Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
,,Otkan kunlar
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. ЖОДУГАР ҲИНДИ
www.ziyouz.com kutubxonasi
84 — Бувинг берди. — Тўғри айт! — Тўйга келдингми? — Тўйга келдим... — Юсуфбеникигами? — Юсуфбеникига. — Белбоғинг йўқми? — Йўқ. — Тўй ўтканда келибсан. — Юсуфбе қайси ўғлини уйлантирди? — Нечта ўғли бор? — Нечта ўғли бор! — Битта... Қоратегиндан келдингми, опанг оманми? — Омон... қачон уйлантирди? — Ўзинг уйланганмисан?.. Қоратегиндан неча кунда келдинг? — Беш кунда. Қачон уйлантирди? — Эшакка минибми, яёв? — Эшакка миниб. — Нашанг борми? — Бор. — Қитта бер-чи. — Бераман, олдин айт; қачон уйлантирди? — Тўй ўтканда келибсан, тентак... Манга-чи, бир тоғора ош тегди. — Бозордан ош олиб берсам ейсанми? — Юзингга қачон чечак чиқди? Кўз оғриғи бу тутал сўзлардан асабийлашиб кетди: — Қачон уйлантирди дейман? — Тўй ўтканда келибсан дедим-ку... Бир ҳафта бўлди, ўн кун бўлди, бир ой бўлди. Ҳа, ҳа, чарлари энди бўлар эмиш... чарларга бор. Қоратегин. — Тошканддан уйлантирдими? — Хи, хи, хи, аҳмоқ. Тошканддан бўлмай, Қоратегиндан уйлантирсинми? Шундан кейин кўз оғриғи чойхонага қайтди... 4. ЖОДУГАР ҲИНДИ Қайин отасининг оғриған касалидан тузала олмай ва ё тезроқ ўлиб тирикларни қутултирмай «чарлар» балоси билан ўзини ипсиз боғланғани учун сўнг чекда си-қилған, шунга кўра онасиға ачитиб сўзламакда эди: — Ўйлаб-боқинг онажон! Бир бечора сизнинг орзуингизни деб, қизи устига кундаш юклади ва биргалашиб тўйингизни ўтқузишди. Иш кучидан қолиб, ўн кунлаб Тошкандда юрди. Нима бўлғанда ҳам биравнинг яхшилиғини билиш керак эди. Ўзбек ойим ўзининг бир ҳафталик сўзини такрорлар эди: — Энди нима қил дейсан болам, ўтқузмай кетишинг уят. — Уят дейсиз-да, уятка ўзингиз тушунмайсиз. Ўзбек ойим ўғлининг терс сўзидан қизишди. — Жуда ҳовлиқа берма, ўғлим. Чарлар ҳам ўтар, андининг юзини ҳам кўрарсан!.. — Онажон, — деди Отабек, — сизнинг заҳарлик сўзларингизга нима дейишка ҳам ҳайронман... Биллоки, манинг ҳовлиқишим сиз айтканча бўлса... хоти-нимниғина эмас, унинг ота-оналарини андишасида шошаман. Уларнинг кўнгилларига гап келмасин деган мулоҳазада |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling