз ҳам ўлтуринг. 
Зайнаб унча қистатмади, ўлтуриб Кумушка чой қуйиб бера бошлади. Кумуш уни сўзга солиб 
сўради: 
— Маним бало-қазодек етиб келишим учун хафа бўлгандирсиз? 
Зайнаб Отабекка қараб олди: 
— Нега хафа бўлай, — деди, — сиз келмаганингизда ҳам ўзлари борар эдилар... 
— Бормас эдилар! — деди Кумуш, — мен билан уришиб келган эдилар... 
Отабек Кумушка ер остидан кулиб қаради, Кумуш ҳам кулиб жавоб берди. 
— Шу киши бирав билан уришадирларми? — деди Зайнаб, — икки йилдан бери менга бир 
оғиз қаттиғ сўз айтканларини билмайман... 
— Тўғри айтасиз, — деди Кумуш, — бу киши эмас, мен уришкан эдим... Бу кишида сира 
гуноҳ йўқ ва аразимизга бир тўнғуз сабабчи бўлған эди. 
— Ким бало экан ул? — деди Зайнаб. 
— Бизнинг шаҳарнинг энг ярамаси, — деди Кумуш ва Отабекдан сўради, — сиз 
эшитдингизми, яқинда ўшани бир бек ўлдирибдир? 
Отабек кулимсиради: 
— Эшитдим... 
— Ўша бекнинг ҳақига эшиткан кунимдан бери дуо қилиб келаман... 
Зайнаб сўради: 
— Сизларда қандай душманлиғи бор экан? 
Отабек «енди нима дейсан» дегандек қилиб Кумушка қаради. Кумуш бўлса парвосиз жавоб 
берди: 
— Ўша тўнғиз уйланмакчи бўлиб маним бир ўртоғимға совчи қўйиб юрар эди... Мен эрса 
ўртоғимни унга тегишдан айнаткан эдим. Айнатишим ҳалиғи тўнғузнинг қулоғиға етиб мени бу 
кишига чақибдир. Бу киши бўлса, нега биравни ўртасиға тушасан, деб мендан хафа бўлдилар... 
«Бу киши» Кумушнинг ёлғон уюшдиришидан кулди, Зайнаб эрса эрини оқлаб тушди: 
— Айб сизда экан, — деди, — сиз ҳам нега бирав-нинг ўртасиға тушасиз? 
Айб мендаликка менда, — деди Кумуш ва Отабекка қаради. — Нафсиламрга қарағанда 
айб бизнинг орамизға чўп бўлиб тушкан холамнинг қизи Зайнабда, шундоғ эмасми? — деб 
сўради. 
Отабек сачраб Кумушка юз ўгирди: 
— Бу ўртаға Зайнабни нимага келтуриб тиқасиз, энди? 
Кумуш кулди ва эски ҳолини бузмади: 
— Сиз ҳовлиқманг, бек, — деди, — тунови кун холамникига борған эдим, холам қизи 
Зайнабдан шикоят қилиб ҳамма гапни Ҳомид чўчқанинг қулоғиға еткизгучи ўз қизи Зайнаб 
гумбаз бўлғанини бирма-бир айтиб берди, билдингизми? 
Отабек зўрға-зўрға хахолашдан ўзини тутиб қол-ди: 
— Нима бўлғанда ҳам айб сизда, нега бошда ўзингиз бу ишка аралашдингиз, ахир? — деди. 
Зайнаб: 
— Ўзингизнинг аралашишингиз чакки-да, — деб қўйди. 
Кумуш жиддий тус олди: 
— Сиз айткандек Зайнаб гумбазда ҳам айб йўқ, менга қолса ҳамма гуноҳ бек отам билан хон 
ойимда,— деди. — Орзу-ҳаваслик жойни қидирмасдан қизларини бир кишига бериб қўя 
қолсалар — албатта бу савдолар йўқ эди... Наҳотки икки йилдан бери неча бечорани зир 
қатнатиб овора қилсалар, Тошканд қишлоғи билан Марғилоннинг ораси озғина йўлми, ахир? 
Отабек хахолаб юборди: 
— Ҳамон айбни ўз бўйнингизга олмайсиз, астағ-фируллоҳ... 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling