Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
,,Otkan kunlar
www.ziyouz.com kutubxonasi
141 — Бу орада Ҳомид нима қилиб юрибдир, ўзига тузиккина бой киши эмасми эди? — деди Офтоб ойим, бу вақт Кумуш секингина онасиға қараб олған эди. — Ҳомид тийнати бузуқ бир йигит эди, — деб жавоб берди қутидор. —Eҳтимолки, унинг топқан давлати ўғрилиқ орқасидадир, кишининг давлатига қараб ҳукм юрутиш қийин. — Худойимдан ўргулайки, — деди Кумуш энтикиб ва даҳшатланиб, — ёмонларнинг жазасини ўзи берган. Ўғрилар тешиб олдимға чиқғанларида мен нима қилар эдим? Оҳ, отажон! Мен ажалимдан беш кун бурун ўлар эдим. Қизингиздан ажралур эдингиз!.. Мени ғафлат уйқуси босмаған бўлса, нега бир газлик пахсани кесар эмишлар ва бошимдан туйнук очар эмишлар-да, мен ҳеч нарса сезмас эмишман. Офтоб ойим бошини чайқаб: — Шуни айт, қизим! — деди. Қутидор: — Худонинг қандай ҳикматлари бордирким, шу кеча-кундузларда бизнинг теварагимизда қонли воқиъалар кўрила бошлади: бу кун никоҳ деганимизда Комилбекни ҳаммомда ўлдириб кетдилар (Кумушбиби юзида бир енгиллик кўрилди), кеча уйимиз орқасида бир эмас, уч киши ўлдирилдилар. Худо охирини бахайр қилсин энди... — Иншооллоҳ, ишнинг охири хайрликдир, отажон,— деди Кумуш, — чунки бизнинг молимизга кўз олайтириб ёмон ният билан уйимиз орқасини тешкучиларни ер билан яксон этдириши истиқболимизнинг хайрлик фолларидандир, отажон! — Тўғри айтасан, қизим, — деди қутидор. Кумуш ўзининг қўнғуроқдек товши билан давом этди: — Бу мақтуллар кимлар бўлса бўлсин, бизнинг уйи-миз орқасиға яхши ният билан келгучи кишилар эмас ва буларни тупроққа қоришдирғучи ҳам бизга хайрихоҳ бўлған қотил ва ё қотиллардир... Бизга мунча яхшилиқ қилған киши ким бўлса ҳам худо ажрини берсин! — деди. Қутидор қизининг сўзини кучлаб тушди. — Бизга ёмон нияти билан қараған бўлсалар, худо жазаларини берди. Бизга хайрихоҳ бўлғанларнинг ҳам хайри жазаларини берар, — деди. Кумушбиби бу қўрқунч уйда ёта олмаслиғини билдиргани учун Офтоб ойим Тўйбекадан Кумушнинг буюмларини иккинчи уйга ташита бошлади. Қутидор эса бутун кун меҳмонхонасиға келиб-кетиб турған кўнгил сўрағучи ошна, ёр-дўстлари билан овора бўлди. Download 1.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling