Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
,,Otkan kunlar
www.ziyouz.com kutubxonasi
145 Шайтон устаси бўлған Ҳомиднинг маним отимдан сизга ёзған талоқ хатиси ила менга қарши ёниб кеткан юракингизнинг нафрат ўти эҳтимол энди ўча тушкандир. Сохта талоқ хатини олған сўнгингизда менга хитоб қилиб ёзған фикрларингиздан эҳтимол энди қайтаёзғандирсиз... Бу хатни ёзар экан, муҳаббатингиз билан тўлуқ бўлған юраким мудҳиш бир ҳақиқат эҳтимолидан яфроқ каби титрар ва ўзининг тўлиб-тошқан ҳасратларини, фарёдларини ифодасидан адашар эди... Сизга очиб сўзлай, гўзал рафиқам: гўё маним бу мактубим сизнинг Комилбек учун ҳасратлик ёшлар тўккан, ўтлик оҳлар тортқан чоғингизда эришар-да унутилған, эскирган бир юракнинг арзини тинглай олмассиз ва ёниб турған юрак ўтингиз билан куйдирарсиз... Аммо хатимни ўқумасангиз-да ва марҳумингиз учун тортқан оҳингиз ўтида куйдирсангиз-да, маним учун фарқсиздир. Нега дейсизми? Чунки сиз маним шаръий рафиқамсиз — яхшилиқ билан-да ва ёмонлиқ билан-да мен буни исбот қилишға ҳозирман! Уйингиз орқасида қилған адабсизликларим, хунхўрлик-ларим учун мени кечирингиз... Чунки мен бу ваҳшийликни ишлашда ихтиёрсиз эдим: ҳаётингизнинг, номусингизнинг сақланиши буни тақозо этар эди... Албатта мен ишонаманким, сиз маним бу яхшилиғим учун миннатдорлик қиларсиз. Лекин мен бу миннатдорликка ўзимни сазовор ҳисоблай олмайман. Мен ўшал куни кечаси душманлардан бирини ўлдирдим-да, сўнг даражада заифландим, иккинчи душмандан енгилишимни ва кўйингизда жон беришимни аниқ билиб роҳатланиб кетдим... Маним учун кўйингизда ва оёғингиз учида жон бериш жуда ширин эди ва кўбдан бери ғоям эди. Шунинг учун яқинроғингизда ўлмак учун, ўлар эканман, сўнг дақиқамда яна бир мартаба бўйингизни олиб ўлиш учун душман томонидан уйингизга очилған туйнукчага кирдим. Кирдим-да, сизни бўйингизни олдим, хафиф тин олғандағи латиф ухлаған товшингизни эшитдим... Шу вақт субҳоноллоҳ... ўзимда кутилмаган бир куч сезган эдим, икки эмас, икки юз душманга муқобала этишка ўзимда қудрат кўрган эдим... Мен ўзимга бағишланған куч манбаъини жуда яхши онглар эдим, мендаги бу ўзгариш манбаъи уй ичида ухлағучи бир малак эди... Сиз эдингиз!» Кумушбиби хатнинг бу ўрнига етканда қизариниб, бир оз ўқушдан тўхтаб олди ва давом этди: «Шундан сўнг иккинчи душманни туйнукдан чиқмаёқ ишини битирдим. Бизнинг фожиъамизнинг асл омили бўлған Ҳомид эса гўё маним қўлимда мушук каби ўйин бўлған, уни кулиб туриб, ўйнаб туриб тилимлаган эдим... Eсингизда борми, мени дор остидан қутқариб, менга янги ҳаёт бағишлағанингиз? Бу кеча ҳам бу иккинчи ўлимдан қутқарғучи ва иккинчи мартаба менга ҳаёт бағишлағучи яна сиз бўлдингиз! Шунинг учун миннатдорлик эткучи сиз эмас, мен бўлишға тегишман! Сиздан эмас, отангиздан бир ўпкалашим бор: сохта талоқ хатини маним ўз қўлим бўлиб, бўлмағанини ажрата олмаған. Гумонимча бу сохта хат сизга ҳам кўрсатилмаган ўхшайдир, чунки, айниқса, сизнинг кўз ўнгингиздан бу ҳақиқат қутила олмас эди... Ҳар ҳолда тақдирнинг бунчалик ўйинлари турған бир замонда биз нима ҳам қила олур эдик? Бу тўғрида мендан ҳам ўткан жойлари бордирким, сизнинг биринчи мартаба менга ёзған хатингиз маъносидан даҳшатлик суратда ўзимни тағофилға солған ва хат келтургучини суриштирмасдан жавоб хати бериб юборган эдим. Шунинг ила сизни-да, ўзимни-да Ҳомид қўлида ўйин бўлмоғимизға катта йўл очқан эдим. Баъзи эҳтимолларга қарши сиз билан кўришмак менга муяссар бўлмади. Умримда биринчи мартаба кўнгил орзусиға қарши бордим. Чунки манимча орадағи қора тикон супирилган эди. Мундан сўнг ҳамиша меники эдингиз. Мен Тошкандда юрарман, аммо кўзим ўнгида сизнинг ҳайкалингиз! Ажабо, бусиз менга мумкинми?! Завжингиз Отабек». Кумушбиби хатни ўқуб тугатди-да, югиргилаганча уйига кириб кетди. Унинг бу ҳаракатидан қутидор билан Офтоб ойим ажабсинишиб бир-бирларига қарашған эдилар. Кумушбиби қўлида иккинчи бир мактуб кўтарганича уйдан чиқди-да, шамъ ёнида икки хатни бир-бирисига |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling