Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/209
Sana31.10.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1736170
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar

18. ЖАР 
... Бу кун соат ўн иккида Отабек ила қутидорнинг исён-чилиқ гуноҳи билан дорға 
осилишларини жарчи шаҳарга хабарлаб юрар ва халқ оғзида Отабекларнинг эмиш-мемиш 
ҳикоялари эди. 
Ҳомид ила биргалашиб кирган миршабни қўрбоши ташқариға чиқмоқға буюрди-да, Ҳомидни 
ўлтуришка имлади. 
Қўрбоши ниманидир сўзламоқчи бўлса ҳам, негадир унинг тили осонлик билан ҳаракатка 
келмас ва ўзи ҳам бир турлик ўнгғайсизлиқда эди. Ниҳоят қўрбоши ўзига бир турлик жасорат 
берди: 
— Боболар: «Дунёники мири кам икки» деганлар, — деди, — тўғриси ҳам шундоғ: ўзингни 
юз ёқға урсанг ҳам тирикликнинг яна бир бошқа ямоғи чиқиб турадир... 
Туйғун Ҳомид қўрбошининг нима мақсади борлиғини пайқади: 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
49
— Тўғри сўзлайсиз, тақсир, — деди, — дунёники ҳамиша мирикам икки, шу етишмаслик 
балосидан тўйиб, баъзи вақтларда кишининг дунёдан чиқиб кеткуси келиб қоладир. Яхшиким, 
дунёда ошна, оғайни деган кимсалар бор... Агар шулар бўлмаса-чи, киши аллақачон дунёдан 
чиқиб кетадир. Шунинг учун мен оғайниларни кўзларим устида тутаман, уларни муҳтожлиқ 
чоғларида кўрсам, ўзимни гарав қўйиб бўлса ҳам эҳтиёждан чиқаришға тиришаман. 
Қўрбоши тизаси устига кўндаланг қўйған қиличи-нинг икки тарафидан босиб, бир қўзғалиб 
қўйди: 
— Бали, бали, мулла Ҳомид, мундай оғайниларнинг садақаси кетсанг ҳам арзир, — деди 
томоқларини қириб қўйди. — Шу кунларда ўғилчаларнинг ёши етиб, суннати набиюнани бажо 
келтириш тақозо этадир... Тўй керакларидан кўпини тадорик қилған бўлсам ҳам, етишмаган 
ерлари ҳам кўб. Шуни сизнинг келишингиз олдида ўйлаб ўлтирар эдим... 
— Бек ака, — деди Ҳомид ва тусига ясама кулиш чиқарди, — сиз аччиғлансангиз ҳам айтай: 
беклар зоти кишига сира ҳам ошна бўлмас эканлар. Айниқса сиз ҳамон ўзингизнинг 
беклиғингизга бориб, истиғнонгизни эскича олиб борасиз... Бошингизда шунчалик қайғингиз 
бўлур эмиш-да, бир оғиз менга айтмас эмишсиз? 
Қўрбоши Ҳомиднинг заковатига қойил бўлиб илжайди: 
— Йўқ, йўқ, мулла Ҳомид, — деди, — бу ёқда гап бор: ҳукумат хизматида турғанингдан 
кейин юз ёқнинг мулоҳазасини қилар экансан... 
— Тузик, бек ака, аммо маним ошначилиғим тамом бошқачадир, — деди Ҳомид ва ёнчиғини 
чиқариб бир қўлидан иккинчи қўлиға олтинларни санаб тушира берди. Қўрбошининг кўзи 
олтинлар устида ўйнаб булар баракасида қиладирған суннат тўйисини, Марғилон беклари 
олдида ортдирадирған обрўсини ўйламоқда эди. Олтинлардан йигирматаси ажратилгач, 
саноққа ишонмай кўриб турғаним тушми, деб уйқусиради. Ҳомид олтинларни узатди, — мана, 
бек ака, бу арзимаган олтин холис ошналиғимизнинг боғланишидир, яна етмагани бўлса қараб 
турмасмиз. 
Қўрбоши титраб, қахшаб олтинларни жойлади. Ҳомиддан ниҳоятда хурсанд эди: 
— Хўш, мулла Ҳомид, энди бу кунги ҳангамалардан сўзлашайлиқ, — деди бек. — Поччангиз 
ила жиянингизнинг бу ишка оралашиб қолғанлари ёмон бўлди-да. 
Бу сўздан Ҳомиднинг юзига қайғириш аломати чиқди ва эътибор билан қўрбошининг оғзиға 
қаради. 
Қўрбоши давом этди: 
— Бу икки бегуноҳнинг қамалишлариға ҳам ўша ярамас сабаб бўлди. Йўқса уларни қамоққа 
олишға қушбеги буюрмас эди. Аммо кечаги қушбегига сўзлаған сўзингиз Отабек ила қайин 
отасини ўлимга маҳкум қилганидек, поччангиз ила жиянингизни бир қадар оқлайдилар. 
Шунинг учун мен борған сўнг бўладирған ҳукм мажлисида эҳтимол қариндошларингизни 
қутқазишға муваффақ бўлурман. Ҳар ҳолда қариндошларингизнинг қаттиғ жазо тортишлари 
шубҳаликдир, сиз пайқадингизми, йўқми кеча мен жарчиға бу кунги осилғучиларни Отабек ила 
Мирзакарим бўлғанлиғини таъйинлаган эдим. 
— Марҳаматингизга қуллуқ, — деди Ҳомид, — аммо шундоғ бўлса ҳам қариндошларим 
тўғрисида хавфдаман... Бунинг бошқачароғ бир эбини топиб бўлмасмикин? 
Бояғи мукофотлар қўрбошини чинлаб бош оғри-тишға мажбур этар эди. Бу тўғрида ул анча 
ўйлаб олди: 
— Кеча қушбеги олдида Отабекларни қай равишда айблаб сўзлаған эдингиз, тағин бир 
эшитиб ишнинг режасини олай-чи? 
— Қушбегига сўзлағаним шундай эди — «Отабек айтди: энди бизнинг Тошканд халқи 
қипчоқларнинг жабру зулми ва тадбирсиз идораси остида ётиб жуда тўйди. Бошлаб 
Тошканддан қипчоқ балосини йўқотиш учун Азизбек ва отам бошлиқ исёнга тайёрландилар. 
Шу мақсадда Марғилон оғайниларини ҳам қипчоқларға қарши оёқландирмоқ учун мени бу ерга 
юбордилар. Биз токай қипчоқлар қўл остида эзиламиз ва бир ҳовуч далатобларға бош эгамиз, 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling