Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
,,Otkan kunlar
www.ziyouz.com kutubxonasi
36 Қўрбоши ёзувни битириб қўйнига тиқди — «Бўл-маса иш битди, эртага эрта билан можарони эшитарсан», — деди. Ҳомид ўрнидан туриб қўрбошиға қуллиқ қилиб чиқди. 13. ҚАМОҚ «Ёрмозор» мавзиъида шаҳар қўрғониға тиралиб со-линған ўрда. Ўрда дарбозасининг саҳни ботмонлаб ҳисобланған мевазор бўлиб, бунда олма, ўрик, нок ва тут ёғочлари хилиғина бор эдилар. Дарбозанинг икки биқинини ўраб олған лойиға гуллар, нақшлар туширилиб ишланган саккиз газлар юксакликда ўрда қўрғони, дарбозанинг икки буржида алачами, бўзданми узун чопонлар кийиб, бошлариға қулоқчин қўндирған, қайиш камар устидан қилич тиқиниб милтиқлариға суянған икки йигит кўринадирлар — булар навбатчи ўрда қоровули, қоронғи тушишка яқинлашқанлиқдан қия ёпилиб турған дарбозани кимдир, ичкаридан биттаси зичлаб ёпди-да, куч сарф қилиб дарбозанинг зўр занжирини шарақ-шуриқ этиб боғлади. Ҳозир бизга ўрда ичига кириш мумкин бўлмағани учун қўрғоннинг ташқари теграсида айланиб турайлиқ: дарбозанинг сўл биқиниға қараб икки юз адим кетсак қўрғон девори тугалаб, буржа етиладир. Қўрғон буржига қоровул туриш учун махсус манора шакилли жой ясалған бўлса ҳам ҳозирда навбатчидан холидир. Шундан кейин бир бўшлиқ ер билан қўрғоннинг жанубига қараб кетиладир. Тўрт юз адимлаб борилғач, қўрғоннинг шарқи-жануби буржига етилиб, бу буржини ҳам ановисидек қоровулсиз топиладир. Бу бурждан қараған кишига қўрғоннинг ғарби-жануби буржи ҳам кўриниб, шу йўсунда ўрданинг тўрт буржини айланиб чиқилса бир минг олти юз адим босилған бўлиб ўрда-нинг ғарб томонидан биз танишқан ўрда дарбозасиға келинадир. Ҳозир қоронғи ҳам ўбдан тушканлиқдан киши-кишини танимаслиқ даражада эди. Бояғи дарбоза устида кўринган қоровуллар ҳамон қора ҳайкал каби қотиб турар эдилар. Шаҳар ичидан ўрда дарбозасиға қараб келмакда бўлған бир неча от оёғларини эшитиб қоровуллардан биттаси — «туёқ товшими?» деб, иккинчисига савол ташлаб қўйди. Иккинчи қоровул мўралаб-мўралаб йўлға қаради: — Уч отлиқ кўринадир. — Вақтсиз келгучи ким экан? — Бундай вақтда қўрбошидан бошқа киши келмас эди, эҳтимол, ўшадир. Дарвоқиъ, қўрбоши ўзининг икки йигити билан етиб келди ва отидан қўниб жиловини йигитининг қўлиға берар экан, қоровулларға буюрди: — Дарбозани очсинлар! Қоровуллар ичкарига хабар бергандан сўнг дарбоза очилиб қўрбоши ичкарига кирди. Ўрданинг теварак масоҳатини биз чамалаб кўрган эдик, шунинг учун ўрданинг қай даража кенг бўлиши ҳам бизга қиёсан маълум. Аммо ўрданинг кўпроқ қисми дарбоза томонида қолдирилиб, жанубка тортилған хатти мустақим бир девор билан бўлинган эди. Нариги томон ўрданинг ичкари қисмини ташкил этиб, унда бек — ҳоким оиласи турар эди. Ўрданинг ташқариғи қисмининг уч тарафи (жануб, шарқ, ғарб) биносиз, фақат қўрғон деворлари-нинг зиналари эди. Аммо иморат қисми дарбоза билан бир қаторда бўлиб, сўл биқинида девонхона, унинг қаторида бўйига қирқ, энига йигирма олчин жой олған ўн беш даричалик каттакон чорзари уй, ичида элли чоғлиқ бек йигитлари гулхан солиб ўлтурар эдилар. Бу уйнинг қатори ошхона, отхона ва шунингдек, ҳожат уйларини ташкил этар эдилар. Қўрбоши дарбозабон ёнида тўхтаб, ундан сўради: — Бек ичкаридамилар? Дарбозабон дарбозани кучаниб ёпар экан, жавоб берди: — Билмадим, тақсир. Ўрданинг чароғчиси дарбоза яқинидағи машъала ёғочиға ўт бериб, бутун ўрда ичи ёриб кетди. Қўрбоши дарбозанинг ўнг тарафига қараб юрди. Бу томонда ниҳоятда зийнатланиб бино қилинған олий иморатлар бўлиб, шаҳар усталарининг ҳамма санъат ва маҳоратлари шу |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling