Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
,,Otkan kunlar
www.ziyouz.com kutubxonasi
46 Азизбек ўз оғзи билан мудофиъларга «Мен сизлардан рози!» деб қичқирди ва мудофиъларнинг қий-чув дуолари остида сипоҳлари билан Самарқанд дарбозасига томон ҳаракат қилди. Бу кун Азизбек ғолибият далдасида қўрғонлардан бир айланиб чиқмоқчи эди. Шунинг учун Самарқанд дарбозасидан ўтиб қўрғон ости билан Чақарға қараб юришдилар. Қўрғон Чақарнинг чуқур жарлик ариғиға тақалиб тугалар эди. Чақар суви устига қўрғон тиклаш мумкин бўлмай, жарнинг усти қўрғондан табиъий бўш эди. Аммо жарнинг нариги томони бир тепадан иборат бўлиб, жануб биқини маълум Чақар суви билан, ғарби Бўз сув ва Кўкча ариғи билан ўралған бурун каби бу тепа қўрғонсиз ҳам душманнинг ҳужумига ўнгғайсиз эди. Тепа устида сипоҳ туриши учун бир неча бинолар солинған, жануби-ғарбиға қаратиб бир, ғарбға қаратиб бир ва шимоли-ғарбиға қаратиб яна бир; бариси учта тўп қўйилған эди. Бу тепа устида доимий тўпчи ва қоровуллар турар эдилар. Азизбек сипоҳлари ила жарга тушди ва сув кечиб ҳалиги тепага юзланди. Тўпчи, қоровуллар кўздан кечи-рилиб, уларга бир неча тангадан инъом берилди. Шундан кейин тепанинг кун чиқишиға қараб қайтдилар. Чунки тепанинг бошқа томонлари юқорида айтилгандек бир неча терак бўйи жарлик бўлғанлиқдан Кўкча дарбозасига ўтиш учун Сузук ота мозори яқини билан Кўкча ариғиға тушилар ва ундан кейин Кўкча қўрғонлариға қайтиб келинур эди. Кўкча қўрғонлари қўруғида анови қўрғонларни-кидек мудофиълар кўб бўлмаса ҳам, йўқ ҳам эмас эдилар. Ҳудайчи Азизбекдан илгарироқда қўриқчиларни огоҳлантириб борар, милтиқ, шашвар туткан ёш ва кекса муҳофизлар уни саломлаб қарши олар эдилар ва Азизбекнинг «Раҳмат фуқароларим!» сўзини эшитиб яхшиғина талта-йишиб қолар эдилар. Шу равишда Кўкча, Чиғатой, Сағбон, Қорасарой, Тахтапул, Лабзах дарбозаларини ўтиб, энг кейин Қашқар дарбозасига етдилар. Қашқар дарбозаси ўрдага яқин бўлғани учун мунда муҳофиз ва сипоҳлар талайғина бор эдилар. Уларнинг саломларига кўмилиб, Азизбек Қашқар дарбозасининг муюшига еткан ҳам эди, ташқаридан кимнингдир дарбозани ошиғич тақ-тақ ургани эшитилиб, Азизбекнинг оти ҳуркибми, қўрқибми кетига бурулиб тўхтади. Бошқалар ҳам тўхташға мажбур бўлдилар. Азизбек қаршисида қўл боғлаб турған дарбоза бегиға бақирди: — Нега қараб турасан, дарбоза устига чиқ, ким экан у ит?! Дарбоза беги югуриб қўрғон деворига чиқди: — Тақсир, бир чол! — Дарбозангни очиб, ичкарига ол! — деди Азизбек. Дарбоза очилди. Ташқаридан саман отини етаклаб Ҳасанали кирдида, кутилмаган иш устидан чиқғани учун қўрқиб, Азизбекка салом берди. Download 1.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling