Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet179/209
Sana31.10.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1736170
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar

www.ziyouz.com kutubxonasi 
179
Отабекни ўзига ўхшатқани учун Кумуш қайин онасидан рози бўлди. Аммо Зайнаб ўзини 
Отабекдан четка қоққани учун Ўзбек ойимга ғижинди. 
Ўзбек ойимнинг бу фикрига Карима отин қарши тушди: 
— Янглишдингиз, ойи, — деди, — бундаги фарқни Юсуф-Зулайҳо қиссаларини ўқуған киши 
биладир... Уч ой деган фурсат озғина вақт эмас, Кумуш хонимнинг озғани соғинишники! 
Карима отин қош қўяман, деб кўз чиқараёзди. Яъни Отабек билан Кумушни Юсуф-Зулайхога
ўхша-тиб, Зайнаб ва қариндошларини ўт ичига ташлаған эди. 
— Ўзбек ойимники тўғри, — деди Моҳира ойим, — Зайнаб қувноқ, Кумушниса маним кўзимга 
ҳам серфикрга ўхшаб кўринадирлар... 
— Тўғри-тўғри, — деди Хушрўй. 
Кумуш билан Офтоб ойим орадан кечкан сирга тушуниб жим ўлтурар эдилар. Кумуш ер 
остидан Отабекка ризосизча кўз ташлади. 
— Тўхтанглар-чи, — деди Отабек, ҳамма унга қарадилар, — ҳеч қайсиларингиз ҳам 
тополмадингиз. 
— Тополмаған бўлсақ ўзингиз айтинг! — деди Шарофат чевар. 
— Ўзларингиз тополмағандан кейин мен айтиб нима қилай? 
— Мен топдим, хах шайтон! — деди Карима отин, — қизил гулнинг ҳам ўз олдиға, оқ гулнинг 
ҳам ўз олдиға иси бор, демакчи! 
Ҳамма бирдан кулишиб: 
— Худда-худда! — дейишдилар. 
Отабек кулиб ўрнидан турди ва «тополмадингиз, тополмадингиз» деганча уйдан чиқди. 
Кумуш билан Офтоб ойимнинг кўнггиллари бирдек бўлса ҳам бу кашфдан кейин Зайнаб билан 
Моҳира ойим анча енгиллашдилар. Бу қий-чув орқасидан меҳмонларга қуюқ-суюқ берилди. 
11. КУМУШНИНГ СЎЗ ЎЮНИ 
Шомга яқин меҳмонлар тарқалишдилар. Меҳмон-хонада ҳожи, қутидор, Ҳасанали ва Отабек 
қолған эдилар. 
Ичкарида Ўзбек ойим меҳмонларни кузатиб бўлиб, Кумуш билан онасидан ҳўппак олар эди. 
— Мен сизлардан жуда хафа бўлған эдим. Сизларни чурук латтага тугиб, токчаға ташлаш 
даражасига етган эдим. Наҳотки уч йил бўлсаю — бир йўли ўз билгуларингизча 
келмасаларингиз. Ўғлим бечора ой ўтмасдан бўзчининг мокисидек қатнаб турса... Ахир маним 
ҳам ўзимга яраша обрўм бор. Тошкандда кимсан, Юсуфбек ҳожи деганинг кўчиман. Худоёрхон 
ҳам бир кун кечаси келиб бизга меҳмон бўлдилар... Қушбегининг уй ичлари бўлса, бир ишни 
маним кенгашимсиз қилмайдирлар... Шунча обрў кўрган бир киши келиб-келиб наҳотки ўз 
қудасидан ва келинидан мунчалик обрўсизлик кўрса... Шаҳардаги каттадан кичик эртаю кеч 
қулоқ-миямни ейдирки, ҳой, марғилонлиқ келинингиз келдиларми, нега шундоғ келинингиз 
бўлатуриб Марғилонға ташлаб қўйибсиз? Мен бўлсам ҳеч сўз тополмағанимдан айтаман: — 
Келинимнинг онаси касал эмиш... Иккинчи вақтда: — Келиним бечора мунглуғ... дейман. Энди 
кўрсам милтиқнинг ўқидек, пушти гулнинг тўқидек келиним бор экан... Мен бу адабсизга тағин 
ўзим ўлтурган уйимни бўшатиб берибман-а, — дер эди. 
Ўзбек ойимнинг дали-ғулилиғидан Офтоб ойим ва Кумуш унга жуда ўзлашиб олғанлар, 
унинг сўзига гоҳ кулиб, гоҳ узр айтар эдилар. Ҳозир уйда Отабек бўлмағани учунми, нимадан 
бўлса ҳам ҳар нучук Зайнаб ўз уйида куймаланишиб ётар ва меҳмонларни Ўзбек ойимнинг 
танҳо ўзига ташлаған эди. 
Токчаларга шамълар ёқилиб, вақт хуфтанга яқинлашиб қолғандан сўнг уйга Отабек кирди. 
Ул киргандан кейин Офтоб ойим билан Ўзбек ойим улар олдида ўлтиришни эб билмадилар-да, 
сирлашиш учун бошқа уйга чиқиб кетдилар. Уларнинг чиқиб кетишини кутиб турғандек, қўлиға 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling