Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/209
Sana31.10.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1736170
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar

7. МАЖБУРИЯТ 
Қўқондан ҳар кун деярлик хабарлар келиб турар эди. «Қўқон сипоҳи томонидан Тошканд 
ўралди» деган хабарга энди ўн беш кунлаб вақт ўтган эди. Аммо ҳануз — «Тошканд олинди» 
деган гап йўқ эди. 
Кечадан бери кишилар оғзида: «Нормуҳаммад қушбеги яраланган, Қўқон йигитидан бир 
ярим минги қирилган» деган хабар юриб кетди. Чамаси, Азизбек осонлиқ билан жон берадиган 
кўринмайдир. 
Анови ярасининг устига Тошканд фожиъаси келиб қўшилғач, Отабек тағин ҳам 
хаёлчанланган, тағин ҳам хомушлигини ортдирган эди. Ҳатто баъзи кунлар ҳужрасидан 
ташқариға чиқмас, кишилар билан сўзлашмас, бошқача айтканда кундан-кунга 
гўшанишинликка яқинлашиб борар эди. 
Бу кун эрталабки чойдан сўнг Ҳасанали кечаги фикрини чинлаб амалга оширмоқчи бўлди. 
Чунки Отабекдаги ўзгариш — кундан-кунга рангининг синиқиб бориши, ҳужрадан четка 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
19
чиқмаслиги, хомушлиги ва бошқалар Ҳасаналини яхшиғина қўрқувға солған, ўзининг фақат 
томошачиғина бўлиб юришидан ризосиз-ланган эди. Дуруст, ул Отабекнинг муҳаббатига воқиф 
бўлғанидан бери бир дақиқа ҳам уни ўзининг кўз ўнгидан узоқ тутмаған: маҳбубаси ким, 
кимнинг қизи, бирар эбини қилса мумкинми? — Мана шунингдек масалаларни текшириб, билиб 
ҳам ўйлаб келган эди. Аммо бу тўғрида Отабекнинг кўмагига чинлаб бел боғлашдан уни баъзи 
эҳтимоллар тўхтатиб: «Отабек ёш, ёшлар муҳаббати учар қуш, балки, бу кун-ерта унутиб ҳам 
юборар» каби мулоҳазаларда бўлинған эди. Ниҳоят, Отабекдаги ўйчанлиқ ва ўзгача 
ҳолларнинг кундан-кунга кучайиб бориши Ҳасанали ҳалиги мулоҳазадан воз кечдириб
бошқа йўсунларни қаратмоққа мажбур этди. 
Гарчи унинг қарори бир нуқта устида тўхтаған бўлса ҳам шу ҳолда тиниб турмади, яна юз 
турлик бошқача йўсунларни ўйлади, минг турлик хаёлларга бориб қайтди, аммо уларнинг 
биттасини ҳам Отабек оғриғиға эм деб топмади ва ниҳоят: 
— Кўрай-чи, қадамим муборак бўлармикин, — деб қўйди. 
Кечлик ошни ўтказгач, Ҳасанали ўз ҳужрасидан кийиниб чиқди-да Отабек ёниға кирди. 
Отабек «Бобурнома» мутолааси билан машғул эди. Баъзи бир эҳтимолларга қарши ўзининг 
ниятини билдирмай: 
— Менда юмишингиз йўқми, бек? — деб сўради Ҳасанали. — Ҳаммомга бормоқчи эдим... 
Отабек кўзини китобдан узмай жавоб берди: 
— Юмишим йўқ, бораверингиз. 
Ҳасанали чиқди. Қош қорайиб, қоронғу тушаёз-ған эди. Ҳаво булут, аччиғ, совуқ ел тўрт то-
монға югурар, онда-сонда қор учқунларини қувлаб зириқтирар эди. Эрув вақтида ярим белдан 
лой кечишка тўғри келадиган кўчаларнинг лойи қатқалоқланған, шунинг учун юргучи 
қийналмас, аксинча ола-чалпоқ қор пағаларини босишдан вужудга келган оёқ остидағи «ғарч-
ғурч» товушлари кишига бир турлик кайф, мусиқавий енгиллик берар эдилар. Дўконлар ёпиқ 
бўлсалар ҳам чойхоналар очиқ, кишилар ўртага гулхан солиб, чойхоначининг баччасини гоҳи 
ўзларига хон кўтариб ва гоҳи «хон қизи» деб ҳам қўядирлар. Хон сайлағучилар орасида ёш 
йигитлар бор бўлғанидек, катта саллалик мулланамолар, етмиш ёшлиқ кексалар ҳам 
кўринадирлар... Қиш кечалари жуда узун, шунинг учун чойхоналар обод; халқ лаззатланиб 
баччанинг табаррукланган чойини ичадир, ҳуснига тамошо қилиб худонинг қудратига ҳайрон 
қоладилар... 
Ҳасанали Зиё шоҳичининг ташқарисиға келиб кирди-да, меҳмонхона даричасига қаради. 
Дарича тирқишидан кўрилган ёруғлиқ меҳмонхонада киши борлиқни билдирар эди. Ҳасанали 
тузатиниб олди ва ичкарига кирди. Зиё шоҳичи намоз ўқумоқда бўлиб, меҳмонхона чет 
кишидан холи эди. Бу тасодуфдан Ҳасанали сўйинди ва Зиё аканинг намозни битиришини 
кутиб ўлтурди. Зиё шоҳичи ёниға салом бериб жойнамоздан орқасига қараб қўйди. Фотиҳага 
қўл кўтарди. Фотиҳадан сўнг келиб Ҳасанали билан сўрашди: 
— Келинг ота, тинчликми? 
— Шукур, тинчлик. 
Танча теварагига ултуришдилар. Бир мунча вақт сўзсиз эдилар. Зиё шоҳичи бу вақтсиз 
ташрифка тушуна олмай «нима қилиб юрасан?» дегандек этиб, бир неча қайта Ҳасаналига 
қараб олди. 
— Ажабланмангиз, бой ака, келишимда бир мажбу-рият бор. 
— Сизни Отабек юбордими? 
— Йўқ, ўзим келдим, бой ака. 
Зиё шоҳичи яна тушуна олмади. Тўғриси ҳам Ҳасаналининг бу келиши Зиё ака учун ёт бир 
иш эди. Чунки, Ҳасанали Отабекнинг қули. Қуллар билан жиддий муомалада бўлинмоқ, 
айниқса Зиё шоҳичилардек одамларға фавқулодда бир иш. Бунинг устига мажбурият остида 
ўзича келиши... 
Зиё аканинг боши қотиб охирда сўради: 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling