Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet200/209
Sana31.10.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1736170
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar

www.ziyouz.com kutubxonasi 
200
Зайнаб кейинги гап билан эгачисининг юзига кўта-рилиб қаради ва Хушрўйнинг юзида 
золимона бир истеҳзо кўрди. 
— Яхши, — деди Зайнаб бир хил синиқ товушда, — ҳамма дўстларингиз сизга душман 
бўлсин, уч йилдан бери сизнинг сўзингизни айтиб ёнингизда келган қайин онангиз ҳам 
душманингиз ёниға ўтсин: ҳатто сизни туқған ота-онангиз ҳам «сабр қил, болам!» деб қуруқ 
сўз айтиб ўлтурсинлар... Бас, шу ҳолатда сиз йиғламай нима қилар эдингиз? 
Хушрўй пинагини бузмай яна кулди: 
— Душман ўзи нима деган сўз? — деди, — мен сенга боя ҳам айтдим: кишининг дунёда 
дўсти йўқ, магар нафсига ўзи дўст; кишининг дунёда душмани йўқ, магар нафсига ўзи душман! 
Масалан сен ўзинг: отангға, онангға дўстим, деб ишондинг, аммо улардан нима яхшилиқ 
кўрдинг? Бу кун уларнинг «сабр қил, болам!» деб берган кенгашлари сенинг ярангга малҳам 
бўларми? Албатта, бўлмас. Бошдаёқ эринг сенга қарамай қўйди. Аммо сен қайин онангнинг 
ваъдасига ва тағин алланарсаларига ишондинг... Ўзинг ўйла, болани она туғадир, лекин унга 
муҳаббатни ҳам она туғиб берадими? Албатта бу мумкин эмас. Сен бечора шунга ҳам 
ишондинг. Энди гап нима? Отанг сенга сабр едирадир, қайин онанг бўлса кундашинг дуосида... 
сен бўлсанг йиғи қучоғида... 
— Сиздан ўзимни чақдирғали келган эмасман! — деди йиғлаған кўйи Зайнаб, — ўз уйимда 
ҳам тегмай чақадирған газандаларим бор... Сиз ҳам маним куйган жонимга ўт ёқманг-да, агар 
қўлингиздан келса, бу ўртанған синглингизни тинчитинг. 
— Сен ҳеч тинчий олмайсан... 
— Ҳар нарсага ақлингиз етади... Лоақал бу бахтсиз синглингиз учун биргина бош 
оғритсангиз-чи... Устимга шу бало келгандан бери эшигингизга неча қайта келиб қуруқ 
қайтдим, эндигина сиз ҳам... 
Хушрўй бир оз Зайнабнинг юзига қараб турғандан кейин: 
— Маним кенгашимга юрасанми? — деб сўради. 
— Жўялик бўлса нега юрмай. 
— Юрсанг, — деди Хушрўй, — чиқ эрингдан. 
Зайнаб ўкраб юборди: 
— Ўзим ҳам шундоғ деярсиз, деб турған эдим... 
Хушрўй: 
— Негаки сенинг дардингнинг давоси, менга қолса фақат шу. 
— Қандай қилиб чиқай, ахир... 
— Эрдан чиқғанлар қандай қилса, сен ҳам шундай қиласан! 
Зайнаб жавоб бермади. Чўри хотин ўртаға дастур-хон ёзиб чой келтирди, Хушрўй 
хизматчини ўчоқбоши юмишларига буюриб чойни ўзи қуйди. 
— Дастурхонга қара, Зайнаб! 
— Иштиҳом бўғилди... 
— Маним айтканимни қилсанг иштиҳонг ҳам очиладир. 
— Эрим... эримни кўзим қандай қийсин. 
— Жавоб сўрасанг, — деди кулиб Хушрўй, — сени талоқ қилиш учун эрингнинг кўзи 
қиядими? 
— Билмайман... 
— Албатта яхши биласан, қияди! Аммо сен аҳмоқ-сан, кўрпангга қараб оёқ узатишни, қарс 
икки қўлдан чиқишини билмайсан! 
— Этагингни қоқиб кетабер, дейсизми? 
— Чунки шундан бошқа чоранг йўқ! 
— Сен ҳасратда ўл, кундашинг яйраб-яшнасин, шуми мақсадингиз? 
— Ҳозир ҳасратда эмасмисан, кундашинг яйрамайдими? 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling