Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/209
Sana31.10.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1736170
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar

www.ziyouz.com kutubxonasi 
144
— Қизиқ йигит, — деди қутидор, — мендан ҳам катта нодонлиқ ўткан. 
— Ҳаммаси ҳам тақдирнинг иши, амак, бу орада сиз билан маним ҳеч бир ихтиёримиз йўқ. 
— Албатта йўқ, — деди қутидор ва сўради: — ўзи сизникидами? 
— Бу кун пешинда Тошканд жўнаб кетди. 
Қутидор тушуна олмаған эди: 
— Нега-нега? — деб сўради. 
— Нега... сабабини мен ҳам яхши тушуна олмадим. 
— Қайтиб келадирган вақтини айткандир? 
— Бу тўғрини сўраған эдим, муҳмалроқ жавоб берди,— деди уста ва ёнини ковлаб хатни 
олди. — Бу хат каримангизга бўлса керак, энди менга рухсат, — деди ва фотиҳа ўқуб ўрнидан 
қўзғалди. 
— Мен сизга дастурхон ёздиришни ҳам унутқанман, қўзғалмангиз! 
— Раҳмат, амак, ҳозирча мени кечириб турасиз, аммо бапиржа каттароқ зиёфатни 
унутмайсиз, — деб кулди уста Алим. Қутидор уни кўчагача кузатиб чиқди. 
Кумушбиби дарича орқасидан ҳамма гапни эшитиб олған ва ҳиссиётини юм-юм йиғлаб 
ўткарган эди. 
* * * 
Офтоб ойим Кумуш билан бошлашиб ичкарига кирар экан, сўради: 
— Ҳомиднинг ёмонлиғини бизга улашдириб юрган пучуқ хотиннинг шумлиги ўз бошиға етиб, 
ўлганларнинг биттаси ўшанинг ўғли экан, билдингми? 
— Ўлганидан менга нима фойда, — деди Кумуш. 
Офтоб ойим қизиға ажабланган эди. 
— Фойдасини кўриб турибсан-ку, ахир. 
— Фойдаси Тошкандга кетиб қолғаними? 
— Кетиб қолған бўлса, тағин бир кун келар. 
— Келмайди, — деди ўксиб Кумуш, — унинг ҳамма ҳаракати душманидан ўчини олиш учун 
экан. 
— Ким айтди санга? 
— Хат олиб келганнинг сўзидан пайқадим. 
Офтоб ойим кулди: 
Эринг сани ташлаб кетмас, қўрқма қизим, — деди,— санинг бошингға тикилган бу 
балоларни ўзининг ширин жонидан кечиб дафъ қилған Отабек, сени сира ҳам унутмас, санга 
ёзған хатини отангдан олиб ўқуб кўр-чи олдин. 
Кумушбиби йиғидан қизарған кўзини катта очиб сўради: 
— Менга хат ёзғанми? 
— Ҳалиги киши санга атаб дадангга бир хат берди-ку, билмадингми? 
Билмадим, — деди. Чунки ул уста Алимнинг «муҳмал жавоб берди» сўзини эшиткач, 
тамоман ўзини унутиб, берилган хатни пайқамай қолған эди. 
Икки йилдан бери суратини кўз ўнгидан кеткуза олмаған, Отабекнинг юзини кўралмай, 
сўзини эшита олмаса ҳам ёзған хатини ўқуб эшитиш Кумуш учун катта қийматка молик эди. 
Отасининг йўлакдан кириши билан латиф кўкраги кучлик тин олиш ила кўтарилиб ташланди-
да, гўё Отабек билан учрашатурғандек юраги ўйнамоққа бошлади. Қутидор келиб танчага 
ўлтурғач, ўзига «амонатни топширинг» деган каби қараб турған Кумушка хатни узатди: 
— Санга хат. 
Кумушбиби уялиб-нетиб турмади ва кимдан, деб ҳам сўраб ўлтурмади, дарров токчада ёниб 
турған шамъ ёниға бориб хатни оча бошлади. Шамъ қаршисида қизарған шаҳло кўзлари, ёш 
билан синған жинггила киприклари, чимирилған тўсдек қора қошлари уни аллақандай бир 
ҳолга қўйған эдилар. Қоши устига тўзғиб тушкан сочларини тузатиб хатни ўқуди: 
«Ой юзлик рафиқам, қундуз қошлик маъшуқам Кумуш хонимга! 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling