Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/209
Sana31.10.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1736170
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar

www.ziyouz.com kutubxonasi 
158
— Сиздан кейин ўрдага кеткан эдилар. Бир соатдан кейин шошқаннамо қайтиб келдилар-да, 
сизни сўрадилар, шундан сўнг қаёққа кетканларини билолмадим. 
— Қачондан бошлаб қипчоқни сўйдилар? 
— Отангизни келиши биланоқ, — деди Ҳасанали ва энтикиб фожиъани ҳикоя қилди. — Эй... 
бек, раҳмсизлик бунақа бўлар экан... Худда қиёмат бўлди! Бечоралар нима гуноҳ қилдиларкин? 
Уйида ҳалол касбини қилиб ўтурғанларғача тутиб сўйдилар... Эй бечоралар, қандай гуноҳлари 
бор экан?! Йигитлар тутиб келтуриб турадилар, жаллод бош кесиб борадир. Бу ногаҳоний 
қазодан эслари чиқиб кеткан бечоралар йиғлашадилар... Айниқса бир бўёқчи... худда хум 
ёнидан тутиб келганлар — қўли бўёқ... Эй худо, мен нима гуноҳ қилдим, деб йиғлайдир... 
Чидаб бўлмади, дўконини ёпиб қочдим, кўплар ҳам қочдилар... тағин бир... 
— Бас, — деди Отабек. Ҳасанали ҳикоядан тўхтади, чунки бекнинг юраги эзилиб оқиш 
даражасига етиб, Али Ота билан хайрлашмасданоқ қочқан эди... 
Уйга бориб кечки ошни ҳам емади ва отасиға ҳам учрашмади, гўё шу йиртқичлар дунёсидан 
яши-ринғандек оқ кундаёқ тўшагига ётиб, кўрпасига бурканиб олди. Унинг бу ҳолига уй ичи 
тушунганлари учун, нима қилди, деб сўрамадилар ва ёниға ҳам келмадилар... 
Юсуфбек ҳожи эрталаб чойни Отабек билан бирга ичиш учун меҳмонхонаға чиқди. Отабек 
терсайганча келиб чойға ўлтурди, отасига салом бермади. Чунки ул ўз отасини қипчоқ 
қирғинининг бош омилла-ридан деб қарор қўйған эди. Чой яримлай ёзди. Орадан чурқ эткан 
сўз чиқмади. 
Ниҳоят, ўғлиға енгиллик бериш ниятида ҳожи тилга келди: 
— Хафа бўлма, ўғлим. 
— Сизларга ўхшаб, — деди истеҳзоланиб, — қуво-найми? 
Ҳожи ўғлининг қандоғ фикрда ва нима учун терсайганини билди. 
— Янглишасан, ўғлим. 
— Ражаббекникидаги мажлисда, — деди заҳарханда билан, — бу йиртқичларнинг режачиси 
ким эди? 
Ҳожи энтикди ва: 
— Ражаббекникида бўлған мажлисни сен биласанми?..— деб сўради. 
— Биламан. 
— Билсанг, — деди ҳожи, — маним устимга мундоғ туҳмат орттиришдан уял, бола! 
— Ражаббекникида бу кенгаш бўлмағанмиди? 
— Бўлған эди. 
— Бўлған бўлса, тағин нега ўзингизни қуруққа оласиз? 
Юсуфбек ҳожи боладан кулгандек қилиб илжайди. 
— Баъзи енгил муҳокамаларинг онангникидан қо-лишмайдир, Отабек! — деди. — 
Мажлисдан хабаринг бўл-ған бўлса, ким қайси фикрда қолғанини ҳам биларсан? 
— Йўқ. 
— Мажлисда нимадан баҳс қилинғанини-чи? 
— Мажлисда нима музокараси бўлғанини ҳам билмайман ва лекин ўша мажлис фақат 
қипчоқларга қатли ом учун йиғилган экан, деб кеча ишондим. Мажлисингиз аъзоларининг 
сиздан бошқаси нега йигит тўплаб, Қўқонға кетдилар ва улар Қўқонға етмаслариданоқ нега бу 
ваҳшат бошланди? 
— Бу муҳокаманг тўғри. Аммо отангни ҳам шу жониворлар орасиға қўшиб ўлтиришинг 
қисқалиғингдир,— деди. Кўзига ёш олди. — Ўзинг ўйлаб кўр ўғлим, ўз қўлимиз билан 
ўзимизникини кесишимиздан мамлакат учун қандай фойда бор? Башарти мен бу ваҳшатка 
иштирок қилған бўлсам, қайси ақл ва қандай манфаатни кузатиб қўшилишқан бўламан? Агарда 
маним юрт сўрамоққа ва шу восита билан бойлик орттирмоққа орзум бўлса, бошқалардан ҳам 
кўра ўз ўғлимға — сенга маълум бўлмасмиди? Нега ҳар бир нарсага еткан ақлинг шунга 
қолғанда оқсайдир. Нега ёнған юракимга яна сен ҳам заҳар сочасан?! 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling