Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
,,Otkan kunlar
www.ziyouz.com kutubxonasi
48 — Иккинчи мажлисингизда ким ҳали, Ҳомид дедингми, нега йўқ эди? — Билмадим, нега йўқ эди... Қутидор айтмаган бўлса керак. — Қамалғучилар: Отабек, қутидор, Зиё ака, Раҳмат, шундоғми? — Шундоғ, ҳожи. — Сени ҳам қўрбоши йигитлари қидирдилар? — Қидирдилар. — Акрам ҳожи Андижон кеткан эди. Шунинг учун уни тополмадилар, шундоғми? — Шундоғ. — Ҳомидни-чи? — Уни қидирмадилар шекиллик... Отабек қамал-ғандан сўнг алла қаерда кўргандек бўламан. — Бизга келин бўлмишни, гўзал, дедингми? — Илоҳи Отабек саломат қутилсин, муҳаббат қўйғанича бор... — Келиннинг сулувлиги Марғилонда маълум экан-ми? — Маълум экан, тилларда достон экан. — Ҳомид уйланган йигитми, билдингми? — Уйланган. Бизнинг ҳужрага келганда, икки хотини борлиғини ўз оғзидан эшиткан эдик. — Ҳомид сизнинг ҳужрага нима учун келган эди? — деб сўради ҳожи, — нега буни боя сўзламаган эдинг? — Эсимдан чиқибдир, — деб узр айтди Ҳасан, — Ҳомид Раҳмат билан бирга Отабекни Зиё аканикига таклиф қилғали келган эди ва биз уларга ош-сув қилиб жўнатқан эдик. Аммо уларнинг ундай-бундай сўзлари бўлмаған, тўғриликча келиб кеткан эдилар. — Яхши, ўша Ҳомидни сен қандай одам, деб ўйлайсан? — Қўланса сўзлик, ичи қорароқ бир йигит эди, — деди Ҳасанали, бир оз борғач сўради. — Отабекнинг ишини оғир, деб ўйламассиз? Ҳожи жавоб бермади. Ул жавоб бергали ҳам қўрқар эди. Унингча иш жуда нозик, ғоятда қўрқунч эди. Чунки, Марғилон зиндонида ётгучи қипчоқ душмани бўлған Азизбек оталиғининг ўғли эди. Тошканднинг исён чиқарған бир замонида Отабекдек бир йигитнинг Марғилонда қандай гуноҳ билан бўлса-бўлсин ушланиши ҳар жиҳатдан ҳам мудҳиш эди. Ул ўғлининг қутилиши йўлида ҳар бир мулоҳаза кўчасига кириб чиқмоқда, аммо ҳар бирисидан ҳам бўш ва умидсиз қайтмоқда эди. Энг сўнг ўғлиға ҳужум қилған бу фалокатнинг тадбиридан ақли ожиз қолди, мияси ишлашдан тўхтади ва шундан сўнг — «Парвар-дигоро, кексайган кунларимда доғини кўрсатма», деди ва кўз ёшлари билан соқолини ювди. — Ҳасанали, зинҳор унинг қамалғанини онаси билмасин. — Албатта. Шундан сўнг отларини етаклашиб ичкарига кир-дилар. Download 1.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling