Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet160/209
Sana31.10.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1736170
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar

www.ziyouz.com kutubxonasi 
160
Мен Қаюмнинг сўзига қулоқ солмадим-да, қушбегидан эртанинг кенгашини сўраған бўлдим. 
Бу ҳолдан аччиғланған Қаюм ёнимға келиб ўлтурди. 
«— Овора бўлмангиз, ҳожи ака», — деди. 
Унинг бу ҳаракатидан аччиғим қистади: 
«— Сизнинг билан маним бу ишка аралашмоққа ҳаққимиз йўқ!» — дедим. 
«— Сизники бўлмаса тўғри, аммо меники бор!» — деди Қаюм. 
«— Буйруқ кимнинг отиға?» — дедим. 
«— Қушбегининг!» 
«— Бас, сиз билан мен фақат у ёрдам сў-рағандағина кетман кўтарамиз, бошқа дахлимиз 
йўқ!» — дедим. 
Қаюм заҳарханда билан ёнини кавлаб иккинчи бир буйруқ чиқарди ва менга бериб: 
«Ўқунгиз!” — деди. Ўқудим. 
«— Бас, биринчи буйруқни сиз олған экансиз, нега яна қушбегидан фотиҳа кутиб 
ўлтурибсиз?!» — дедим ўт ичида. 
«—Ҳар нарса бўлғанда ҳам улуғимиз, деб сийлаб турған эдим...» — деди Қаюм. 
«— Эгасини сийлаган итига суяк ташлар, қилмоқчи-сиз-да, баракалла!» — дедим. «— 
Борингиз, устодларингизнинг васиятини бажарингиз!» 
«— Хафа бўлмангиз, ҳожи ака!» — деди Қаюм ва қўлимдан қоғозни олиб қушбегидан 
сўради: «— Нима дейсиз энди, бек?» 
«— Маним кенгашимга кирсангиз, эртадан бошлайлиқ!» — деди қушбеги, 
«— Сира илож йўқ, қушбеги! Чунки барча шаҳар ва куйларга ҳам фақат шу — бу кунга, деб 
буюрған экан!»— деди Қаюм. 
Қушбеги билан мен гўё тоғ остида босириқ бўлған эдик. Бошимизға ҳеч бир гап келмас эди. 
Қаюм ўрнидан турған ҳолда қушбегидан жавоб кутар эди. Қушбеги кўб фурсат қотиб 
ўлтурғандан кейин, Қаюмга қўли билан чиқишға ишорат қилиб: «— Бил-ганингизни 
қилаберингиз», — деди. Қаюм ёнидағи йи-гитлари билан маҳкамадан чиқди. Унинг чиқиши 
билан қушбегига дедим: 
«— Энди нима қиламиз?» 
«— Нима қилар эдик?» 
«— Ахир қараб қолаберамизми, вақт танг! Қаршиға биз ҳам йигит чиқарайлиқ!» 
«— Қўяберингиз, ҳожи!» 
«— Бечора гуноҳсизлар кесилаберсинларми?!» 
«— Кесилаберсинлар!» — деди қушбеги. Мен изтироб ичида унга тушунолмай қолған эдим. 
Ул йиғи ичида тилга келди: 
«— Мамлакатнинг тинчлиғи қипчоқларни кесиш билан ҳосил бўлса, майли, кессинлар! 
Юртнинг ободлиғи гуноҳсиз қипчоқнинг қизил қониға қолған бўлса майли, ўлдирсинлар! 
Агарда нажотимиз қипчоқ тухумини қуритишда бўл-са— мени ҳам оссинлар! 
Бу палидларнинг марҳаматига мен ҳам муҳтож эмасман!» 
Ҳозир иноднинг ўрни эмаслигини ҳарчанд уқдир-моқчи бўлдим, кўнмади. Ноилож, ёлғиз 
ўзим чиқиб қўлимдан келганча қипчоқларни қочиришга ҳаракат қилдим, теваракка кишилар 
йўлладим. Аммо тўрт юз жаллоднинг қаршисиға чиқған бир кишининг уҳдаси албатта бир 
кишича эди. Муттаҳамлар кўб бечоранинг ёстиғини қуритишға муваффақ бўлдилар, — деди 
ҳожи.— Мана, Отабек, ҳақиқат шул, киши тушунмасдан туриб биравга туҳмат тўқимайдир. 
Отабек ўзининг ўринсиз гапидан уялғаннамо ерга қаради ва бир мунча вақт фикрга кетиб 
ўлтурғандан сўнг сўради: 
— Йиртқичларнинг бу қирғиндан қандай муддаолари ҳосил бўларкин? 
— Мақсадлари жуда очиқ, — деди ҳожи, — биттаси мингбоши бўлмоқчи, иккинчиси 
Нормуҳаммад ўрниға минмакчи, учинчиси яна бир шаҳарни ўзига қарам қилмоқчи. Хон эрса 
Мусулмонқулға бўлған адоватини қипчоқни қириб аламдан чиқмоқчи. Менга қолса ўртада 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling