Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet162/209
Sana31.10.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1736170
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar

www.ziyouz.com kutubxonasi 
162
— Шундоғми, — деди ҳожи ўз гуноҳи ўкулига тушкан ҳолда, — ундоғ бўлса, бизни кечир
ўғлим. 
— Сизни гуноҳкор қилишга ва гуноҳингизни кечишка маним ҳаққим йўқ, дада. Лекин 
гуноҳсиз бўлатуриб, ҳам яна муваҳаза остиға тушканим учун ўзимни мудофаа қилишга 
мажбурман... 
Ҳожи лабини тишлаб, бошини чайқади. 
Хом сут эмган бандамиз, — деди, — хайр, бу айбнику бизнинг бўйнимизға қўясан, 
дарҳақиқат қў-йишга ҳаққинг ҳам бордир... Аммо ораларингға ёмонлар оралаған экан, шунча 
муддатдан бери нега мени хабардор қилмадинг? Ёки бунда ҳам бирав сени индамасликка 
мажбур қилдими? 
— Ҳеч ким мажбур қилмади, — деди, — аммо мени шу вартага ташлаған дўстларимдан... 
кўмак сўраш ҳам маъқул кўринмади... 
Ҳожи бошини қуйи солди. Ўғлининг кейинги сўзи унга жуда таъсир қилған эди... Нима 
қилсинки, Отабек тўғри гапни айтар эди...— Биз сени Тошканддан ўйлантирсак-да, — деди 
ниҳоят ҳожи, — катта хотинингдан ажратиш фикрида эмас эдик. Агар сен шу хаёл билан 
биздан си-рингни яшириб келган бўлсанг, катта аҳмоқлиқ қилибсан, болам. 
Отабек дадасининг бу кейинги сўзига қарши ҳеч нарса демади, гўё ҳамма аламини 
юқоридағи икки жумла билан чиқариб юборгандек жимгина сомиълик даражасига тушди. Аммо 
натижани тезроқ эшитиб олиш учун унинг юраги қайнаған ошдек шопирилар эди. 
Ҳожи давом этди: 
— Кишининг бошиға бир иш тушканда, дарров биравдан кенгаш ва ёрдам сўрайдир. Ҳатто 
ота-онасидан ҳам сир сақлаған бир йигитни ўз ўғлум бўлиб чиқғани менга қизиқ кўринадир. 
Қайин отанг менга бир хат ёзибдир, ўқуб-ўқуб мазмунига тушунолмай ҳайрон бўламан. Ой 
сайин Марғилон бориб турар эди-ку, деб ўйлайман. Хатни икки-уч қайта ўқиб чиқғандан кейин, 
билсам ҳақиқат шу эмиш... Мирзакаримнинг ёзғаниға қарағанда бир мунча янглишиқ ундан ҳам 
ўткан кўринадир ва лекин сенинг болалиғинг олдида уники ҳолвадир... Яхшики, бу 
ақлсизлиғинг бошқаларнинг бошига кўринган... Ўзинг айт, агар менга шу каса-лингни бир оғиз 
билдирсанг, мен қайин отангға хат ёзмасми эдим, Ҳасаналини юбориб ҳақиқатни очмасмидим 
ва бу тақдирда одам ўлдириб юришларга қандай ҳожат қолар эди? 
Отабекнинг бошиға бу гапларнинг бир ҳарфи бўлсин ўрнашмас ва ўзи куткан натижага 
бориб етиш учун-гина қийналар эди. 
— Шунчалик ишларни қилиб, нега охирда қайин отангға йўлиқмай келдинг? 
— Шунга мажбур эдим. 
— Марғилонға энди қачон борасан? 
Отабек ўйланиб қолди. Чунки бу «қачон бориш» масаласини яхшилаб ешмак керак эди ва 
уни ешмак ҳам қийин эди, узоқ ўйланғандан кейин: 
— Маълум эмас, — деди. 
Гарчи бекнинг юраги ҳозир бўлса ҳам Марғилонға қараб учишка тайёр эди. Бироқ унинг 
юрагидан ҳам кучлик бўлған яна бир нарса бу «бориш» масаласини чувалтириб «маълум эмас» 
бир ҳолга қўйған эди. 
— Қайин отанг келин болани олиб шу ҳафта ичи йўлға чиқмоқчи экан, — деди ҳожи, — 
тарихига қарағанда хатнинг ёзилғаниға ўн кунлаб бор, эҳтимолки, эрта-индин келиб қолсалар, 
тўрдаги уйни бўшатдириб, полос ёзиш керак эди... 
Ул бу гапни эшитар экан борлиқ, йўқлиқ — иш қилиб аллақандоғ қизиқ бир ҳолат кечирди. 
Иссиғ бир нарса баданига тегиб кетгандек ҳуркиниб қўйди ва «ниҳоят, эндими?” дегандек 
қилиб энтикди. Кўз ўнгидан бирав-нинг сурати ўтиб сархушланди ва тил билан онглатиб 
бўлмаслиқ бир соғиниш чидамсизлиги ичида бу ивир-живир ҳолатдан гангиб кўз очди. Кўз 
очди, бироқ ўзига «нима дейсан?” деб қараб турғучи отасиға мувофиқ жавоб беришни 
билмади. Юсуфбек ҳожи эса ўғлининг бу сустликка ўхшаб кўринган ҳолини ёмонға йўйди. 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling